Режа: I. Кириш Халқаро бахолаш тизимлари II. Асосий қисм


ПИРЛС тадқиқотида ўқиш саводхонлиги


Download 106 Kb.
bet3/4
Sana14.05.2023
Hajmi106 Kb.
#1461232
1   2   3   4
Bog'liq
2-mavzuga 2

ПИРЛС тадқиқотида ўқиш саводхонлиги
Ўқиш саводхонлигининг мақсади
Бадиий тажриба орттириш
Ахборот олиш ва ундан фойдаланиш
Тушуниш жараёни
Диққатни жамлаш ва аниқ кўрсатилган маълумотларни топиш
Тўғридан тўғри хулосалар чиқариш
Ғоялар ва ахборотни талқин қилиш хамда уйғунлаштириш
Контент ва матн элементларини бахолаш ва танқид қилиш
Бутун дунё бўйлаб ўқиш саводхонлигининг ривожи одамларнинг нима сабабдан ўқишлари билан бевосита боғлиқ. Умуман олганда, бу сабаблар завқланиш ва шахсий қизиқиш учун ўқишни ёки таълим ва жамият хаётида муносиб иштирок этишни ўз ичига олади. Кўпгина ёш ўқувчиларнинг дастлабки мутолааси аксарият холларда хикоя (масалан, хикоя тўпламлари ёки расмли китоблар) ёки ўқувчиларга атрофидаги дунё хақида маълумот берадиган ва саволларга жавоб берадиган маълумотли матнлардан иборат бўлади.
Ёш ўқувчи учун ўқиш саводхонлигининг хар икки мақсади хам мухим хисобланади. Шунинг учун ПИРЛС хар бир ўқиш турини бахолашда матнларни тенг бўлишни асосий мақсад қилиб олган.
Хулоса
Ёш авлод билимини бахолашда халқаро бахолаш дастурларини амалиётга қўллаш билан бирга миллий бахолаш тизимини янада такомиллаштиришга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Халқаро дастурларда иштирок этиш ёш авлоднинг интелектуал салохиятини қай даражада ривожланаётганини аниқлаш, шу орқали натижа ва самарадорликнинг янги йўналишларини белгилаб олишга имконият яратса миллий бахолаш тизимининг янада такомиллаштириш халқаро бахолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш билан бирга уларнинг креативлигини ва компитентлигини ва ўз навбатида таълим сифатини янада ривожланишига хизмат қилади. Зеро, айни давр таълими ва глобал тараққиёт билимлар универсаллигини хам талаб этмоқда. Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини мутлақо янги босқичга кўтариш, педагогик кадрлар тайёрлаш жараёнлари сифат даражасини умумеътироф қилинган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ тубдан яхшилаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишимиз керак.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларнинг мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олиниши, 11 йиллик ўрта таълимнинг жорий қилиниши муносабати билан юзага келган малакали педагог кадрларга эхтиёж масаласи олий таълимнинг педагогика йўналишларида сиртқи (махсус сиртқи), кечки (сменали), иккинчи Олий таълим хамда хорижий давлатлар билан қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш билан ўз ечимини топмоқда.Хозирги кунда ёшларни билим савиясини янада ошириш учун халқаро бахолаш тизимларидан фойдалана бошланди. Бу Халқаро бахолаш дартутлари (ПИРЛС, ТИМСС, ТАЛИС ва бошқалар) бошланғич синф, нафақат юқори синф ўқучилари учун хам қўлланила бошланди.Бу халқаро дастурлар ўқувчи ўйлантиришга, балки фикрлай олиш доирасини кенгайтиришда, уни хар тамонлама тарбиялашда мухим туртки вазифасини бажаради.Бу бахолаш дастурларининг асосий мақсади шундан иборатки, умумтаълим мактабларининг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини холисона бахолаш, ўқувчилар олган билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини ривожлантирш ва таълим муассасаларида сифатли таълим бериш учун етарли шарт-шароитларни яратиш лозим.Халқаро бахолаш дастурлари асосан 3хил фан доирасида олиб борилади.Буларқуйидагилар:
1.Ўқиш саводхонлиги- инсоннинг ёзма матнларни тушуниш ва қўллай олиш, улар хақида фикрлаш ва ўз билими хамда имкониятларни кенгайтириш, ижтимоий хаётда иштирок этиш, мақсадларига эришиш учун ўқиш билан шуғулланиш қобилиятидир.
2.Математик саводхонлик- бу инсоннинг у яшаётган дунёда математиканинг ўрнини аниқлаш ва тушуниш, асосланган математик хулосалар юритиш хамда фикрлайдиган, қизиқувчан ва ижодкор фуқарога мансуб хозирги ва келажакдаги эхтиёжларни қондириш мақсадида математикадан фойдаланиш қобилиятидир.
3.Табиий-илмий саводхонлик- бу шахснинг табиий фанларга боғлиқ масалалар бўйича фаол фуқаролик позисиясига эга бўлиши ва табиий ғояларга қизиқишга тайёргарлик қобилиятидир.Табиий-илмий саводли инсон табиий фанлар ва техналогияларга оид муаммолар мухокамасида иштирок этишга интилади ва бунинг учун қуйидаги компетенсияларга эга бўлиши талаб этилади, ходисаларни илмий тушунтиради, бахолайди ва илмий тадқиқотларни режалаштиради, маълумот ва далилларни илмий жихатдан шархлайди.
Ўқув дастурларида ўқувчиларнинг муаммоларни хал этиш қобилиятини ривожлантиришнинг учта ўзаро боғлиқ компонентлари қўллаб-қувватланади: тушунчалар, кўникмалар, жараёнлар. Ушбу тизим ўқув дастурларини ўқитиш, ўрганиш ва бахолаш йўналишларини таъминлаб беради.

Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling