Режа: Инвестиция лойихасини тайёрлаш ва амалга ошириш 2
Хатарлар ва уларнинг инвестицион лойиҳадаги зарари
Download 84.93 Kb.
|
10,саноат кор инвеститция самарадор
7. Хатарлар ва уларнинг инвестицион лойиҳадаги зарари.
Ўзбекистон иктисодиётига инвестицияларни муваффакиятли жалб этиш маълум даражада уч гурух омилларга боглик булади. Биринчидан, Инвестиция кувватининг мавжудлигига. Уни табиий, мехнат захиралари, шунингдек ишлаб чикариш, ицеъмол, молиявий, инноватсия, инцитутсионал ва инфратузилмавий кувватлар ташкил килади. Иккинчидан, мамлакатдаги мавжуд инвестиция шароитлари мухим аҳамиятга эгадир. Буларга: умумиктисодий, бозор, меъёрий-ҳуқуқий, ахборот билан таъминланиш, экологик, ижтимоий- маданий шароитлар киради. Учинчидан, инвестиция таваккалчилиги омилидир, улар хорижий инвесторларнинг инвестиция куввати ва инвестиция шароитларининг кулай афзалликларидан фойдаланиш буйича вазифаларга карама-карши туради. Барча гурухлар бир-бири билан чамбарчас боглик булади. Мисол учун, етарли даражада жалб килувчи булмаган инвестиция шароитлари, хатто юкори кувватли инвестиция лойихаларини амалга ошириш имкониятларини ҳам пасайтириб юборади. Утиш иктисодида булган, ички ва ташки инвестицияларни жалб килиш буйича шароитларни шакллантираётган давлатлар учун инвестиция риски рискнинг мухим турларидан биридир. инвестицион лойихалар келажакка тегишли булганлиги сабабли, уларни амалга ошириш натижаларини аник тахмин килиш муаммодир. Бундай лойихалар кутилиши мумкин булган рисклар ва ноаникликларни ҳисобга олган холда бажарилиши керак. Инвестицион карор бир қатор кутилиши мумкин булган окибатларга эга булган холларда, карор рискли ёки ноаникликларга эга деб аталади.. Рискни маълум бир карорни кабул килиш натижасида захираларни юкотиш имконияти, даромадларни ололмаслик ёки кушимча ҳаражатлар зарурати сифатида белгилаш мумкин. Риск – бу башорат килинаётган лойихани амалга оширишга халакит берадиган ёки лойиха самадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йигиндисидир. Риск, бошқача килиб айтганда, кутилиши мумкин булган хатар- бу инвестициядан мулжалланган фойдани олиш жараёнига хос булган ноумидсизликдир. Шу билан бирга потенсиал инвестор томонидан куйилган пул маблагларини юкотиш мумкинлиги ҳамдир. Инвестицион ривожланишга қуйидагилар таъсир курсатади: сиёсий, ижтимоий, савдо ва ишга алокадор мухитдаги купгина узгаришлар; техника-технологиядаги, мехнат унумдорлиги ва ва бахолардаги узгаришлар; атроф мухит холати; амалдаги соликка тортиш, Ҳуқуқ буйича ва бошқа лар буйича муаммолар таъсир курсатади. Буларнинг барчаси лойихаларда аник рискнинг мавжудлиги-лойихани муваффакиятсизликка учраш хатарини ёки фойдани урнига зара олиш мумкинлигини олдиндан аниклаб беради. Иктисодий категория сифатида риск- бу булиши мумкин булган ёки булмайдиган ходиса. Агар бу ходиса булса ижобий ва салбий натижа булиши ёки хеч кандай натижа булмаслиги мумкин. Инвестиция лойихасини рискларни таснифини турли тизимлари мавжуд. Биринчидан, лойиха фаолиятининг боскичлари ва фазалари буйича таснифлаш: инвестиция олди фазасидаги, инвестициялаш фзасидаги, ишлаб чикариш фазасидаги рисклар. Иккинчидан, лойиха фаолияти иштирокчилари учун риск тахдидларига таъсир этишининг имкониятларини мезонлари буйича таснифлаш. Шу нуктаи-назар буйича рискни: ички ва ташки рискларга ажратиш мумкин. Ташки рискларга сиёсий рисклар ва форс-мажор рисклари киради. Форс-мажор рискига табиий офатлар: ёнгин, сув тошкини, кургокчилик кабилар киради. Ташки рисклар лойиха фаолиятининг барча фаза ва боскичларида мавжуд. Download 84.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling