Режa: Жамият тушунчасининг мохияти ва унинг ривожланиш босқичлари


Download 40.02 Kb.
bet12/12
Sana10.11.2023
Hajmi40.02 Kb.
#1764515
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
8 маъруза Жамият фалсафаси

Биз – дунёга, дунё – бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу. Биз ана шу ҳал қилувчи тамойилни албатта ҳаётимиз қоидасига айлантирамиз.
Азиз ва қадрли юртдошларим!
Биз ўтган беш йил давомида, ғоят қийин ва мураккаб синовлар даврида катта тажриба орттирдик. Қанчалик оғир бўлмасин, маррани баланд олиб яшаш ва ишлашга ўргандик. Табиийки, маррани катта олган халқнинг қадамлари ҳам, эришадиган натижалари ҳам салмоқли бўлади.
Миллий ривожланиш йўлида орттирган тажрибамиздан келиб чиқиб, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида барча соҳа ва тармоқлар, минтақа ва ҳудудлар, хусусан, ҳар бир маҳалла бўйича ўз олдимизга янада юксак вазифалар қўймоқдамиз.
Ҳаммамиз кўриб турибмиз – бугун замон жуда тез, мислсиз шиддат билан ўзгармоқда. Шунинг учун биз ислоҳотларимиз суръатини асло пасайтирмасдан, фақат олдинга боришимиз, ҳар бир соат, ҳар бир кундан унумли фойдаланишимиз керак. Чунки, Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари айтганларидек, “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади”.
Мана шу доно ҳикматни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.
Ушбу ҳаяжонли дақиқаларда бир фикрни алоҳида таъкидлашни истардим: Президент сифатида мен мамлакатимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бутун борлиғимни бағишлаб, халқимга садоқат билан хизмат қилишни ҳаётимнинг маъно-мазмуни деб биламан. Мен учун бундан бошқа олий мақсад, бахт-саодат йўқ.
«Сиз, қадрли ватандошларимнинг чин дилдан қўллаб-қувватлашингиз, нуроний отахон ва онахонларимизнинг дуолари, азиз ёшларимизнинг ишончи менга катта куч-ғайрат беради. Шу боис сизлар билан, халқимиз билан бирга меҳнат қилишдан ҳеч қачон чарчамайман» деди Шавкат Мирзиёев сўзи якунида.
Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси ниҳоясига етди.


1 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. - Т.: Ўзбекистон, 1992. 41 - бет.

Download 40.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling