Режа Кичик гуруҳларда ишлаш технологияси
Download 182.87 Kb.
|
3.назорат савол
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оғзаки мустақил топшириқлар.
- Мавзу бўйича саволлар
- Тавсия этиладиган адабиётлар
- Асосий турлари
Ижодий изланиш методлари
Ижодий изланиш методларидан паст ўзлаштирувчи талабаларга қисман бўлсада, секин-аста оддий топшириқларни мураккаблаштириб бориш орқали таълим беришдан самарали фойдаланиш мумкин. Ушбу методда топшириқларни босқичма-босқич тайёрлаш, талабаларда паст даражада шаклланган кўникмаларни шакллантирибгина қолмасдан, уларни тасаввур қила олиш, таянч билимларни ўзлаштиришга асосланган муаммоли ўрганишни аста-секин эгаллаб боришларига пойдевор яратади. Талабалар таҳлил қила олиш, умумлаштириш, таққослай олиш, муаммоли вазиятдан чиқа олиш, фараз қила олиш каби тафаккурий қобилиятларнинг ривожланиши тайёрланиб борадилар. Талабанинг ушбу соҳадаги қобилиятларини ривожлантириб боришлари учун баъзи алоҳида усулларга, масалан, ҳодисалар, жараёнлар, объектлар, нарсалар моҳиятини тушуниш ва тушунтириш ушбу ҳодисаларнинг сабаблари, оқибатлари тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Талабаларга ижодий фикрлаш хусусиятларини тараққий қилдириб бориш учун, муаммоли топшириқлар, илмий фаразларни қўйиб бора олиш кабиларни ишониб топшириш бориш лозим бўлади. Оғзаки мустақил топшириқлар. Дарслик бўйича материални ўрганиш ва такрорлаш, чизмалар ва схемаларни ўқиш, турли илмий адабиётлар, ҳужжатлар ва материалларни ўрганиш асосида ўқитувчи саволларига жавоблар тайёрлаш, таҳлил қилиш кабилар киради. Материалларни англаб мустаҳкамлаш ва ёдлашга мўлжалланган Мавзу бўйича саволлар 1Махсус фанларни ўқитишда амалий методлар 2.Махсус фанларини ўқитишда сухбат методлардан фойдаланиш 3.Ўйинли технологиялар Тавсия этиладиган адабиётлар 1.А.Сагдиев,Г.Фузаилова М.Хасанова . Тарих ўқитиш методикаси.Т., Ўқув қўлланма, Т.: 2015 (Қайта нашр) 2.Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Модулли ўқитиш технологиялари. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриёти, 2007. – 97 б. 3Ганиева М.А., Файзуллаева Д.М. Кейс-стади ўқитишнинг педагогик технологиялари тўплами / Мет.қўлл. “Ўртамахсус, касб-ҳунар таълими тизимида инновацион технологиялар” сериясидан. – Т.: ТДИУ, 2013.
Фаолият йўналишига кўра Киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра Ўзгаришларнинг кўламига кўра Келиб чиқиш манбаига кўра Download 182.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling