Режа Кичик гуруҳларда ишлаш технологияси
Download 182.87 Kb.
|
3.назорат савол
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ақлий ҳужум” методи
- Ақлий ҳужум” методини қўллашдаги асосий қоидалар
- Ақлий ҳужум” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат
- Ақлий ҳужум” методининг афзалликлари
- Ақлий ҳужум” методининг камчиликлари
- Кичик гуруҳларда ишлаш” методи
- Кичик гуруҳларда ишлаш” методининг тузилмаси “Кичик гуруҳларда ишлаш” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат
6 мавзу Махсус фанларни ўқитишда таълимни инновацион шаклларни жорий этиш Режа 1. Кичик гуруҳларда ишлаш технологияси 2. Муаммоли вазифалар технологияси 3. Ўйинли технология . Таянч тушунчалар: кичик гурухларда ишлаш технологияси, мунозара , ,муаммоли технология ,ўйинли технология ,лойха технологияси . Таълим тизимида ёки ўқув фаолиятида инновацияларни қўллашда сарфланган маблағ ва кучдан имкон қадар энг юқори натижани олиш мақсади кўзланади. Инновацияларнинг ҳар қандай янгиликдан фарқи шундаки, у бошқариш ва назорат қилишга имкон берадиган ўзгарувчан механизмга эга бўлиши зарур. Замонавий шароитда талабаларнинг ўқув-билиш фаолликларини кучайтириш, ўқитиш сифатини ошириш ва самарадорлигини яхшилаш мақсадида инновацион характерга эга таълим шаклларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда амалий ўйинлар, муаммоли ўқитиш, интерфаол таълим, модул-кредит тизими, масофали ўқитиш, blended learning (аралаш ўқитиш)ва маҳорат дарслари таълимнинг инновацион шакллари сифатида эътироф этилмоқда. Интерфаол методлар деганда-талабаларни фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган методлар тушунилади. Бу методлар қўлланилганда педагоглар талабаларни фаол иштирок этишга чорлайди. Талабаларни бутун жараён давомида иштирок этади. Талабалар марказда бўлган ёндошувнинг фойдали жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади:
таълим самараси юқорироқ бўлган ўқиш-ўрганиш; талабаларнинг юқори даражада рағбатлантирилиши; илгари орттирилган билимнинг ҳам эътиборга олиниши; ўқиш шиддатини талабаларнинг эҳтиёжига мувофиқлаштирилиши; талабаларнинг ташаббускорлиги ва масъулиятининг қўллаб-қувватланиши; амалда бажариш орқали ўрганилиши; икки тарафлама фикр-мулоҳазаларга шароит яратилиши. “Ақлий ҳужум” методи - бирор муаммо бўйича талабалар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган методдир. “Ақлий ҳужум” методининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки шаклида педагог томонидан берилган саволга талабаларнинг ҳар бири ўз фикрини оғзаки билдиради. Талабалар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баён этадилар. Ёзма шаклида эса берилган саволга талабалар ўз жавобларини қоғоз карточкаларга қисқа ва барчага кўринарли тарзда ёзадилар. Жавоблар доскага (магнитлар ёрдамида) ёки «пинборд» доскасига (игналар ёрдамида) маҳкамланади. “Ақлий ҳужум” методининг ёзма шаклида жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир. Ушбу метод тўғри ва ижобий қўлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади. “Ақлий ҳужум” методидан фойдаланилганда табаларнинг барчасини жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан талабаларда мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. Талабалар ўз фикрини фақат оғзаки эмас, балки ёзма равишда баён этиш маҳорати, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги талабаларда турли ғоялар шаклланишига олиб келади. Бу метод талабаларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун хизмат қилади. “Ақлий ҳужум” методи педагог томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:
Талабаларнинг бошланғич билимларини аниқлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод дарснинг мавзуга кириш қисмида амалга оширилади. Мавзуни такрорлаш ёки бир мавзуни кейинги мавзу билан боғлаш мақсад қилиб қўйилганда-янги мавзуга ўтиш қисмида амалга оширилади. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсад қилиб қўйилганда-мавзудан сўнг, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади. “Ақлий ҳужум” методини қўллашдаги асосий қоидалар: Билдирилган фикр-ғоялар муҳокама қилинмайди ва баҳоланмайди. Билдирилган ҳар қандай фикр-ғоялар, улар ҳатто тўғри бўлмаса ҳам инобатга олинади. Ҳар бир таълим олувчи қатнашиши шарт. “Ақлий ҳужум” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат: Талабаларга савол ташланади ва уларга шу савол бўйича ўз жавобларини (фикр, ғоя ва мулоҳаза) билдиришларини сўралади; Талабалар савол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади; Талабаларнинг фикр-ғоялари (магнитафонга, видеотасмага, рангли қоғозларга ёки доскага) тўпланади; Фикр-ғоялар маълум белгилар бўйича гуруҳланади; Юқорида қўйилган саволга аниқ ва тўғри жавоб танлаб олинади. “Ақлий ҳужум” методининг афзалликлари: натижалар баҳоланмаслиги талабаларда турли фикр-ғояларнинг шаклланишига олиб келади; талабаларнинг барчаси иштирок этади; фикр-ғоялар визуаллаштирилиб борилади; талабаларнинг бошланғич билимларини текшириб кўриш имконияти мавжуд; талабаларда мавзуга қизиқиш уйғотади. “Ақлий ҳужум” методининг камчиликлари: педагог томонидан саволни тўғри қўя олмаслик; педагогдан юқори даражада эшитиш қобилиятининг талаб этилиши. “Кичик гуруҳларда ишлаш” методи - талабаларни фаоллаштириш мақсадида уларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда ўқув материалини ўрганиш ёки берилган топшириқни бажаришга қаратилган дарсдаги ижодий иш. Ушбу метод қўлланилганда талаба кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир-биридан ўрганишга ва турли нуқтаи- назарларни қадрлаш имконига эга бўлади. “Кичик гуруҳларда ишлаш” методи қўлланилганда педагог бошқа интерфаол методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади. Чунки педагог бир вақтнинг ўзида барча талабаларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай олади. Қуйида “Кичик гуруҳларда ишлаш” методининг тузилмаси келтирилган. “Кичик гуруҳларда ишлаш” методининг тузилмаси
Фаолият йўналиши аниқланади. Мавзу бўйича бир-бирига боғлиқ бўлган масалалар белгиланади. Кичик гуруҳлар белгиланади. Талабалар гуруҳларга 3-6 кишидан бўлинишлари мумкин. Кичик гуруҳлар топшириқни бажаришга киришадилар. Педагог томонидан аниқ кўрсатмалар берилади ва йўналтириб турилади. Кичик гуруҳлар тақдимот қиладилар. Бажарилган топшириқлар муҳокама ва таҳлил қилинади. Кичик гуруҳлар баҳоланади. Download 182.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling