Режа: Илк психологик қарашларнинг вужудга келиши


Download 67.81 Kb.
bet6/12
Sana04.02.2023
Hajmi67.81 Kb.
#1160554
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Конфуций (милоддан аввалги 551 – 479 йиллар)
Конфуций Хитойнинг шарқидаги Лу князлигида туғилди. У аслзодалар хонадонига мансуб бўлиб, отаси Шулян Хэ Лу князлигидаги Цзоу музофотини бошқарган. Конфуций туғилганда отаси 70 ёшга тўлган эди. Уч ёшга тўлганда отасидан, 17 ёшида онасидан айрилди. Оилада Конфуцийдан ташқари 9 қиз ва бир ногирон ўғил бўлган.
Конфуцийликда унинг асосчиси Конфуций биринчи бўлиб ирсий ва ҳаётда орттирилган нарсалар масаласини кўтариб чиқди. Унинг фикрича одам ўз табиатига кўра меҳрибон мавжудот, уни ташқи муҳит бузади. Унинг зарарли таъсирини енгиш учун инсон етукликка эришиш керак.
Конфуций (милодан аввалги 551- 479 йилгача) тахминан Будда, Фалес ва Пифагор яшаган даврда яшаб ўтган. У ёзган матнлар сақланиб қолмаган, лекин унинг таълимотининг асосий қоидалари Конфуцийнинг шогирдлари билан суҳбатлари (саволлар ва жавоблар) ҳақидаги қисқача қайдлар тўплами Фикрлар ва сухбатларда ёзиб қўйилган.
Улар асосан тўғри феъл атворнинг ижтимоий этик муаммоларига бағишланган. Улардан Конфуций сиймоси анъаналарга қаттиқ риоя қилган мутафаккир сифатида гавдаланади. Масалан: у одам фақат анъанани астойдил ўрганиш ёрдамида ўз вазифаларини тўғри тушуниб етиши мумкин деб ҳисоблайди. Анъана, шунингдек, мавжуд бетартиб ижтимоий шарт шароитларни ислоҳ қилиш борасидаги уринишларга асос бўладиган меъёр тусини касб этади. Ана шундай ёндашув туфайли Конфуций таълимотида қадимги ёзма манбаларни ўрганиш марказий ўрин тутади. Ҳинд фалсафасида бўлгани каби оламдан қочиш эмас, балки дунёга мослашиш Конфуцийнинг асосий фикри бўлган. Конфуцийнинг бундай қарашларини унинг издоши Мэн-Цзи давом эттирган.
Мэн-Цзи (милоддан аввалги 372 (тахминан)-289 йиллар)
«Мен Коинот фуқоролариданман», деган экан Мэн-цзи. У Хитойнинг ҳозирги Шандун вилояти ҳудудида жойлашган Лу хонлигида туғилиб ўсди. Мэн-цзи Конфуцийнинг невараси Цзи Си қўлида таҳсил олган. Бу файласуф мамлакатни муваффақиятли идора этишнинг 12 қоидасини ишлаб чиққан.
Ўзининг ана шу ғояларини амалга татбиқ этиш ниятида у ҳукумат тизимига ишга кириш учун Хитойнинг турли хонликларини кезиб, қисқа муддат Ци хонлигида маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Инсонпарварликка таянган ҳолда давлатни бошқариш ғояларини ҳаётга тадбиқ этиш йўлидаги беҳуда уринишлардан сўнг Мэн-цзи ватани Луга қайтади ва ғоявий қарашларини ўзи ташкил этган мактаб, шогирдлари, китоблари орқали тарғиб ва ташвиқ қилади.
Мэн-цзининг асосий асари «Мэн-цзи» деб аталади. Людвиг Фейербах: «Мэн-цзи Хитойнинг Конфуйцийдан кейинги энг буюк файласуфидир», - деб ёзганди.
Конфуций каби у ҳам инсон туғма равишда яхши бўлади ва бундай яхшилик тарбия йўли билан ривожлантирилиши мумкин, деб ҳисоблаган. У ҳам ўз давридаги кўплаб хитойлик файласуфларга ўхшаб ўз умрини турли императорлик саройларида ўтказган ва шаҳзодаларга иккита энг муҳим саховат инсонпарварлик (жэнь) ва адолат (и) дан таълим берган. Лекин Конфуцийда яна бир оқим Сюн-цзы асос солган оқим пайдо бўлди.

Download 67.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling