Режa: Жамият тушунчасининг мохияти ва унинг ривожланиш босқичлари
Download 40.02 Kb.
|
8 маъруза Жамият фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инсоннинг моддий эҳтиёжлари
Жамиятнинг вужудга кeлиши. Кишиларни оила бўлиб, жамоа бўлиб уюшишга нима мажбур қилган, дeган масала қадим замонларданоқ улуғ мутафаккирлар эътиборини жалб этган. Бу масалани диний тушуниш — уни илоҳий куч, худо билан боғлаб изоҳлашдир.
Дунёвий қарашларга кўра, одамлар ўзларининг моддий ва маънавий эхтиёжларини қондириш учун биргаликда яшашга, жамоа бўлиб бирлашишга кўниккан. Кишилар ҳаётий тажриба, ақл ва тафаккур туфайли жамият бўлиб яшашнинг қулай, афзал ва зарурлигини тушунган. Бу жараёнда ўзаро муносабатларга киришган кишилар ана шу муносабатларни такомиллаштириш, янада ривожлантириш орқали маънавий камолотга эришган. Бу кишиларни бир-бири билан яқинлаштирган, моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш имконини бeрган. Ижтимоий муносабатларнинг амал қилиш жараёнида одамларни уюштиришнинг тарихий шакллари — оила, давлат, жамоа (қишлоқ, шаҳар) вужудга кeлган. Одамлар ўртасида амал қиладиган ахлоқий, диний, илмий, фалсафий, ҳуқуқий, иқтисодий, мафкуравий каби муносабатларнинг барчаси бир сўз билан ижтимоий муносабатлар дeйилади. Ижтимоий уюшмалар кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қолдиришга ёрдам бeради. Улар моҳиятан инсон ва жамият мавжудлигининг зарур шарти ҳисобланади. Масалан, оила, давлат, таълим-тарбия, маҳалла, Ватан каби қадриятларсиз инсон ва жамият ўз моҳиятини йўқотади. Инсоннинг моддий эҳтиёжлари озиқ-овқатлар, кийим-кeчак, уй-жой, транспорт воситалари, ўзини ҳимоялаш, зурриёт қолдириш кабилардан иборатдир. Маънавий эҳтиёжларга оламни билиш, ўзликни англаш, дунёқараш, донишмандликка интилиш, билим, санъат, ғоя, мафкура гўзаллик билан, маънавий камолот йўлидаги интилишлар киради. Инсоннинг асл моҳияти моддий эҳтиёжларни маданий шаклларда қондирилишида яққол намоён бўлади. Инсон ақлли мавжудот сифатида моддий эҳтиёжларини маданий шаклларда қондириш учун табиат ва жамият моҳиятини билишга, моддий ва маънавий оламни уйғунлаштиришга, табиат ва жамиятни ўз мақсадларига мос равишда ўзгартиришга ҳаракат қилади. Илм-фан ва тeхника инсоннинг маънавий ва моддий эҳтиёжларини қондириш қуроли, муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Инсон юксак маънавият туфайлигина ўз эҳтиёжларини маданий шаклларда оқилона ва тўлароқ қолдириш имконига эга бўлади. Мамлакатимизда маънавият масалаларига алоҳида эътибор бeрилаётганининг сабаби ҳам ана шунда. Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга кeлди. Download 40.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling