Режа: Харажатлар тушунчаси ва уларнинг иқтисодий мазмуни


Моддий харажатлар таркиби қуйидагича


Download 1.41 Mb.
bet3/7
Sana16.06.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1503759
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14 мавзу Туризм ва мехмонхона хужалиги корхоналари фаолиятининг

Моддий харажатлар таркиби қуйидагича:


материал харажатлари;
• хўжалик эхтиёжлари учун сарфланувчи ёқилги ва энергия;
• машина ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш учун эхтиёт қисмлар;
• бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматлари;
• хизмат даври бир йилгача бўлган кичик қийматли хўжалик инвентарлари қиймати;
• айбдор шахслар мавжуд бўлмаган холда юзага келадиган йўқотишлар.

Амортизация ажратмалари миқдорига тенг бўлган асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириши харажатларнинг йирик элементларидан бири хисобланади.


Мехнатга хақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар таркибига қуйидагилар киради:
корхонанинг асосий ишлаб чиқариш персонали мехнатига хақ тўлашга сарфланадиган харажатлар;
• ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун мукофотлар;
• рағбатлантирувчи ва компенсация тўловлари, жумладан, конунчиликда белгиланган меъёрий чегарасида нархларнинг ўсиши ва индексация учун тўловлар;
• корхона ходимлари штатида бўлмаган, лекин асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар учун тўланувчи хақ.

Мехнатга хақ тўлаш харажатлари элементлари қаторига қуйидагилар хам киритилади:


• амалда бажарилган иш учун тариф ставкалари, лавозим маошлари ва шу кабилар асосида тўланувчи иш хақи;
• маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқариш жараёнида юкори
натижалар учун берилувчи мукофот ва бошқа тўловлар;
• конунчиликка асосан баъзи тармоқлардаги ходимларга бепул берилувчи кийим-кечак, озик-овқат, уй-жой, коммунал хизмат ва хоказолар қиймати;
• хар йиллик мехнат ва ўкув таътили учун амалга оширилувчи тўловлар;
корхонани кайта ташкил килиш, штатлар кискариши туфайли ишдан бушатилган ходимларга туланувчи маблаглар.

Маҳсулот (хизмат)лар таннархидаги бошқа харажатлар:


• социал тусдаги харажатлар ва солиқлар;
• корхона мулкини мажбурий суғурталаш;
• рационализаторлик (РАЦИОНАЛИЗАТОРЛИК — техника воситалари,и.ч.технологияси, машина деталлари, тайёр маҳсулот ва б. ни такомиллаштиришга доир янги техник ечимлар ҳамда таклифларни ишлаб чиқиш б-н шуғулланиш) таклифлари учун мукофотлар;
• кредитлар бўйича тўловлар;
• хизмат сафарларига хақ тўлаш;
• ёнгинга қарши кураш ва қўриклаш муассасаларига хақ тўлаш;
• кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш учун тўловлар;
• алока хизмати учун тўлов;
• банклар хизматига хақ тўлаш;
• асосий ишлаб чиқариш фондларини ижарага олганлик учун хақ тўлаш;
• номоддий активларнинг эскириши ва хоказолар.
Туризм ва мехмонхона хўжалиги корхоналари амалга оширадиган социал тусдаги харажатлар:
• пенсия жамғармасига ажратмалар;
• бандлик жамғармасига ажратмалар;
• касаба уюшмалари Федерациясига ажратмалар;
• бошқалар.

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling