Режа: Дин сўзининг маъноси


Download 458.63 Kb.
bet2/8
Sana28.01.2023
Hajmi458.63 Kb.
#1135144
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Диншунослик

Дунё динлари ҳақида

Дунёда энг кўп тарқалган динлар 3 та. Улардан бири Христианлик дини. Христианлик – жаҳонда кенг тарқалган динлардан бири. Европа, Америка мамлакатларида, Австралияда, фаол миссионерлик харакати натижасида Африка, Яқин Шарқда ва Узоқ Шарқнинг бир неча минтақаларида кенг ёйилган. Жаҳонда бу динга тахминан 2 млрд. киши эътиқод қилади. Христианликнинг асосий ғояси худо одам – Исус Хтистос (Исо Масих а.с.; Исо а.с) ҳақида ривоятлар билан боғлиқ. Христианлик таълимотига кўра, Худо ягона лекин у муқаддас учликда намоён бўлади. Исо келажакда тириклар ва ўликлар устидан ҳукм чиқариш учун охират куни ерга қайтиб келади. Унинг ўгитларига, васиятларига амал қилганлар, ҳаёт машаққатларига у каби бардош берганларгина нариги дунёда ажр (мукофот)га эришадилар. Христианликнинг ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий нормалари, чеклаш ва тақиқлари Библик яъни Инжил (1-расм) ва бошқа муқаддас китобларда ўз ифодасини топган. Христианлик 1-асрнинг 2-ярмида Рим империясининг шарқий қисмида яшовчи яхудийлар ўртасида пайдо бўлган. Илк Христиан дастлаб фетишизмдан ажралиб чиққан. Шарқ динларига хос айрим тасаввурлар ҳам унда ўз ифодасини топган.



1-расм. Библия (Инжил)

Христиан жамоаларининг ижтимоий таркиби вақт ўтиши билан руҳонийлар ва оддий жамоа аъзоларига бўлинган. Айрим-айрим жамоалар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши епископ бошлиқ черковининг таркиб топишига олиб келди. Черков катта бойлик тўплаб, сиёсий кучга айланиб борган. Дастлаб христианларни таъқиб этган Рим императорлари кейинчалик Христиан тарафдорлари бўлдилар. 4-асрда Христианлик Рим империясида мавжуд ижтимоий тузум ва унинг тартибларини ҳимоя қилувчи давлат динига айланди. Рим империясининг ғарбий ва шарқий қисмидаги ўзига хос тарихий тараққиёт Христиан черковини иккига: католик (империянинг ғарбий қисми) ва православ (шарқий қисми) бўлинишига олиб келди. Христианликнинг бу бўлиниши 1054 йилда расман эътироф этилган бўлсада, бироқ бу жараён 13-асрнинг бошларида тугалланган. 16-асрда Реформация натижасида Европадаги қатор черковлар католикдан ажралиб чиқиб, Христианликнинг учинчи асосий оқими – протестав юзага келди. 19-асрнинг охирида христиан черковларининг миссионерлик фаолияти кучайди!


Милоднинг бошларидаёқ Христианлик Марказий Осиё, айниқса, Мавр ва Бақтрияда кенг тарқалган эди. Ана шу даврда христианлик Марказий Осиёда мавжуд бўлганини черков, монастир, Христианликка оид буюм, қабртош ҳамда танга каби тарихий ашёлар далиллар исботлайди. Араблар бу ҳудудни эгаллаганидан сўнг христиан жамоаларининг фаолияти тўхтаган. Христианликнинг Туркистон ўлкасида кейинги пайдо бўлиши 19-асрнинг 40-йилларига тўғри келади. Ўрта Осиёда муқим православ черковларининг биринчи 1847 йилда Сирдарё вилоятидаги Раим истеҳкомида қурилди. Шундан кейин Авлиёота (1866), Жулек ва Марки (1866), Туркистон (1866), Чиноз (1868), Ўратепа (1867) истеъкомлари, Тошкент (1865), Чимкент (1868), Жиззахда (1866) православ жамоалари ташкил қилиниб, уларда доимий ҳарбий руҳонийлар фаолият олиб бордилар. Сўнгра Зарафшон округига қарашли Самарқанд ва Каттақўрғонда ҳам жамоалар шаклланди. 1871-йилда Россия императорининг фармонига биноан, Туркистон епархияси ташкил этилиб, унинг маркази Верний (ҳоз. Олмаота) шаҳрида жойлашди. 20-аср бошларига келиб Туркистонда 306 православ черкови бор эди. Бундан ташқари, ўлкада 10,1 минг старообрядчилар, 8,2 минг лютерчилар, 7,8 минг католик, 26 минг яхудочилар, 17,1 мингга яқин бошқа динга мансуб кишилар истиқомат қилар эди. 1916 йил охирига келиб епархия маркази Тошкентга кўчирилди. Бу вақт Тошкентда 16 та черков фаолият кўрсатар эди. 1936 йилда Рус Православ черкови Патриархининг қарорига асосан, епархия Тошкент ва Ўрта Осиё ҳамда Олмаота ва Қозоғистон епархияси номи билан 2га ажратилди. Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси тасарруфига Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги рус православ черковлари ҳам киради. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Христианликнинг турли оқимларига мансуб диндорлар яшайди.

Download 458.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling