Режа: Дин сўзининг маъноси


Download 458.63 Kb.
bet8/8
Sana28.01.2023
Hajmi458.63 Kb.
#1135144
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Диншунослик

Қуръони карим – Қуръон (арабча: ўқимоқ, қироат қилмоқ) – мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби. Ислом эътиқодига кўра, Қуръон ваҳий орқали Муҳаммад (с.а.в)га 610-632 йиллар давомида нозил қилинган Аллоҳнинг каломи (Каломуллоҳ). Қуръон “Китоб” (ёзув), “Фурқон” (ҳақ билан ботилнинг орасини айирувчи), “Зикр” (эслатма), “Танзил” (нозил қилинган) каби номлар билан аталиб, “Нур” (ёруғлик), “Ҳудо” (ҳидоят), “Муборак” (баракотли), “Мубин” (очиқ-равшан), “Мажид” (улуғ), “Башир” (башорат берувчи”, “Назир” (огоҳлантирувчи) каби сўзлар билан сифатланган. Ислом оламида Қуръон мусъҳаф номи билан ҳам машҳур. Ислом уламолари Қуръоннинг 30 хил ном ва сифатларини санаб ўтганлар.
Қуръоннинг бўлимлари сура дейилади, уни шартли равишда боб билан таққослаш мумкин. Ҳар сура оятларга бўлинган. Қуръон 114 сура, 6236 оятдан иборат. Ҳар бир суранинг ўз номи бор. Оятлар эса тартиб рақами билан берилган. Сураларнинг номалари унинг бошида келган сўздан олинган ёки зикри кўроқ келган нарсалар, воқеалар ёҳуд асосий қаҳрамон номи билан аталган. Кейинчалик ўқиш ва ёдлаш осон бўлиши учун Ироқ ҳокими Ҳажжож ибн Юсуф (ҳукмронлик йиллари 694-714) кўрсатмасига биноан Қуръон 30 қисм (арабча: жуз, форсча: пора)га бўлинган. Қуръонда биринчи келган “Фотиҳа” сурасидан кейинги суралар катта, ўртача ва кичик суралар тартибида жойлашган. Энг катта сура Бақара сураси 286 оятдан, энг қисқа Кавсар сураси 3 оятдан иборат.



  1. Статистик маълумотлар

Христианлар – 34,1%, Черков 4,3 млн


Мусулмонлар – 20,4%. Энг кўпи Индонезияда (221 млн). 3,85 млн масжид мавжуд. Ундан 800000 таси Индонезияда.
Атеистлар – 19,1%
Индуистлар – 14,1%
Буддистлар – 12,1%
Иудаизм – 0,3 %
2011 йилдаги маълумотга асосланган.

Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 2000-2005.

  2. Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда 1999.

  3. Ўзбекистон 21-аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, баркамоллик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. 1997.

  4. ЎзМЕ. 2000.

  5. Пайғамбарлар қиссаси. 1993

  6. Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Download 458.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling