Режа Кичик гуруҳларда ишлаш технологияси
Ўйин технологиялари (ўйин таълими)
Download 182.87 Kb.
|
3.назорат савол
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ролли ўйин” методининг тузилмаси “Ролли ўйин” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат
- Ролли ўйин” методининг афзаллик томонлари
- Ролли ўйин” методининг камчилик томонлари
- Баҳс-мунозара” методининг тузилмаси “Баҳс-мунозара” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат
- Баҳс-мунозара” методининг афзалликлари
- Баҳс-мунозара” методининг камчиликлари
- Муаммоли вазият” методи
- Муаммоли вазият” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат
- Муаммоли вазият” методининг афзалликлари
- Муаммоли вазият” методининг камчиликлари
- Лойиҳа” методининг босқичлари “Лойиҳа” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат
Ўйин технологиялари (ўйин таълими) – ижтимоий тажрибаларни ўзлаштиришнинг барча кўринишлари: билим, кўникма, малака ҳамда ҳиссий-баҳоловчи фаолият жараёнини ҳосил қилишга йўналтирилган шартли ўқув вазиятларини ифодаловчи шахсга йўналтирилган таълим (педагогик технология) турларидан бири
Ўйин технологиялари таълим олувчиларни муайян жараёнга тайёрлаш, уларда маълум ҳаётий воқелик, ҳодисалар жараёнида бевосита иштирок этиш учун дастлабки кўникма, малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилади. Таълим жараёни иштирокчилари (м: таълим олувчилар, ота-оналар, педагогик жамоа аъзолари, таълим муассасаларининг раҳбарлари, жамоатчилик ташкилотларининг вакили ва б.) сифатида турли ролларни бажариш талаба (ўқувчи)ларга педагогик фаолият мазмуни билан яқиндан танишиш имкониятини яратиш асосида маълум фаолиятни самарали ташкил этишга назарий, амалий ва руҳий тайёргарликка эришиш нуқтаи назаридан ёрдам беради. Ўқув машғулотларидан ўйинлар ва ўйинли вазиятларни қўллаш қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:
дидактик мақсад талабалар олдига ўйинли топшириқ шаклида қўйилади; ўқув фаолияти ўйин қоидаларига бўйсундирилади; дидактик ўқув материалдан ўйин воситаси сифатида фойдаланилади; ўқув фаолиятида дидактик вазифани ўйин вазифасига айлантирувчи мусобақа элементи қўлланилади; муваффақиятли бажарилган дидактик топшириқ ўйин натижаси саналади Ўқув жараёнида ўйин технологияларининг ўрни, роли, шунингдек, ўйин элементлари ҳамда таълимнинг ўзаро уйғунлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи томонидан педагогик ўйинлар моҳияти, функцияси ва турларининг қанчалик тушунилиши билан белгиланади. Ҳар қандай ўйинлар каби педагогик жараёнларда фойдаланиладиган ўйинлар ҳам ўзининг аниқ мақсади ва натижасига эга бўлади. Таълим муассасаларида кўп ҳолатларда ролли ва касбий характерга эга ишбилармонлик ўйинлариан фойдаланилади. Муҳими педагогик мақсадларда қўлланиладиган ўйинли технологияларининг асосини талабаларнинг фаоллик ва тезкорликка асосланган фаолияти ташкил этади. Педагогик ўйинлар янги ўқув материалини ўзлаштириш, мустаҳкамлаш, талабанинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, умумий касбий тайёргарлик кўникма, малакаларини шакллантириш каби масалаларни ечишга қаратилади. Улар ёрдамида талабалар турли ҳолатлардан ўқув материалини тушуниш, унинг негизида маълум кўникма, малака ва сифатни ўзлаштириш имкониятига эга бўлади. “Ролли ўйин” методи - талабалар томонидан ҳаётий вазиятнинг ҳар хил шарт-шароитларини саҳналаштириш орқали кўрсатиб берувчи методдир. Ролли ўйинларнинг ишбоп ўйинлардан фарқли томони баҳолашнинг олиб борилмаслигидадир. Шу билан бирга “Ролли ўйин” методида талабалар педегог томонидан ишлаб чиқилган сценарийдаги ролларни ижро этиш билан кифояланишса, “Ишбоп ўйин” методида роль ижро этувчилар маълум вазиятда қандай вазифаларни бажариш лозимлигини мустақил равишда ўзлари ҳал этадилар. Ролли ўйинда ҳам ишбоп ўйин каби муаммони ечиш бўйича иштирокчиларнинг биргаликда фаол иш олиб боришлари йўлга қўйилган. Ролли ўйинлар талабаларда шахслараро муомала малакасини шакллантиради. “Ролли ўйин” методида педагог талабалар
Педагог мавзу бўйича ўйиннинг мақсад ва натижаларини белгилайди ҳамда ролли ўйин сценарийсини ишлаб чиқади. Ўйиннинг мақсад ва вазифалари тушунтирилади. Ўйиннинг мақсадидан келиб чиқиб, ролларни тақсимлайди. Талабалар ўз ролларини ижро этадилар. Бошқа талабалар уларни кузатиб турадилар. Ўйин якунида талабалардан улар ижро этган ролни яна қандай ижро этиш мумкинлигини изоҳлашга имконият берилади. Кузатувчи бўлган талабалар ўз якуний мулоҳазаларини билдирадилар ва ўйинга хулоса қилинади. Ушбу методни қўллаш учун сценарий педагог томонидан ишлаб чиқилади. Баъзи ҳолларда талабаларни ҳам сценарий ишлаб чиқишга жалб этиш мумкин. Бу талабаларнинг мотивациясини ва ижодий изланувчанлигини оширишга ёрдам беради. Сценарий махсус фан бўйича ўтилаётган мавзуга мос равишда, ҳаётда юз берадиган баъзи бир ҳолатларни ёритиши керак. Таълим олувчилар ушбу ролли ўйин кўринишидан сўнг ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, керакли хулоса чиқаришлари лозим. Ролли ўйин” методининг афзаллик томонлари: ўқув жараёнида талабаларда мотивация (қизиқиш)ни шакллантиришга ёрдам беради; талабаларда шахслараро муомала малакасини шакллантиради; назарий билимларни амалиётда қўллай олишни ўргатади; таълим олувчиларда берилган вазиятни таҳлил қилиш малакаси шаклланади. “Ролли ўйин” методининг камчилик томонлари: кўп вақт талаб этилади; педагогдан катта тайёргарликни талаб этади; талабаларнинг ўйинга тайёргарлиги турлича бўлиши мумкин; барча талабаларга роллар тақсимланмай қолиши мумкин.
“Баҳс-мунозара” методи - бирор мавзу бўйича талабалар билан ўзаро баҳс, фикр алмашинув тарзида ўтказиладиган ўқитиш методидир. Ҳар қандай мавзу ва муаммолар мавжуд билимлар ва тажрибалар асосида муҳокама қилиниши назарда тутилган ҳолда ушбу метод қўлланилади. Баҳс-мунозарани бошқариб бориш вазифасини талабаларнинг бирига топшириши ёки педагог ўзи олиб бориши мумкин. Баҳс-мунозарани эркин ҳолатда олиб бориш ва ҳар бир талаба мунозарага жалб этишга ҳаракат қилиш лозим. Ушбу метод олиб борилаётганда талабалар орасида пайдо бўладиган низоларни дарҳол бартараф этишга ҳаракат қилиш керак. “Баҳс-мунозара” методини ўтказишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак:
барча талабалар иштирок этиши учун имконият яратиш; -“ўнг қўл” қоидаси (қўлини кўтариб, руҳсат олгандан сўнг сўзлаш)га риоя қилиш; -фикр-ғояларни тинглаш маданияти; -билдирилган фикр-ғояларнинг такрорланмаслиги;
бир-бирларига ўзаро ҳурмат. “Баҳс-мунозара” методининг тузилмаси “Баҳс-мунозара” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат: Педагог мунозара мавзусини танлайди ва шунга доир саволлар ишлаб чиқади. Педагог талабаларга муаммо бўйича савол беради ва уларни мунозарага таклиф этади. Педагог берилган саволга билдирилган жавобларни, яъни турли ғоя ва фикрларни ёзиб боради ёки бу вазифани бажариш учун талабалардан бирини котиб этиб тайинлайди. Бу босқичда педагог талабаларга ўз фикрларини эркин билдиришларига шароит яратиб беради. Педагог талабалар билан биргаликда билдирилган фикр ва ғояларни гуруҳларга ажратади, умумлаштиради ва таҳлил қилади. Таҳлил натижасида қўйилган муаммонинг энг мақбул ечими танланади. “Баҳс-мунозара” методининг афзалликлари: - талабалар мустақил фикрлашга ундайди; - талабалар ўз фикрининг тўғрилигини исботлашга ҳаракат қилишига имконият яратилади; - талабаларда тинглаш ва таҳлил қилиш қобилиятининг ривожланишига ёрдам беради.
- талабаларнинг билим даражасига мос ва қизиқарли бўлган мавзу танлаш талаб этилади. “Муаммоли вазият” методи - талабаларда муаммоли вазиятларнинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича кўникмаларини шакллантиришга қаратилган методдир. “Муаммоли вазият” методи учун танланган муаммонинг мураккаблиги таълим олувчиларнинг билим даражаларига мос келиши керак. Улар қўйилган муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс ҳолда ечимни топа олмагач, таълим олувчиларнинг қизиқишлари сўнишига, ўзларига бўлган ишончларининг йўқолишига олиб келади. «Муаммоли вазият» методи қўлланилганда таълим олувчилар мустақил фикр юритишни, муаммонинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни ўрганадилар. “Муаммоли вазият” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат: 1.Педагог мавзу бўйича муаммоли вазиятни танлайди, мақсад ва вазифаларни аниқлайди. Педагог талабаларга муаммони баён қилади. 2. Педагог талабаларни топшириқнинг мақсад, вазифалари ва шартлари билан таништиради.
Кичик гуруҳлар берилган муаммоли вазиятни ўрганадилар. Муаммонинг келиб чиқиш сабабларини аниқлайдилар ва ҳар бир гуруҳ тақдимот қилади. Барча тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар жамланади. Бу босқичда берилган вақт мобайнида муаммонинг оқибатлари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини тақдимот қиладилар. Тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар жамланади. Муаммони ечишнинг турли имкониятларини муҳокама қиладилар, уларни таҳлил қиладилар. Муаммоли вазиятни ечиш йўлларини ишлаб чиқадилар. Кичик гуруҳлар муаммоли вазиятнинг ечими бўйича тақдимот қиладилар ва ўз вариантларини таклиф этадилар. Барча тақдимотдан сўнг бир хил ечимлар жамланади. Гуруҳ таълим берувчи билан биргаликда муаммоли вазиятни ечиш йўлларининг энг мақбул вариантларини танлаб олади. “Муаммоли вазият” методининг афзалликлари: -талабаларда мустақил фикрлаш қобилиятларини шакллантиради; -талабалар муаммонинг сабаб, оқибат ва ечимларни топишни ўрганадилар; талабаларнинг билим ва қобилиятларини баҳолаш учун яхши имконият яратилади; талабалар фикр ва натижаларни таҳлил қилишни ўрганадилар. “Муаммоли вазият” методининг камчиликлари: талабаларда юқори мотивация талаб этилади; қўйилган муаммо талабаларнинг билим даражасига мос келиши керак; кўп вақт талаб этилади. “Лойиҳа” методи - бу талабаларнинг индивидуал ёки гуруҳларда белгиланган вақт давомида, белгиланган мавзу бўйича ахборот йиғиш, тадқиқот ўтказиш ва амалга ошириш ишларини олиб боришидир. Бу методда талабалар режалаштириш, қарор қабул қилиш, амалга ошириш, текшириш ва хулоса чиқариш ва натижаларни баҳолаш жараёнларида иштирок этадилар. Лойиҳа ишлаб чиқиш якка тартибда ёки гуруҳий бўлиши мумкин, лекин ҳар бир лойиҳа ўқув гуруҳининг биргаликдаги фаолиятининг мувофиқлаштирилган натижасидир. Бу жараёнда талабанинг вазифаси белгиланган вақт ичида янги маҳсулотни ишлаб чиқиш ёки бошқа бир топшириқнинг ечимини топишдан иборат. Талабалар нуқтаи-назаридан топшириқ мураккаб бўлиши ва у таълим олувчилардан мавжуд билимларини бошқа вазиятларда қўллай олишни талаб қиладиган топшириқ бўлиши керак. Лойиҳа ўрганишга хизмат қилиши, назарий билимларни амалиётга тадбиқ этиши, талабалар томонидан мустақил режалаштириш, ташкиллаштириш ва амалга ошириш имкониятини ярата оладиган бўлиши керак. “Лойиҳа” методининг босқичлари “Лойиҳа” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат: Педагог лойиҳа иши бўйича топшириқларни ишлаб чиқади. Талабалар мустақил равишда дарслик, схемалар, тарқатма материаллар асосида топшириққа оид маълумотлар йиғадилар. Талабалар мустақил равишда иш режасини ишлаб чиқадилар. Иш режасида талабалар иш босқичларини, уларга ажратилган вақт ва технологик кетма-кетлигини, материал, асбоб-ускуналарни режалаштиришлари лозим. Кичик гуруҳлар иш режаларини тақдимот қиладилар. Талабалар иш режасига асосан топшириқни бажариш бўйича қарор қабул қиладилар. Талабалар педагог билан биргаликда қабул қилинган қарорлар бўйича эришиладиган натижаларни муҳокама қилишади. Бунда ҳар хил қарорлар таққосланиб, энг мақбул вариант танлаб олинади. Педагог талабалар билан биргаликда “Баҳолаш варақаси”ни ишлаб чиқади. Талабалар топшириқни иш режаси асосида мустақил равишда амалга оширадилар. Улар индивидуал ёки кичик гуруҳларда ишлашлари мумкин. Талабалар иш натижаларини ўзларини текширадилар. Бундан ташқари кичик гуруҳлар бир-бирларининг иш натижаларини текширишга ҳам жалб этиладилар. Текширув натижаларини “Баҳолаш варақаси”да қайд этилади. Талаба ёки кичик гуруҳлар ҳисобот берадилар. Иш якуни қуйидаги шаклларнинг бирида ҳисобот қилинади: оғзаки ҳисобот; материалларни намойиш қилиш орқали ҳисобот; лойиҳа кўринишидаги ёзма ҳисобот. Педагог ва талаба иш жараёнини ва натижаларни биргаликда якуний суҳбат давомида таҳлил қилишади. Ўқув амалиёти машғулотларида эришилган кўрсаткичларни меъёрий кўрсаткичлар билан таққослайди. Агарда меъёрий кўрсаткичларга эриша олинмаган бўлса, унинг сабаблари аниқланади. Педагог “Лойиҳа” методини қўллаши учун топшириқларни ишлаб чиқиши, лойиҳа ишини дарс режасига киритиши, топшириқни талаларнинг имкониятларига мослаштириб, уларни лойиҳа иши билан таништириши, лойиҳалаш жараёнини кузатиб туриши ва топшириқни мустақил бажара олишларини таъминланиши лозим. “Лойиҳа” методини амалга оширишнинг уч хил шакли мавжуд: якка тартибдаги иш; кичик гуруҳий иш; жамоа иши. Download 182.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling