Режа Кичик гуруҳларда ишлаш технологияси
Download 182.87 Kb.
|
3.назорат савол
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1). Маълумот йиғиш.
- 2). Режалаштириш.
- 3). Қарор қабул қилиш.
- 4). Амалга ошириш.
Йўналтирувчи матн методи. Бу метод ёрдамида мустақил ўрганиш имконияти яратилади ва ҳар бир таълим олувчи янги кўникма учун керак бўлган билимни олиши мумкин бўлади .
Йўналтирувчи матн методи ўқувчиларга индувидиал ёндашиш ва мустақил ишлаш имконини беради. Бу методда ўқув материалини ўрганиш ёки мустақил иш топшириқларини бажариш таълим олувчи томонидан қуйидаги 6 босқичда амалга оширилади . 1). Маълумот йиғиш. Бу босқичда ўқитувчи ўқувчиларга керакли барча манбаларни ва саволлар ва топшириқлар варағини беради. Ушбу варақда ўқувчиларга маълумотларни босқичма-босқич йиғиш тартиби саволлар ёки топшириқлар шаклида берилиши керак. Ўқувчилар ўзларига берилган иш топшириғини таҳлил қилиб, дарсликлар, ўқув-услубий кўрсатмалар, схемалар ва жадваллар, техник ҳужжатлар асосида иш босқичлари ёки керакли жиҳозлар хақида маълумот йиғади. Бунинг учун улар йўналтирувчи саволлар ёки топшириқлардан берилган вазифа таърифи ва ўқув мақсадлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишлари керак. 2). Режалаштириш. Бу босқичда ўқувчилар мустақил равишда иш режасини тузишлари, яъни иш топшириғини ҳал қилишга қаратилган ўзларининг бажарадиган иш босқичларини (масалан, ишлов бериш жараёни, материал, жиҳозлар ва ёрдамчи воситалар) режалаштиришлари лозим. Ўқувчилар бу ерда ўзларининг дастлабки назарий билимларига таянадилар ва шахсий ёзувларидан фойдаланиладилар. 3). Қарор қабул қилиш. Ўқувчилар ўқитувчи билан биргаликда режани амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилишади. Агар муаммони ечишда турли ечимлар юзага келса, у ҳолда энг унумли ечим танланади. Ўқитувчи доимо маслаҳатчи сифатида қатнашиши керак. 4). Амалга ошириш. Бу босқичда иш топшириғини тузилган режага мувофиқ бажаришади. Ўқитувчи эса уларнинг ишини назорат қилиб туриши лозим. 5). Текшириш. Ўқувчилар бажарган топшириқлари натижаларини ўзлари текшириб (масалан сифат кўрсаткичларини) "Баҳолаш варағига" қайд қилишлари ва бир-бирларининг ишини текширишлари мумкин. Ўқитувчи натижаларни "Хулосалар варағига" ёзиб қўяди. Download 182.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling