Режа: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанининг предмети ҳамда унинг ўзига хос хусусиятлари


Download 411.59 Kb.
bet3/7
Sana28.10.2023
Hajmi411.59 Kb.
#1732575
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Презентация№1

ФАННИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ:
Ижтимоий фан
Назарий фан
Фалсафий ҳусусиятга эга бўлган фан
Методологик фан
Амалиётга йуналтирилган фан

Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предметидан келиб чиқиб, унинг табиатини тавсифлаш мумкин

  • . Фанимизнинг табиати сер қирра ва ниҳоятда бой мазмунлидир. У ижтимоий, юридик, сиёсий, назарий-методологик, фундаментал фан ҳисобланади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси аввало ижтимоий фан сифатида майдонга чиқади. Чунки, у ижтимоий тузумни, жамият ҳаётида давлат ва ҳуқуқнинг ўрни, аҳамияти ва вазифаларини таҳлил этади. Энг асосийси, давлат ҳам, ҳуқуқ ҳам ижтимоий ҳодисалардир.

Бошқа ижтимоий фанлардан фарқли ўлароқ, давлат ва ҳуқуқназарияси юридик фандир.

  • Ушбу фан давлат ва ҳуқуқнингмоҳиятини, давлат бошқарувининг мазмунини, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барча жараёнларини, қонунийлик, ҳуқуқ бузилиши ва юридик жавобгарлик масала-ларини умумназарий жиҳатдан ўрганади.

Давлат ва ҳуқуқ назариясини сиёсий фан деб ҳисоблашгабарча асослар бор

  • Сабаби, давлат ва ҳуқуқ сиёсат билан чамбарчас боғлиқ. Яъни, сиёсатни давлат яратади, ҳуқуқ ёрдамида сиёсат мустаҳкамланади, ифодаланади ва амалга оширилади. Фанимиз “сиёсат”, “сиёсий ҳокимият”, “сиёсий тизим”, “сиёсий демократия” каби ҳодисаларни бевосита таҳлил этади, ушбу тушунчалар билан иш юритади.

Давлат ва ҳуқуқ назарияси – фундаментал аҳамиятга молик фан

  • Фаннинг фундаменталлиги – у томонидан ўрганиладиган ҳодиса (объект) лар ҳақидаги билимларнинг чуқур назарийлиги, илмий умумлаштирилганлиги ҳамда асослантирилганлигида намоён бўлади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси яратадиган таърифлар, қоидалар, унинг очадиган қонуниятлари бошқа юридик фанлар учун пойдевор, умумий асос, раҳбарий йўналтирувчи ғоя, таянч бўлиб хизмат қилади.

1.
    • Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида умумий, фундаментал ва методологик фан сифатида майдонга чиқади.

2.
    • Давлат ва ҳуқуқ назарияси махсус ва амалий юридик фанларнинг аниқ материалларига таянади, уларни назарий жиҳатдан умумлаштиради.

3.
    • Умумий ва фундаментал фан сифатида ҳуқуқшуносликнинг асосий тушунча ва қоидаларини ишлаб чиқади.


Download 411.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling