Режа: Илк психологик қарашларнинг вужудга келиши
Абу Ҳамид Муҳаммад ал Ғаззолий (1058 - 1111)
Download 67.81 Kb.
|
4-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
Абу Ҳамид Муҳаммад ал Ғаззолий (1058 - 1111) Файласуф ал Ғаззолий Тус шаҳрида туғилиб ўсди.
Жуда ёшлик чоғиданоқ олимлик поғонасига кўтарилди. 1091 йилдан бошлаб у Боғдоддаги машҳур Низомий мадрасасида талабаларга фалсафа ва илоҳиёт илмидан сабоқ берди. У 34 ёшида кучли руҳий инқирозни бошидан кечирди. Шундан сўнг ҳақиқатни файласуфлар белгилалаган йўлдан топа олмаслигини тушуниб, мударрисликни ташлади ва мустақил равишда тасаввуф илмини ўрганишга киришди. Орадан 11 йил ўтгач, имом Ғаззолий яна мадрасага қайтиб, талабаларга таҳсил бера бошлайди. У бутун умрини ҳақиқатни одамларга тушунтириш ва адашганларни тўғри йўлга қайтаришга бағишлади. Ғаззолийнинг фалсафа, тасаввуф илмига оид асарлари жуда ёрқин, равон ва тушунарли услубда битилган. Қуйида унинг ана шундай асарларидан баъзиларини санаб ўтамиз: «Файласуфларнинг мақсадлари», «Файласуфларнинг раддияси», «Дин ҳақидаги фаннинг туғилиши», «Олам жавони» ва х.к. Тирик мавжудотларнинг қуйи даражадаги турлари: чумоли ва чивинларни ҳам фақат чумоли ҳамда чивинларгина англай олади. Афсуски фақат инсонгина ўзи ҳақида ҳақиқий билимга эга эмас. Биз ўзимизни фақат сиртдан – у ёки бу қилмишимиз ва ташқи қиёфамиз орқали биламиз. Руҳий моҳиятимизни билищга уринмаймиз. Учта олам мавжуддир: уларнинг бири зоҳирий, иккинчиси ботиний олам бўлса, ҳар иккисининг орасидан яна бир олам – руҳий олам ўрин олган. VIII асрда исломда турли йўналишлар пайдо бўлди. Булардан мутакаллимлар, уларнинг психик таълимотига кўра ҳиссий билишнинг аҳамиятини, билимларимизнинг воқеликка мувофиқ келишини инкор этишдир. Улар нимаики ўзлари учун номақбул бўлса (ҳиссий билиш билан боғлиқ бўлган сезги маълумотлари ва билимни инкор этиш ёрдамида), ҳаммасини инкор этадилар ва уларга нимаики тасдиқлаш лозим бўлса, ҳамма тасаввур қилиш мумкин бўлган нарсага йўл қўйиш ёрдамида ҳаммасига йўл қўйиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Мутазалийлар таълимотида муҳим масалалардан бири - инсон иродасининг эркинлиги тўғрисидаги масаладир. Инсон ўз ҳатти харакатларида эркиндир. Инсоннинг эркин иродаси ҳақидаги фикр худонинг «олий қудрати» тўғрисидаги диний ақидаларга зид келади. Оллоҳнинг ўз яратганларига нисбатан мажбурияти билан алмаштирдилар. Мутазалийлар тақдирнинг аввалдан белгилаб қўйилганлиги тўғрисидаги таълимотни - таваккул таълимотини инкор этадилар. Сўфизм таълимотида бутун одам худонинг мужассамланишидан бошқа нарса эмас. Худо ҳамма кўринадиган нарсаларда мавжуд. Нарсалар эса ўз навбатида худода мавжуд. Дунё - руҳ шаклида бутун оламга тарқалган худо сингари ягонадир. Инсон эса ана шу руҳнинг бир қисми, эртами кечми у билан қўшилади. Бу қўшилиш худога яқинлашишнинг асосий босқичи - шариат, тараққиёт, маърифат ва ҳақиқат олиб келади. Сўфизмга кўра худо билан қўшилишнинг ўзи - энг олий роҳат. Сўфизм худога ақл ёрдамида ишониш эмас, балки унга ички ҳиссиёт орқали яқинлашишга катта эътибор беради. Download 67.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling