Режа: Интеграл соя усули (ису). Сканерловчи соя усули (ссу)
Ёруғлик ўтиб борувчи интеграл усуллар
Download 124.95 Kb.
|
1-ma’ruza. Kirish. Optik nazorat usullari.
3. Ёруғлик ўтиб борувчи интеграл усуллар.Бу усул асосида Бугер-Ламберт тенгламаси ётади. Бунга асосан Ф0 оқим йўналтирилган қандайдир объектдан ўтаётган тўлқин узунлигига тенг бўлган монохроматик ёруғлик оқими қуйидагига тенг ФФП=Ф0 е -D (1.3.1.) бу ерда D - объектни оптик зичлиги. Фотоприёмникни ёруғлик сезувчи юзасига келиб тушаётган Фпр ёруғлик оқимидан ҳосил бўлган фотоприемник занжиридаги чиқиш сигналини қуйидагича ёзиш мумкин: Uф=Su . Ф0 . e -D. Кўрилаётган усуллар назорат объектининг D чизиқли боғланган бирламчи катталикларини ўлчашда қўлланилаётгани боис (1.3.1.) ифодани қуйидагича ёзиш мумкин: Uф=Su. Ф0 . е-КХ (1.3.2.) бу ерда К -ўзгармас коэффициент; Х– ўлчанаётган катталик. Аввало айтиб ўтиш керакки (1.3.2.) ифодадаги е-КХ кўпайтмани Х даража бўйича Тейлор қаторига ёйиб қуйидагини ҳосил қиламиз e -KX =1 – KX + K2xX2/2 . (1.3.3) бу ифодани KX 0,1 шарт билан иккитадан ташқари барча аъзоларини ташлаб юбориб, етарли даражада катта яқинлаштириш билан ишлатиш мумкин. Шунинг учун (1.3.2), (1.3.3) ифодалардан қуйидаги ифода келиб чиқади: Uф0 – Uфп=Su . Ф0 . КХ1 бунда Uф ва Uфп –ўлчанаётган Х қийматдаги ва Х=0 бўлгандаги фотоприёмникнинг чиқиш сигналлари. КХ > 0,1..-0,2 бўлганда Х га чизиқли боғлиқ бўлган сигнални олиш учун фотоприёмник чиқишига логарифмик кучайтиргич улаш мумкин. Логорифмик кучайтиргич киришига (1.3.3) да ифодаланган сигнални берадиган бўлсак чиқишда Uчиқ=V – K .X (1.3.4) ифодани оламиз. 1.3.4) ифодадан кўриш мумкинки, логарифмик кучайтиргич чиқишидаги сигнал Х ни катталашувига пропорционал равишда кичиклашиб боради. Бу усул ёрдамида объектни эквивалент қалинлиги, зичлиги ва бошқаларни аниқлаш мумкин[10]. Агар иккинчи фотоприёмник ёрдами билан оқим ўлчанса ва мос электрон схема билан қуйида ифодаланган сигнал ҳосил қилинса, Ф/ФФП= e KX бу сигнални логорифмик кучайтиргич киришига бериб, чиқишда Uчиқ= KX га тенг бўлган сигнал олшимиз мумкин. Download 124.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling