Режа: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанининг предмети ҳамда унинг ўзига хос хусусиятлари


Шу ўринда “фан” ибораси хусусида тўхталиб ўтиш жоиз


Download 411.59 Kb.
bet2/7
Sana28.10.2023
Hajmi411.59 Kb.
#1732575
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Презентация№1

Шу ўринда “фан” ибораси хусусида тўхталиб ўтиш жоиз.

  • Фан – бу илмнинг муайян соҳа бўйича тизимли билимлар беришга ихтисослаштирилган йўналиши ҳисобланади.
  • Янада аниқроқ айтганда, фан – тизимлаштирилган билимлар йиғиндиси бўлиб, у ўз навбатида, илмнинг назария, қонуният, тушунчалар (категориялар) каби туркумларида ифодаланади.
  • «Фан – табиат, жамият ва инсон тафаккури тўғрисидаги тушунча ларда, категорияларда, қонунларда акс эттирилган, ҳаққонийлиги амалиётда тасдиқланган билимлар тизимидир. Ҳар бир фан ўзига хос объекти ва унга мос келувчи предмети билан ажралиб туради» Фан табиат ва жамиятни, умуман борлиқни англашнинг калитидир.

ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ПРЕДМЕТИ
- давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ривожланиши, ҳаракатда бўлиши (фаолият кўрсатиши) ва истиқболи тўғрисидаги энг умумий қонуниятларни ўрганади.
1.ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ
ПРЕДМЕТИ ҲАМДА УНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Юқорида таъкидланганидек, давлат ва ҳуқуқ назариясининг предметини давлат ва ҳуқуқ мавжуд бўлиши ва ривожланишининг энг умумий қонуниятларини ўрганиш ташкил этади. “Қонуният” деганда воқеа, ҳодиса ва жараёнларнинг моҳиятини ифодаловчи қатъи, реал алоқалар тушунилади.

  • Маълумки, давлат ва ҳуқуққа доир масалалар барча соҳавий юридик фанлар, жумладан шунингдек, бошқа ижтимоий фанлар (тарих, фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳ.к.) томонидан ҳам ўрганилади. Уларнинг барчасидан фарқли ўлароқ, давлат ва ҳуқуқ назарияси жамиятда давлат ва ҳуқуқ амал қилиши ва ривожланишининг энг умумий қонуниятларини ўрганади.

Ҳар бир фан ўз предметидан ташқари, муайян ўрганиш объектига эга. Фан қайси нарсалар (ҳодисалар) ҳақида билим яратиб, уни тизимга солса, шу унинг объектини ташкил этади. Юридик билимлар давлат ва ҳуқуқ хусусида яратилади

  • Демак, юриспруденциянинг объектини давлат ва ҳуқуқ ташкил қилади. Бироқ, фаннинг объекти унинг предметидан фарқ қилади. Айнан бир объект турли фанлар томонидан ўрганилиши мумкин. Масалан, давлат ва ҳуқуқ турли соҳавий юридик фанлар (конститу-циявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ, молия ҳуқуқи, ер ҳуқуқи,фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи ва ҳ.к.) томонидан ўрганилади. Аммо уларнинг ҳар бири давлат ва ҳуқуқни ўз предмети ва методи нуқтаи назаридан ўрганади.
  • Энг умумий тарзда хулоса қиладиган бўлсак, юридик фанларнинг объектини давлат ва ҳуқуқ, предметини эса давлат ва ҳуқуқнинг турли хусусиятлари, моҳиятига оид белгилари ташкил этади. Бошқача айтганда, давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети давлат ва ҳуқуқнинг моҳиятини, хусусият – белгиларини очиш, улар намоён бўлишининг энг умумий қонуниятларини аниқлашдан иборат.


Download 411.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling