Режа: Фуқаролик жамияти қуришга доир институционал ўзгаришлар


«Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» концептуал тамойил ва унинг моҳияти


Download 76.99 Kb.
bet2/8
Sana14.12.2022
Hajmi76.99 Kb.
#1004408
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-9 mavzu

2. «Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» концептуал тамойил ва унинг моҳияти
Ўтган асрнинг 80-йиллари охири - 90-йиллар бошида тоталитар тузумдан эндигина халос бўлган, ўз мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистонда янги жамият ва давлатни бунёд этиш ислоҳотларининг жаҳон тажрибасининг қандай йўлидан бориши ҳали аниқ ва равшан эмас эди. Лекин, мамлакат ривожининг бош йўли танланди. Мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қуйидаги мақсадни илгари сурди: «Республикада собитқадамлик билан халқчил адолатли жамиятни бунёд этиш - бош вазифадир… Янгиланган жамиятнинг сиёсий ва давлат тузилиши инсонга унинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий турмуш тарзини эркин танлаб олишиникафолатлашикерак»5.
Мустақиллик даврида фуқаролк жамияти қуриш стрегиясияни шаклланишида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган «Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» концептуал тамойил муҳим аҳамият касб этди. Бу тамойилнинг асосий мазмун-моҳияти, йўналишлари, умуминсоний ва миллий жиҳатлари унинг маърузалари ва асарларида мужассамлашди.
Халқимиз тарихи, дунёқараши, маънавияти, миллий манфаатлари ва миллий анъаналарини чуқур англаган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов Мустақил Ўзбекистон халқининг манфаатлари ва орзу истакларидан келиб чиқиб фуқаролик жамияти ва демократик принципларни ўзида мужассам этган сиёсий тизимни ташкил этишга қодир бўлган Конституция қабул қилишга бошчилик қилди. Муҳими, Конституцияда фуқаролик жамияти қуришнинг асосий принцип ва қоидалари ривожланган мамлакатларга хос бўлган талаблар асосида ифодаланди. Шу тариқа, мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг сиёсий ва ҳуқуқий кафолатлари янги Конституция ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топди. Унинг натижаси ўлароқ фуқаролик жамиятини шакллантиришга доир ҳуқуқий асослар яратилди.
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш ислоҳотлари энг мураккаб ва машаққатли синовлардан ўтди. Чунки, мамлакатда эскидан мерос бўлиб қолган давлатчилик анъаналари ва тоталитар жамият асоратлари ҳали сақланмоқда эди. Шунингдек, халқнинг ҳам ҳали янги жамият қуриш ва уни ташкил этишга доир тажрибаси кам, руҳияти ва сиёсий маданияти эса фуқаролик жамияти тўғрисидаги тасаввурлардан анча узоқ эди. Ана шундай шароитда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат ва бозор муносабатларига ўтиш даврининг назарий асослариниишлаб чиқилди. Албатта, улар мамлакат тарихий ривожланиш анъаналари, демократик принциплар ва халқ дунёқараши, қолаверса, мамлакат миллий манфаатларини ўзида ифода этар эди.
ХХ асрнинг 80-йиллари охирига келиб, Ўзбекистон ҳали ўз давлат мустақиллигини эълон қилмаган бир пайтда фуқаролик жамиятини қуриш билан боғлиқ ўзгаришлар рўй бера бошлаган эди. Республика раҳбариятининг жамиятда кўппартиявийлик тизимини жорий этиш, давлат ва ҳукуматдан мустақил бўлган жамоат бирлашмалари тузулмаларини эркин фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга бўлган интилиши кучайган эди.
Фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришнинг асосий кафолати, яъни уларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадларида 1991 йилнинг 15 февралида Ўзбекистон Олий Кенгаши «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Мазкур қонун республикада фаолият юритиб келаётган жамоат бирлашмалари фаолиятини тубдан ислоҳ қилишга, уларни собиқ яккаҳоким мафкурадан покланишига, шунингдек, жамоат бирлашмалари тизилмаларини давлат ва ҳукумат тизимидан ажратишга ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиб берди. Республика ижтимоий-сиёсий ҳаётида биринчи марта мазкур қонунда жамоат бирлашмаларининг мақсадлари халқаро ва демократик мезонлар асосида таърифлаб берилди: «Жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий, ҳуқуқий ҳамда эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамоат ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш...»6 мақсадларида тузилади.
Мамлакат тарихида илк бор фуқаролик жамияти институтлари -жамоат бирлашмаларининг мустақиллиги, уларнинг давлат ва ҳукуматдан алоҳида фаолият юритувчи ҳуқуқий субъект эканлиги тан олинди. Бу ҳолат фуқаролик жамиятига хос белгилардан бири эди. Қонунда давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашиш, шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди.
Бу даврдаги муҳим воқеликлардан бири - Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан Ўзбекистонда ўтиш даври учун давлат қурилиши, бозор иқтисодиётини шакллантириш, фуқаролик жамияти қуриш, умуман, жамиятнинг барча соҳаларини ислоҳ қилиш жараёнларини бешта асосий принцип асосида амалга оширишнинг “Ўзбек модели” концепциясининг ишлаб чиқилиши бўлди. Бу бешта асосий принципларнинг моҳияти қуйидагича ифодаланди:

Download 76.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling