Режа: Ижтимоий соҳанинг тармоқларини молиялаштиришда давлатнинг роли


Download 36.01 Kb.
bet1/5
Sana15.11.2023
Hajmi36.01 Kb.
#1777099
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ijtimoiy-sohani-moliyalashtirish


Ижтимоий соҳани молиялаштириш ва бошқариш
Режа:
1. Ижтимоий соҳанинг тармоқларини молиялаштиришда давлатнинг роли
2. Ўзбекистон аҳолисини ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш.
3. Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш босқичлари ва йўналишлари
4. Ижтимоий соҳани тартибга солишда бозор механизмининг роли ва ахамияти
1. Ижтимоий соҳанинг тармоқларини молиялаштиришда давлатнинг роли
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётда бир неча камчиликлар пайдо бўлади. Мана шу камчиликлар ва иқтисодиётдаги салбий жараёнларни йўқотиш учун давлат иқтисодиётга аралашади. Бозор иқтисодиёти шароитида миллий иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг роли қуйидагилардан иборат:
Давлат миллий иқтисодиётнинг айрим тармоқларини, соҳаларни иқтисодий жараёнларни режали тартибга солади. Масалан: ишсизлик билан курашиш дастурлари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурлари ва ҳоказолар;
Давлат иқтисодиётини ривожлантиришнинг ҳуқуқий норма ва қонунларини ишлаб чиқади. Масалан: Ўзбекистонда антимонопол қонун, банкротлик тўғрисидаги қонун ва ҳоказолар;
Давлат миллий иқтисодиётни бошқаришда ҳар хил маъмурий чора тадбирлардан фойдаланди;
  • ижтимоий соҳани бошқаришда ҳам давлатнинг роли жуда ҳам катта, у бир қатор ижтимоий-иқтисодий функцияларни бажаради;
  • бозор тизими самарали ривожланиши учун, ижтимоий адолатни ривожлантириш учун давлат қонуний асосни таъминлайди;
  • мамлакатда яшайдиган фуқороларнинг иқтисодий эркин кураши ва эркин рақобатини ҳимоя қилади;
  • миллий даромад ва миллий бойликни ижтимоий адолатлилик асосида яратилган миллий даромадни қайта тақсимлайди;
  • инфляция, ишсизлик жараёнлари устидан назорат қилиш асосида иқтисодиётни барқарорлаштириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради;
  • аҳолини бозор иқтисодиётининг салбий натижаларидан ҳимоя қилиш учун ижтимоий механизмни такомиллаштириш.

Ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларида ижтимоий соҳаларда давлатнинг роли ҳар хил. Давлатнинг кўп сонли функциялари ичидан энг асосийларидан бири-давлатнинг ижтимоий сиёсат фукциясидир. Давлатнинг ижтимоий сиёсати деганда, биз аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини бажариш учун аҳолини барқарор ва юқори турмуш даражасини яратиш учун давлат томонидан олиб бориладиган чора-тадбирларнинг йиғиндисини тушунамиз. Амалиёт шуни кўрсатадики, давлатнинг ижтимоий сиёсати ҳар хил даврларда ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ва шу сиёсатнинг натижалари ҳам хар хил бўлган. Лекин ижтимоий сиёсатнинг хусусиятларига қарамасдан биз энг асосий белгиловчи йўналишларни ажратишимиз мумкин.

Download 36.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling