Режа Ижтимоий шериклик тушунчаси, субъектлари, тамойиллари ва соҳалари


-модда. Давлат органларининг ижтимоий шериклик соҳасидаги мажбуриятлари


Download 294.16 Kb.
bet11/11
Sana19.11.2023
Hajmi294.16 Kb.
#1786599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
14-мавзу ижтимоий ширек

26-модда. Давлат органларининг ижтимоий шериклик соҳасидаги мажбуриятлари
Давлат органлари ижтимоий шериклик соҳасида:
фаолиятнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қиладиган устувор йўналишларини аниқлаши, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш орқали аниқлаши;
нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига улар ижтимоий шерикликда иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиши;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ташаббуслари ҳамда таклифларини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббуслари ҳамда таклифларини кўриб чиқиши;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишининг бориши бўйича зарур ҳолларда жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиши, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг уларни амалга ошириш самарадорлигини юксалтиришга доир таклифларини кўриб чиқиши;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан олдиндан маслаҳатлашувлар ҳамда музокаралар ўтказилишини таъминлаши;
ижтимоий шериклик соҳасидаги битимлар ва шартномалар, дастурлар ҳамда лойиҳалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаши шарт.
Давлат органлари зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоидалар
27-модда. Низоларни ҳал этиш
Ижтимоий шериклик соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
28-модда. Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
29-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
30-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун 2015 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Download 294.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling