Режа: I. Кириш Халқаро бахолаш тизимлари II. Асосий қисм


Пирлс тадқиқоти хақида умумий маълумот


Download 106 Kb.
bet2/4
Sana14.05.2023
Hajmi106 Kb.
#1461232
1   2   3   4
Bog'liq
2-mavzuga 2

Пирлс тадқиқоти хақида умумий маълумот
2021-йилда ўтказиладиган ПИРЛС тадқиқотларида дастурнинг биринчи марта рақамли форматга (дигитал ПИРЛС, лекин шу билан бирга анъанавий қоғоз формат бўлади) ўтиши хамда эПИРЛС, 2016-йилда бошланган интернет мухитида бошқариладиган онлайн ўқишни компютерда бахолаш кўзда тутилмоқда.
ПИРЛС дастурида қатнашувчи мамлакатлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Масалан, дастурда 2001-йилда 35 та мамлакат қатнашган бўлса, 2006-йилда 40 та, 2011-йилда 45 та, 2016-йилда 50 та мамлакат ва навбатдаги 2021-йилда ўтказиладиган тадқиқотда 60 та мамлакатнинг иштирок этиши режалаштирилган.
2016-йилда тадқиқотга Россия Федератсиясининг 42 та худудидан 206 та умумий ўрта таълим мактаби ва 4577 та бошланғич синф ўқувчилари жалб этилган бўлиб, тадқиқот натижаларига кўра Россия Федератсияси дунё бўйича биринчи ўринни эгаллаган.
Ўқиш саводхонлиги ўқувчиларнинг илмий ва шахсий муваффақиятини ўсиши учун асос бўлиб хизмат қилади, шунингдек, ПИРЛС таълим сохасида олиб борилаётган сиёсатнинг муваффақиятга таъсирини бахолаш учун қимматли восита хисобланади.
Ўқиш саводхонлиги – жамият томонидан талаб қилинадиган ва инсон томонидан қадрланадиган ёзма тилнинг шаклларини идрок этиш ва амалиётда қўллай олиш қобилиятидир.
Ушбу нуқтайи назар ўқувчиларнинг ўқишдан олинган маълумотлардан фойдаланиш қобилиятига тобора кўпроқ эътибор қаратадиган замонавий жамиятда долзарб ахамият касб этмоқда. Асосий эътибор тушунишни намоён қилишдан ўзлаштирилган маълумотларни қандай қилиб янги лойихалар ва вазиятларда қўллай олиш қобилиятларини намоён қилишга қаратилмоқда.
ПИРЛСнинг ўқишдаги ютуқларни бахолаш доиралари ИЕА томонидан 1991-йилда ўқиш саводхонлиги бўйича олиб борилган тадқиқотлардан фойдаланган холда, илк маротаба, 2001-йилдаги тадқиқотлар учун ишлаб чиқилган.
Шундан буён ПИРЛСнинг бахолаш доиралари тадқиқотнинг хар бир даври учун, шу жумладан, 2021-йилдаги тадқиқот даври учун хам янгиланди.
Хозирги вақтда ПИРЛС таърифига кўра, ўқиш саводхонлиги жамият томонидан талаб қилинадиган ва инсон томонидан қадрланадиган ёзма тил шаклларини тушуниш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, матнлардан турли шаклларда маъно хосил қила олиш қобилияти хамдир.
Ўқиш саводхонлигининг бу кўриниши конструктив ва интерактив жараён сифатида кўплаб ўқиш назарияларини акс эттиради. Ўқувчининг матн билан ишлаши жараёнида ўқувчи ва матн орасидаги мулоқот орқали (шунинг учун хам бу жараён интерактив дейилади) ўқувчи маънони яратади (шунинг учун хам бу жараён конструктив инглизча «cонструcт» – яратмоқ дейилади). Ўқувчи бу жараённинг фаол қатнашувчиси бўлиб, маъно яратади, матн устида мушохада юритади ва самарали ўқиш стратегияларини онгли равишда танлаб қўллайди. Хар бир матн тури одатий шакл ва қоидаларга амал қилган холда ўқувчига матнни шархлашга ёрдам беради. Хар қандай матн турли шаклга эга бўлиши мумкин. Булар анъанавий китоблар, журналлар, хужжатлар ва газеталар, шунингдек, рақамли кўринишдаги ёзма шаклларни хам ўз ичига олади.
ПИРЛС ёш ўқувчиларнинг синфда ва синфдан ташқари ўқишининг иккита кенг қамровли мақсадига қаратилган. Булар бадиий тажриба орттириш хамда маълумот олиш ва улардан фойдаланиш учун ўқишдир.
Бундан ташқари, ПИРЛС ўқиш мақсадларининг хар бирида тўртта кенг тушуниш жараёнини бирлаштиради. Булар: диққатни жамлаш ва аниқ кўрсатилган маълумотларни топиш, тўғридан тўғри хулосалар чиқариш, ғоялар ва ахборотни талқин қилиш ва уйғунлаштириш, контент ва матн элементларини бахолаш ва танқид қилиш.

Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling