- Бажарди: Шукруллайев Мирзо
Режа - ИМС лар.
- ИМС нинг тавсифланиши.
- ИМС ларнинг актив ва пассив элементлари.
- ИМС ларнинг асосий параметрлари.
- Яримўтказгичли ИМС лар.
- ИМСлар яратишнинг технологик жараёни.
ИМС - Интеграл микросхема – юқори зичликда жойлаштирилган элемент ва компонентларнинг (транзистор, диод, резисторлар ва ҳ.к.з) конструктив ва электрон жиҳатдан уланган микроэлектрон қурилмаси бўлиб, сигналларни қайта ишлаш (ўгириш) учун мўлжалланган.
- ИМС (англ. chip «юпқа пластинка» маъносини ҳам билдиради.
ИМС - Интеграл микросхема (ИМС) ўта ихчам, ўта пишиқ, кичик таннархга эга бўлган ва кам қувват истеъмол қиладиган радиоэлемент ясаш йўлидаги уринишлар маҳсулидир.
- ИМС элементи деб, конструкцияси бўйича кристалл ёки асосдан ажралмайдиган, электрорадиоэлемент (ЭРЭ) функциясини бажарувчи ИМСнинг қисмига айтилади.
- ИМС компоненти деб, дискрет элемент функциясини бажарувчи, лекин монтаждан аввал мустақил маҳсулот бўлган ИМСнинг бўлагига айтилади.
ИМС ўлчамлари - ИМСлар 22X22X4 ммли тўғри тўртбурчак шаклдаги ёки диаметри 9,4 мм бўлган цилиндр шаклдаги металл ёки металл шиша қобиқларга жойлаштирилади. Қобиқлар яна полимер материаллардан ҳам ясалиши мумкин, чиқишлари эса латундан ясалади.
- Қобиқсиз микросхемалар полимер материал бўлган термореактив компаунд билан усти қуйиб ҳимояланади.
ИМС тавсифланиши - ИС лар қуйидаги критериялар (мезонлар) бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади, интеграция даражаси бўйича-кристалда жойлаштирилган элементлар сони (кичик-100 тагача элемент, ўрта-100-1000, катта-1000-10000, ўта катта-10000 дан ортиқ), қайта ишланаётган сигнал тури бўйича-рақамли, аналогли ва аналог-рақамли, ишлаб чиқиш технологияси ва қўлланилган материали бўйича-яримўтказгичли, пленкали ва ҳ.к.з.
Do'stlaringiz bilan baham: |