Reja: Depressiv va maniakal sindromlar


Download 28.28 Kb.
bet2/5
Sana21.01.2023
Hajmi28.28 Kb.
#1106016
1   2   3   4   5
Bog'liq
Asosiy psixopatologik sindromlar

Маниакал синдром (мания) психопатологик жиҳатдан учта аломат билан намоён бўлади.

  1. Юқори кўтаринки кайфият.

  2. Фикрлашнинг тезлашуви.

  3. Ҳаракат фаоллиги.

Маниакал беморлар қувноқ бўладилар, ғам-ташвиш қилмайдилар, тез алоқага киришадилар, улар тез-тез, қаттиқ кўпинча тўхтамасдан гапирадилар. Ҳар қандай ташқи таъсирларга берилади. Беморлар ортиқча қувват сезадилар, доимий нима биландир банд бўлишни хоҳлайдилар, фаолият кўрсатишга ҳаракат қиладилар, эслаш ўткирлашган (гипермнезия симптоми), шеър ўқийдилар, кўпинча ўзлари шеър тўқийдилар, ашула айтадилар, рақсга тушадилар, сексуал тормозланган бўладилар, иштаҳалари жуда очилган бўлади. Маниа­кал синдром учун ўз шахсиятини ортиқча бахолаш, имконига ортиқча бахо бериш, манманлик, бойлик васвасасигача бориш, бемор ўзларини машҳур қўмондон, актёр, шоир, бадавлат одамлар деб ҳисоблайдилар. Маниакал ҳолат бир қатор холларда таъсирчанлик, ғазаб билан кузатилади — ғазабли мания янада мураккаб маниялар кўринишида кайд қилинади: маниакал аффект ўткир хиссий кузатиш васвасаси билан қўшилади маниакал васваса синдромига галлюцинациялар қўшилганда маниакал галлюцинатор васваса син­дроми пайдо бўлади.


2.Ҳаракат синдромлари ступор (ҳаракатсизлик) қўзғолиш ёки уларнинг алмашиниши билан намоён бўлади.
Ступор — психомотор фаолиятнинг турли томонларини моторикаси (ҳаракатини), фикрлашни ва нутқнинг тормозланиш шаклидаги руҳий патологии бузилишларидир. Беморлар ступор ҳолатида узоқ вакт ўтирган, ётган ёки турган холда ҳаракатсиз қоладилар. Саволларга жавоб бермайди — мутизм, атрофда бўлаётганларга эътибор бермайди, хеч нарса сўрамайди, овқат емайди, ювинтириш, қийинтириш, овқатлантиришларга қаршилик кўрсатади, тиббий муолажа ишларига ёмон назар билан қарайди.

Аниқ онгли бўлгандаги ступор люцид ёки эффектор, онгни онейроид бузилганидаги ступорга — рецептор сту­пор дейилади.


Руҳий патологик бузилишларга боғлиқ бўлган холда ступорга ва нозологик мансублигига, ступорнинг хосил бўлишига қараб унинг қўйидаги шакллари фарқланади.



  1. Кататоник

  2. Психоген

  3. Депрессив

  4. Галлюцинатор

  5. Алкоголли

  6. Апатик

  7. Эпилептик

  8. Маниакал

Кўпинча кататоник ва психоген ступор учрайди.
Нутқ ҳаракати (психомотор) қўзғолиши руҳий хасталик ҳолати бўлиб, руҳий фаолиятнинг турли томонларини, биринчи навбатда нутқни: фикрлаш, моторика (ҳаракат)нинг тезлашуви ва кучайишидан иборатдир.

Нутқ ҳаракати қўзғалганда беморларнинг нутқи, ҳаракати ва фаолияти тезлашади, мимикаси ва ифодаси жонланади, турли ҳаракатларни бажаради. Беморлар нафақат қаттик гапиради, балки қичқиради, ҳаракатлари бўлинувчан ва тез-тез бўлади, фаолияти ва аҳлоқ одоби бетартиб ва мазмунсиз бўлади. Қўзғолиш кучайган сари — нутқи боғлиқсиз, алоҳида-алоҳида сўзлардан, оддий товушлардан иборат бўлиб қолади; Ҳаракат қўзғолиши импульсив, бетартиб, мазмунсиз бўлади, баъзида улар хайвонларга тақлид қилиб қичқирадилар, акиллайдилар, тўрт оёқлаб юрадилар ва ҳоқазо (регресс белгилари пайдо бўлади).


Психомотор қўзғолиш нисбатан камроқ ҳолларда бир ўзи клиник кўринишни ташкил этади. Одатда у турли руҳий патологик бузилишлар: аффектив, васваса, галлюцинатор, онгнинг хиралашув ҳолатлари, ақлсизлик билан қўшилади. Шунинг учун руҳий мотор қўзғолишнинг тавсифини аниқлаганда қайси бир руҳий патологик ҳолат таркибида пайдо бўлишига қараб ихтисослаштирилади. Шундай қилиб, маниакал қўзғолиш, депрессияларда хосил бўладиган қўзғолиш, кататониқ гебефренли, васвасали, галлюцинатор онгни бузилишларидаги руҳий патологик, истерик қўзғолишлар фарқланади.


Қўзғолиш ва ступор (тормозланиши)нинг навбатлашуви турли-туман руҳий патологик синдромларда ва касалликларда кузатилади. Шундай навбатлашуви ка­татоиик синдромда, маниакал депрессив психозларда, шизофрения хасталикларида кузатилади.



Download 28.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling