Режа: Ўйин ва мотивацион-эҳтиёжлар соҳаси ривожи. Ўйин ва билишга бўлган эгоцентризмни енгиб ўтиш
Ўйин ва ақлий ҳаракатлар тараққиёти Н.Н.Ладигина-Котс, В.Мухина
Download 49 Kb.
|
1 2
Bog'liqЎЙИН ВА ПСИХИК ТАРАҚҚИЁТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.3. Ихтиёрий хулқ ривожланишида ўйиннинг аҳамияти
6.2. Ўйин ва ақлий ҳаракатлар тараққиёти Н.Н.Ладигина-Котс, В.Мухина
Энг содда психик жараёндан энг мураккаб психик жараёнгача хаммасининг энг мухим жихатларини шакллантиришда ўйинлар каттa роль yйнайди. Богча ёш даврида харакатининг ўсишида ўйиннинг таъсири хакида гап борганда аввало шуни айтиш керакки, биринчидан, ўйинни ташкил килишнинг ўзидаёк мазкур ёшдаги боланинг ҳаракатини ўстириш ва такомиллаштириш учун энг қулай шарт-шароит яратади. Иккинчидан, ўйиннинг бола харакатига таъсир этишини сабаби ва хусусияти шуки, ҳаракатнинг мураккаб кўникмаларини субъект айнан ўйин пайтида эмас, балки 6евосита машғулот орқали ўзлаштиради. Учинчидан, ўйиннинг кейинчалик такомиллашуви барча жараёнлар учун энг қулай шарт-шароитларни вужудга келтиради. Шу боисдан ўйин фаолияти хатти-харакатни амалга ошириш воситасидан боланинг фаоллигини таъминловчи мустақил мақсaдra айланади. Болалар лаборатория шароитига нисбатан ўйинларда кўпроқ сўзларни эслаб колиш ва эсга тушириш имкониятига эга бўладилар, бу эса ихтиёрий хотира хусусиятини идpoк очишга ёрдам беради. Тажрибада йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш қуйидагича хулоса чиқариш имконини беради а) ўйинда бола томонидан маълум рол танлаш ва уни ижро этиш жараёни бир талай ахборотларни эслаб қолишни талаб килади; б) шу боисдан персонажнинг нутк бойлигини эгаллаш, ҳатги-харакатини такрорлашдан иборат онгли максад болада олдинрок пайдо булади ва осон амалга ошади. 6.3. Ихтиёрий хулқ ривожланишида ўйиннинг аҳамияти Болаларнинг ҳар қандай ўйин фаолиятида ўйин қоидасига риоя эта бориб ихтиёрий хулқи ривожланишини кузатиш мумкин. Ролларни бажара туриб болада у ёки бу хулқни шаклланишига эришиш мумкин. Айниқса жамао бўлиб ўйналадиган ўйинлар болада ахлоқий сифатларни ўзлаштиришга хизмат қилади. Қатор психологлар фикрича, гўдаклик даврида боланинг предметли фаолияти негизида ролли ўйин учун энг зарур шароитлар аста-секин вужудга кела бошлайди. Мазкур олимлар ва уларнинг шогирдлари тўплаган маълумотларга асосланиб ролли ўйинни вужудга келтирувчи муҳим омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) гўдаклик давридаги предмет билан уни ҳаракатлантириш орасидаги боғлиқлик ўз аҳамиятини йўқота боради, натижада предмет билан ҳаракат алоҳида ҳукм суриш имконияти туғилади ва бола уларни алоҳида умумлашган тарзда акс эттира бошлайди; 2) бола ҳақиқий ўйинчоқлар ўрнига уларнинг асл моҳиятини тўла акс эттиролмайдиган ясама ва беўхшов нусхаларидан кенг фойдаланади (фабрикада тайёрланган қўғирчоқ ёки автомабиль ўрнига уйда ясаб берилган шундай нарсалар билан қаноатлантириш); 3) боланинг ўз хатти-ҳаракатлари катталарнинг ишларидан фарқланишига интилиши, унда ўзига хос шахсий ҳаракат кўникмасининг пайдо бўлиши; 4) болада ўз хатти-ҳаракатини катталар фаолияти билан қиёслаш, ҳаракатларининг моҳиятини мувофиқлаштириш ва айнан тузилиши жиҳатидан бир-бирига яқинлаштириш истагининг туғилиши; 5) бола катталарнинг ҳаёти ва фаолиятида учраб турадиган, одатдаги турмуш муаммоларини ўзида акс эттирувчи, маънавий ва маиший кўринишга эга бўлган ҳаёт жабҳасини ўз хатти-ҳаракатида изчил равишда тиклашга (уларнинг ролини бажаришга) уринишади Катта ёшдаги болаларда ўйин фаолияти мутлақо бошқача ўтади, чунончи бир ҳаракат иккинчи ҳаракат билан узлуксиз боғланиб кетади, баъзи бир ҳаракатлар эса сўз ёрдамида қисқартирилади (“келинг, хуш кўрдик” ҳаракат билан эмас, балки сўз орқали ифодаланади) ва умумлаштирилади. Ролли ўйин болаларнинг ҳамкорликдаги фаолияти маҳсули тариқасида вужудга келади. Бу ёшда роль танлашда иштрокчилар ўртасидаги низолар, тортишувларкамаяди, ролга ўзини лойиқ деб билиш ўзидаги мавжуд буюмлардан келиб чиқмайди (масалан, қалам-ўқитувчи, қайчи-тикувчи ролини олиш учун асос бўла олмайди), балки ўйиннинг мазмунидан, ҳамкорликдаги фаолият нуқтаи назаридан келиб чиқади. Натижада улар кичик мактабгача ёшдагиларга ўхшаб ролни алмаштириш, бир буюмдан бошқаига бир оброздан иккинчисига ўтишдек беқарор ҳаракатлар қилмайдилар. Юқоридаги мулоҳазалар асосида айтиш мумкинки, катта кишилар ҳаёти ва фаолиятининг ўрнини босувчи ашёлар уларнинг ҳаракатини умумлашган ҳолда ифодалашнинг моддий таянчи ҳисобланади. Шундай экан, ўйин фаолиятида бола ҳаракатининг ривожланиши ўйин мазмунига кўпроқ боғлиқдир. Чунки боланинг хатти-ҳаркати қанчалик иҳчам ва умумлашган бўлса, у катталарнинг фаолияти мазмунини акс эттиришдан шунчалик йироқлашади. Бинобарин, у одамларнинг нарсаларга ва бир-бирига муносабатини амалда бажаришга ўтади ва шунинг учун нарсалар билан ҳаракат қилишда катталарнинг ижтимоий муносабатларини тўғри ифодалашга интилади. Ҳар қандай ўйиннинг ва ўйин фаолиятининг марказида бола катта кишиларнинг фаолияти ва ўзаро муносабатини, муомаласини ўзига хос тарзда акс эттириши, такрорлаши имконияти туради. Шунга кўра ўйин ижтимоий аҳамият касб этиб, бола инсоният томонидан асрлар давомида яраилган қимматли билимлар, амалий кўникмалар, малакалар ва одатларни ўрганишга имкон яратади, оқибатда уни шахслараро мулоқотнинг моҳиятига олиб киради. Download 49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling