Reja: Kirish: 3


Давлатнинг бозор Иқтисодиёти ривожланишига аралашувининг зарурлиги


Download 71.9 Kb.
bet4/7
Sana05.04.2023
Hajmi71.9 Kb.
#1274366
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kurs ishi Farxod aka

Давлатнинг бозор Иқтисодиёти ривожланишига аралашувининг зарурлиги.
Давлатнинг мамлакат Иқтисодиётига аралашуви макроиқтисодий сиёсат орқали амалга оширилади. Бу сиёсатларга биз асосан қуйидагиларни киритамиз:
1. Бюджет;
2.Пул-кредит;
3.Дотация; Субвенция; Субсидия;
4. Ҳалқ хўжалиги баланси;
5. Солиқ механизми;
6. Чегараланган баҳолар ва бошқалар.
Давлат бюджет харажатларини (давлат харажатлари ва трансферт тўловлари) кўпайтирилиши ёки қисқартирилиши орқали мамлакат Иқтисодиётига аралашади. Давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита усуллари ёки бюджет сиёсатига товар ва хизматларнинг давлат хариди, ЯММ ни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ижтимоий дастурларни ишлаб чиқариш ва амалга ошириш давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар қисмидаги мутаносибликни таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларга молиявий ёрдам шаклларини кўрсатиш, нархлар устидан назорат урнатиш, экспорт ва импорт қилинадиган товарларга квоталар урнатиш ва шунингдек мамлакат аҳолисини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар мажмуасидан иборат. Аввалом бор у мамлакатда пул массасини тартибга солишга каратилган ва унинг асосий вазифаси бўлиб нархлар ва реал миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига мос келадиган пул эммисиясидан иборат. Бу сиёсатнинг асосий воситаси бўлиб, Марказий банк томонидан амалга ошириладиган ҳисоб ставкасини тартибга солиш, тижорат банкларининг мажбурий равишда Марказий Банкда сақлайдиган резерв нормасини ўзгартириш, қимматбаҳо қоғозлар бўйича очик бозордаги операцияларни йўлга қуйиш ва шунингдек бошқа тадбирлардан иборат. Давлат томонидан хўжаликларга кўрсатиладиган молиявий ёрдамлар дотация, субвенция ва субсидия шаклларида олиб борилади. Дотация - бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан қайтариб олмаслик шарти билан хўжаликларнинг зарарларини қоплаш, шунингдек маҳаллий бюджетлар мутаносиблигини таъминлаш учун ажратилган пул маблағларидир.
Субвенция - катъий мақсадлар учун бериладиган дотация тури бўлиб, ундан фойдаланиш шарти бузилганда уларни қайтариб олиш мумкин. Субсидиялар - бу пул еки натура кўринишидаги ёрдам тури бўлиб, бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан кўрсатилади. Субсидиялар бевосита ва билвосита бўлиш мумкин. Тўғри субсидиялар капитал қўйилмалар, илмий тадқиқотлар, кадрларни қайта тайёрлашларга ажратилган маблағлар. Эгри субсидиялар солиқ имтиёзлари, имтиёзли шартларда кредитлар бериш, пасайтирилган божхона божлари ва ҳакозолар. Бундан ташқари давлат аҳолини давлат трансфертлари кўринишида ҳимоя қилади. Баланс - бу икки кисмдан иборат бўлган Иқтисодий ҳисоб-китобдир. Биринчи бўлимда, ресурсларни Ташкил этиш манбалари, иккинчисида улардан фойдаланиш йўллари кўрсатилади. Икки бўлимнинг бир - бирига тенглиги ресурслар ва улар истеъмоли мутаносиблигини билдиради. Баланслар - моддий баланслар, меҳнат баланслари, молиявий балансларга бўлинади. Баланслар яна ҳисобот ва режа балансларига бўлинади.
Баланслар ёрдамида ҳалқ хўжалиги тармоклари, турли хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятлари ҳамда моддий ва молиявий бўлимлар ҳаракати ўртасидаги боғлиқлик таъминланади. Балансларнинг энг асосийларидан бири ҳалқ хўжалиги баланси ҳисобланади. Бу баланс жадваллар тизими бўлиб, унда миллий иқтисодни ривожланиш кўрсаткичлари, ижтимоий маҳсулот ва миллий даромаднинг ҳажми ва ўсиш суръатлари, жамғариш ва истеъмол фондлари, ишлаб чиқариш воситаларини ва истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш, аҳолининг пул даромадлари ва уларни маҳсулотлар билан таъминлаш ва бошқалар ўртасидаги асосий нисбатлар ўрин олади. Бозор Иқтисодиёти шароитида кўп қиррали солиқлар тизимидан фойдаланилади. Аҳоли давлат бюджетига ҳар ойда олган даромадларига қараб даромад солиги тўлайди, корхоналар эса олган фойдасига қараб фойдадан солиқ тўлайдилар. Шу каби жуда кўп мавжуд солиқ турларидан окилона ва илмий асосда фойдаланиш орқали давлат солиқ тизими сиёсатини, солиқ ставкалари миқдорларини ва имтиёзлари турларини аниқлайди. Ва шу билан бутун макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатади. Яъни, солиқларни ўзгартириш орқали инвестициялар ва жамғармалар рағбатлантирилади. Давлат бозор тизимининг фаолият кўрсатишида баҳо механизмидан, хусусан чегараланган баҳолардан кенг фойдаланилади. Жумладан чегараланган баҳолар аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида айрим турдаги озик - овкат маҳсулотларига белгиланган. Чегараланган баҳо унинг ҳақиқий қийматларидан бир неча бароварига кам бўлиши мумкин. Давлат чегараланган баҳони белгилашда унинг бозор баҳосидан юқори ва кам белгилаши мумкин. кайд этилган нархлар давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита усуллари тизимида алохида ўрин тўтади. Бозор тизимида нархлар талаб ва таклифни тартибга солувчи асосий восита ҳисоблансада, бироқ дунёнинг барча мамлакатларида давлат нархларни шакллантириш жараёнига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади.
Ресурслар ва даромадларни ижтимоий манфаатларни эътиборга олган ҳолда қайта тақсимлаш Товар ва хизматларнинг индивидуал истеъмолдаги хусусиятларини қараб чиқадиган бўлсак, аввалом бор бу товарлар маълум бир миқдорда бўлади. Яъни индивидуал сотиб олувчилар учун кулайдир. Бундан ташқари бу товарларни сотиб олувчилар товар қийматига мос равишда нархларни тўласагина унга эга бўлиши мумкин, аксинча бўлган шароитда эса ушбу товардан олиши мумкин бўлган имкониятга эга бўлмайди. Айрим турдаги товар ва хизматлар мавжуд, яъни давлат ёки ижтимоий манфаат деб аталадиган товарларни бозор тизими умуман ишлаб чиқаришни мўлжалламаган, чунки уларнинг хусусиятлари индивидуал истеъмолчиларга мўлжалланган товарларнинг хусусиятлари тескаридир. Бундан ташқари ижтимоий манфаатлар бўлинмайди ва уларни индивидуал истеъмолчиларга сотиш мумкин эмас. Масалан, бундай товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга давлат ҳимояси сув тошқинларини тартибга солиш, ҳашоротларга қарши кураш ва бошқалар. Жамият ушбу хизматлардан манфааат олиш учун уларни давлат ишлаб чиқариши керак. Бундан ташқари шундай хизмат турлари мавжудки, уларга қандайдир миқдорда нарх белгилаш мумкин. Масалан, куча ва автомагистраллар, милиция ва ёнгинга қарши кураш, кутубхона ва музей, профилактик медицина хизматлари ва бошқалар. Демак, бозор тизимидаги баҳо ижтимоий манфаатларни кўзлаб ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларга бўлган ресурсларни ажратмас экан, у ҳолда уларни ишлаб чиқариш механизми қандай олиб борилади. Ушбу товар ва хизматларнинг ишлаб чиқаришга зарур бўладиган ресурслар тақсимоти асосан Давлат орқали гуруҳ ёки жамоа карорларида қабул қилинади. Янада аниқрок айтадиган бўлсак демократик давлатларда сиёсий усул яъни овоз бериш орқали аниқланади. Ижтимоий манфаатлар истеъмолини ҳажми давлат сиёсатини билдиради. Сиёсий ареналарда қабул қилинган бу гуруҳ карорлари уй хўжаликлари ва корхоналарининг бешта фунтаментал саволларга берган жавобларига қўшимча бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий манфаатларининг ишлаб чиқариш учун шахсан индивидуал истеъмолдаги қандай ресурслар қайта тақсимланади. Тўлиқ бандлик шароитида фаолият кўрсатаётган иқтисодиётида давлат олдида ижтимоий манфаатдаги товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун индивидуал истеъмолдаги товарларнинг ишлаб чиқаришдан ресурсларни ажратиш муаммоси туради. Оддий усул бўлиб, хусусий тармокдан товарларни ажратиб олиш учун хусусий талабни қисқартирилади. Бунга асосан уй хўжаликлари ва корхоналардан солиқларни олиш орқали эришилади. Уй хўжаликлари ва корхоналар кам даромад олиш натижасида ўзларининг инвеститцион ва истеъмол харажатларини камайтиришади. Қисқача айтганда, солиқлар хусусий истеъмолдаги товар ва хизматларга бўлган талабни қисқартиради, бу ўз навбатида ресурсларга хусусий талабни қисқаришига олиб келади. Давлат бу солиқларни тақсимлашда ижтимоий манфаатдаги товар ва хизматларни ишлаб чиқаришни эътиборга олади ва шу соҳага маълум бир қисмини йуналтиради.

Download 71.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling