Режа: Ижтимоий соҳанинг тармоқларини молиялаштиришда давлатнинг роли


Ушбу масалани ҳал этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади


Download 36.01 Kb.
bet5/5
Sana15.11.2023
Hajmi36.01 Kb.
#1777099
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ijtimoiy-sohani-moliyalashtirish

Ушбу масалани ҳал этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади:
кенг фаолият турлари, биринчидан, қишлоқ хўжалик хом ашесини қайта ишлаш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш, маҳаллий хом ашедан қурилиш материалларини тайёрловчи хусусий кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек якка тартибдаги меҳнат фаолиятни кенгайтириш учун шароит яратиш;
хизмат соҳасини, айниқса, қишлоқ жойларда жадал ривожлантириш аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий маиший хизмат ва қурилиш бўйича хизматлар турини кенгайтириш. Хизмат кўрсатиш соҳаси-бу ҳали ҳам яхши фойдаланилмаётган, қўли ишдан бўшаётган ходимларни иш билан таъминлайдиган соҳадагина эмас, балки меҳнат ресурсларининг бутун ўсишини таъминлашга қодир бўлган заҳиралардир;
қўли ишдан бўшаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва қайта ўқитишни ташкил этишни жиддий равишда яхшилаш. Ишдан бўшаётган ходимларга ёки ихтисоси бўлмаган шахсларга қисқа давр ичида янги, бозор шароитига ҳамда иқтисодиётнинг ўзгариб бораётган тизимига мувофиқ келувчи касб-корни ўргатадиган уларнинг ўз ҳаетидаги ўзгаришларга мослашишларига ёрдам берадиган махсус маслахат ва ўқув марказлари, бизнес мактабларининг кенг тармоғини шакиллантириш жуда муҳимдир.
Ишсизлик ҳаддан ташқари ўсиб кетишига йўл қўймаслик Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини амалга оширишнинг асосий вазифаларидан биридир. Бунинг учун республикада меҳнат бозорини фаол тарзда мувофиқлаштириб боришнинг турли шакиллари ва усуллари қўлланилмоқда 250 дан зиёт пунктларни ўз ичига олган кенг тармоқли бандлик хизмати тизими вужудга келтирилган. Республиканинг ҳар бир шаҳар ва туманларида меҳнат бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда.
Мутахасислар ҳисоб-китобларига кўра табиий ва жисмоний ресурслар иқтисодий ўсишнинг 40 фоизигина таъминлашга қодир экан, иқтисодий ўсишнинг қолган 60 фоизини инсоний омиллар-ишчи кучи, малакани ошириш, соғлиқни сақлаш, таълим-тадқиқот ишлари учун сарф харажатлар иқтисодий ўсишнинг асосий манбааларига айланмоқда.
Инсоннинг бутун умри ўтадиган фуқаролар ўзини-ўзи бошқарувининг муҳим жамоатчилик органи маҳалланинг яна бир хусусияти шундаки, унда яшовчи ҳар бир оила, шахс шу жамоа кўз ўнгида шакилланади, ҳар бир фуқаронинг ҳаёт тарзи унинг нимага қодир ёки муҳтожлигини маҳалладан кўпроқ биладиган идора йўқ. Хар бир киши ва унинг оиласи учун қўшнилари ва маҳалласи берадиган баҳо энг ҳолис баҳодир.

Адабиётлар:

Адабиётлар:

 

1. Каримов И.А. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш. Аграр муносабатларнинг янги турларини шакллантириш. – Т.: Ўзбекистон, 1995.

2. Иванова В.Н. Основў социального управления. М.: Вўсшая школа, 2001.

3. Пассута В.И. Организания и нормирование труда на предприятиях. Минск: Новое знание, 2001.

4. Салимов Б.Т., Ўроқов Н.И. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, 2004.

 


Эътиборингиз учун рахмат
Download 36.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling