Reja: Kirish: 3


Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида республикада молиявий бозорнинг роли


Download 71.9 Kb.
bet6/7
Sana05.04.2023
Hajmi71.9 Kb.
#1274366
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kurs ishi Farxod aka

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида республикада молиявий бозорнинг роли.
Молиявий мунособатлар устун келадиган бозорлар молия бозорлари деб хисобланади ва унинг таркибига куйдаги бозорлар киради:
- халқаро кредитлар бозори;
- валюта бозори;
- қимматли қоғозлар бозори;
- суғурта ва пенсия фондлари бозори;
- ҳосилавий молиявий инструментлар бозори.
Қимматли қоғозлар бозори ёки фонд бозори деганда, фонд инструментлари билан савдо хусусида, ўз эгаларининг юқорида зикр этилган бозорлар молиявий товарларининг муайян бир турига бўлган мулкий эхтиёжларини қондирувчи пул бозори ва капиталлар бозори йиғиндиси тушунилади.
Фонд инструментлари (қимматли қоғозлар)нинг қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилади:
-акциялар (оддий ва имтёзли, номли ва номсиз акциялар);
-акциялар ҳосилалари (сурогатлари), буларга депозитар тилхатлар киради: АДР, ЖДР, варрантлар, опцион ва фьючерслар, конвертация қилинадиган облигациялар;
-облигациялар, давлат ва корхона облигациялари;
-депозит ва жамғарма сертификатлари;
-векселлар ва чеклар.
Фонд бозори давлат қимматли қоғозлар бозори ва корпоратив қимматли қоғозлар бозорларига бўлинади.
Биринчи биржа майдончалари XII-XV асрларда ўша замоннинг Венеция, Генуя, Флоренция, Шампа­нь, Брюгге, Лондон ва бошқа шу каби асосий савдо шахарларида даставвал вексель ярмаркалари сифатида пайдо бўлган. Биржа (“Borsa”) номи гербида уч чарм қоп (ter buerse) акс эттирилган ва уйи Брюгге шахрининг вексель савдолари амалга ошган шох майдонида жойлашган қадимги савдогар оиласининг номи Van der Burse дан келиб чиққан.
XVI асрда дастлабки икки фонд биржаси Антверпен ва Лион шахарларида ташкил топган ва тугатилган. Бу ерда савдолар нафақат векселлар билан, балки давлат заёмлари билан ҳам ўтказилган ҳамда расмий биржа курслари белгиланган. XVII асрда дунёда энг қадимги бўлган Амстердам фонд биржаси ташкил этилади. Савдоларда дастлаб акциялар пайдо бўлади.
XVII асрнинг охирида Лондон фонд биржаси (LSE) ташкил этилади, ҳозирги кунда у молиявий инструментлар савдолари ҳажми бўйича жаҳонда иккинчи биржа бўлиб ҳисобланади. LSEда қимматли қоғозлар билан савдо қилувчиларга нисбатан “ҳўкиз” ва “айиқ” сўзлари биринчи бор қўлланила бошлаган. Ушбу сўзларни қимматли қоғозлар билан савдо қилувчиларга нисбатан ишлатилиши мазкур хайвонларнинг ов қилишдаги хатти-ҳаракатларидан келиб чиққан. Масалан, айиқ ов қилганда қўли билан юқоридан пастга қараб уради, ҳўкиз эса шохи билан урганда пастдан юқорига қараб уради. Шу сабабли молиявий инструментлар билан савдо қилувчилар азалдан баҳоларнинг кўтарилиши ёки пасайишига ўйнаганлиги сабабли уларни “ҳўкиз”лар ёки “айиқ”лар деб аташган.
Биржалар ичида биринчи ўринда 1792 йил 17 майда ташкил этилган Нью-Йорк фонд биржаси (NYSE) туради. Ҳозирги кунда NYSEида умумий қиймати 6 трлн. АҚШ доллари (уларнинг эгалари 50 млн. одамдан зиёд) бўлган 3000та компаниянинг акциялари савдо қилинади. Жаҳонда иккинчи ўринда Токио, тўртинчи ўринда – Франкфурт Майнадаги фонд биржаси туради.
Қимматли қоғозларнинг Европадаги биржадан ташқари бозори ўз тарихини дастлаб XVI асрнинг 60-йилларида биринчи акциядорлик жамиятлари пайдо бўлишидан, яъни 1568 йилда рўйхатга олинган биринчи шартномадан бошлаган. XVII асрнинг 90-йилларида эса мазкур бозор нафақат акциялар билан, балки фьючерслар ва опционлар каби қимматли қоғозларнинг ҳосилалари билан ҳам савдо қила бошлади. Айни пайтда ушбу бозорда дан ортиқ акциядорлик жамиятларнинг қимматли қоғозлари ва давлат мажбуриятлари муомалада бўлган. Қимматли қоғозлар бўйича брокер – мутахассислиги пайдо бўлди. Биржа савдоларининг ҳажми ҳозирги кунда биржадан ташқари бозор айланмасидан турли мамлакатларда 3 баробардан 30 баробаргача кўпдир (пасайиш тенденциясига эга бўлган ҳолда). Янги ахборот технологиялари, INTERNETни пайдо бўлиши ва ривожланиши биржадан ташқари фонд бозорлари ролини кучайишида янги рағбатлантирувчи омил бўлади. Етакчи ва энг ривожланган биржадан ташқари тизим бўлиб NASDAQ – Инвестиция дилерлари миллий ассоциациясининг автоматик котировка тизими (АҚШ) ҳисобланади.
Ҳар бир мамлакатнинг акциялар бозори ўзининг шахсий индексига эга, ушбу индекс акциялар жорий баҳоларини уларнинг базис баҳоларига бўлган нисбати сифатида ҳисоб-китоб қилинади. Биржа индекси ҳисоб-китоби учун олинадиган акцияларнинг сони турли мамлакатларда бир-биридан фарқланади ва одатда 10дан 500тагача тебраниб туради. Энг қадимги биржа кўрсаткичи бўлиб 1884 йилда яратилган ва 30та етакчи акциядорлик компаниялар акцияларининг баҳолари бўйича ҳисобланган Доу-Джонснинг индустриал индекси ҳисобланади. Биржа индекслари дастлаб фақат фонд бозоридаги узоқ муддатли тенденцияларни акс эттириш учун яратилган эдилар. Кейинчалик эса, ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб биржа индексларининг ўзлари фаол савдо объектларига айланди. Доу-Джон (DJ I-30 -АҚШ), Стандарт энд пурз (S&P-500-АҚШ), "Футси" (FTSE-100-Буюк Британия), Дакс (DAX-30-Германия) ва Никкей (Nikkei-225-Япония) индексларига бўлган фьючерслар ва опционлар билан савдо трейдерлар орасида энг тарқалган ҳисобланади. Индекслар ичида тармоқ ва мажмуавий индекслар ажраб туради. Тармоқ индексларига мисол сифатида Доу-Джонснинг индексларини келтириш мумкин, яъни DJ Industrial (индустриал индекси, 30 саноат компанияси индекслари бўйича ҳисобланади), DJ Transport (транс­порт индекси, 20 транспорт компанияси акциялари бўйича ҳисобланади), DJ Utilites (коммунал индекси, асосан энергетик бўлган 15 компания акциялари бўйича ҳисобланади), DJ Composite (композит индекси, юқорида зикр этилган 3та индексни ўзаро бирлаштиради).
Биржа индекслари ва валюталарга бўлган муддатли контрактлар (фьючерслар ва опционлар) билан жаҳон савдосининг маркази бўлиб Лондонда жойлашган LIFFE (London International Financial Futures and Options Exchange) ҳисобланади. Биржа индекслари билан шунингдек СВОТ (Chicago Board of Trade - АҚШ), СМЕ (Chicago Mercantile Exchange - АҚШ, валюталар билан фьючерс савдосининг маркази бўлиб ҳисобланади), DTB (Deutshe Termin Borse - Германия) савдо қилади.
Халқаро валюта атамаларида қуйидагилар фарқланади:
-миллий валюталар билан савдо амалга ошадиган валюта бозорлари. Бу ерда валютани сотиш ёки сотиб олиш унинг келиб чиқиш мамлакатида амалга ошади;
-келиб чиқиш мамлакатидан қатъий назар, ҳар қандай валютадаги депозитлар ва кредитлар савдоси амалга ошадиган евробозор (евровалюталар бозори).
Бу ерда валюта савдоси деганда валюта бозори иштирокчилари томонидан бозор курси ёки фоиз ставкаси асосида амалга ошириладиган хорижий валюталардаги айирбошлаш (конверсион) ва депозит-кредит операцияларнинг йиғиндиси тушунилади.
Агарда Германияда жойлашган банк АҚШ да жойлашган банкдан АҚШ долларларида кредит олса, унда у халқаро валюта бозорида савдо қилади.
Аксинча, агарда худди шу банк Лондонда ёки Швейцарияда жойлашган банкдан АҚШ далларларида кредит олса, унду у савдони евровалюталар бозорида амалга оширади.
Евровалюта тушунчаси мавжуд – евродоллар, еврорубль, евройена. Буларнинг барчаси АҚШ, Россия ва Япония ҳудудларида (яъни, ушбу валюталар ватанида эмас) мавжуд бўлмаган, балки банклар ссуда ҳисобварақларидаги валюталардир.
Шундай қилиб, бевосита валюта бозори хақида гап кетганда биз миллий валюталар бозорлари (forex) сингари евровалюталар бозори (deposits/ loans)ни ҳам кўзда тутамиз.
Валюта бозорида амалга ошаётган савдо асосан қуйидаги икки йўналишда амалга ошишини аввал биз қайд эткан эдик, яъни:
-конверсия операциялари – бу, бир миллий валютани маълум бир санага, ўзаро келишилган курс асосида бошқа бир валютага айирбошлаш бўйича операциядир. Конверсия операциялари FOREX (Foreign Exchange Operations) валюта бозорида амалга оширилади;
-депозит-кредит операциялари – бу, озод пул қолдиқларини (депозит опера­циялари - deposits) жойлаштириш ёки хорижий валютадаги етишмаётган пул маблағларини (кредит операциялари - loans) келишувда қайд этилган фоиз ставкаси миқдорида, маълум бир муддатга жалб этиш юзасидан қисқа муддатли (1 кундан 1 йилгача) операциялар йиғиндисидир. Депозит-кредит операциялари пул бозорида (Money Market Operations) амалга оширилади.
Ўз навбатида, конверсия операциялари спот (валюталарни етказиб бериш санаси, келишув амалга оширилганидан сўнг эртаси кун) ва форвард (етказиб бериш муддати бир неча кундан бир неча йилгача) кўринишидаги операцияларга бўлинади. Конверсия операцияларининг асосий объектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: АҚШ доллари - USD; евро- EUR; япон иенаси - JPY; фунт стерлинг - GBP; австралия доллари - AUD; канада доллари - CAD.
Сўнгги ўн йилликда хитой юани валюта бозорида мустахкам ўрнашиб олди. Валюталар билан фаол савдо қилувчи жаҳон молия марказларининг бир нечталари мавжуд. Уларга: Европада – Лондон, Франкфурт-Майнада, Цюрих ва Париж; Шимолий Америкада – Нью-Йорк ва Сан-Франциско; Осиёда – Токио, Сингапур ва Сянган (Гонконг) киради. Халқаро Ҳисоб-Китоблар Банки (Швейцария, Базель ш.) маълумотларига кўра конверсия операцияларининг хажми 1989 йилда 932 млрд. АҚШ долларига етган, 1993 йилнинг охирига келиб эса 1трлн.100 млрд. АҚШ долларидан ошган. Валюталар билан халқаро савдонинг йиллик ўсими 5-7 фоизни ташкил қилади. Жаҳоннинг йирик бозорларидан бири бўлиб Лондон бозори ҳисобланади ва унинг зиммасига жаҳон савдо айланмасининг таҳминан 480 млрд. АҚШ доллари тўғри келади. Нью-Йоркдаги конверсия операцияларининг хажми 220 млрд. АҚШ долларига яқин, Токиода эса – 170 млрд. АҚШ доллари. Қолган бозорларнинг улуши эса нисбатан пастроқ: Сингапур зиммасига 90 млрд., Франкфурт-майнадаги бозор зиммасига 60 млрд. АҚШ доллари тўғри келади. Лондон, Франкфурт-майна ва Нью-Йоркдаги бозорларда операциялар амалга оширилишининг бир вақтдалиги (Гринвич вақти Greenwich Meridian Time бўйича соат 14.00 дан 18.00 гача) йирик операцияларни амалга ошириш учун энг яхши вақт ҳисобланади, чунки ушбу бозорлар энг ликвидли ҳисобланади.
Молиявий бозорларда савдо объектлари бўлиб товар-хом ашё ресурсларининг прогноз қилинадиган баҳолари ҳам ҳисобланади. Япония давлатида бундан 300 йилдан зиёдроқ вақт олдин “гурунчнинг бўш саватлари”, яъни келгуси хосил устидан фьючерслар (форвардлар) билан савдо қилишган. Замонавий шароитда мазкур савдоларнинг энг фаол объектлари бўлиб нефть, пахта, кофе, ғалла, олтин, рангли металлар ва бошқа шу кабиларга прогноз қилинадиган баҳолар ҳисобланади.
Молиявий бозорлардаги операцияларнинг моҳияти валюталар (қимматли қоғозлар) курсларининг фарқи, товар-хом ашё биржаларидаги товарлар баҳоларининг ёки қимматли қоғозлар котировкалари индексларининг ўзгариши сифатида даромад олишдан иборатдир.
Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичи глобаллашув жараёнларининг жадал ривожланиши орқали тавсифланади. Глобаллашувни иқтисодий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, у жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар тизимининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади.
Глобаллашув жараёнларининг кенгайиши жаҳон мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг янада такомиллашувига олиб келади. Жумладан, глобаллашув натижасида трансмиллий корпорациялар, уларнинг турли кўринишдаги халқаро бирлашмалари фаолиятининг таркиб топиши ва кенгайиши, халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражага ўтиши, халқаро иқтисодий ташкилотлар фаолиятининг янада кучайиши рўй беради.
Умуман олганда, глобаллашув жараёнлари жаҳон хўжалигининг яхлит иқтисодий тизим сифатида ривожланишида сифат босқичи ҳисобланиб, янги имкониятларни очиб беради.
Бироқ, глобаллашув жараёнини мутлақлаштириш ва унга бир томонлама қараш тўғри бўлмайди. Чунки, мазкур жараён ўзининг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда зиддиятли томонларига ҳам эга. Жаҳоннинг бир мамлакатида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ларзаларнинг муқаррар равишда бошқа мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши шулардан бири ҳисобланиб, бугунги кунда рўй бераётган молиявий инқироз ҳам айнан шу маънода глобаллашув жараёнларининг оқибати ҳисобланади.
Шунга кўра, Президентимиз ўз асарларини бугунги куннинг энг долзарб муаммоси – бу 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат эканлигидан бошлаб, жаҳон молиявий инқирозининг мазмун-моҳияти, келиб чиқиш сабабларига батафсил тўхталиб ўтдилар.
«Бу инқироз Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараённинг миқёси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди. Дунёнинг етакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларининг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишига олиб келди. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ ишсизлик ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқарди»[2].
Маълумки, меҳнатни кўп талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни ишчи кучи арзон бўлган мамлакатларда жойлаштириш, табиий қазилмалар дастлабки қайта ишлови (бойитиш)ни эса жойида амалга ошириш манфаатлидир. Бундан ташқари бундан аввалги мавзуда кўриб ўтилган халқаро меҳнат тақсимоти, иқтисодий сиёсат, солиқ қонунчилиги, сиёсий ҳолат ва бошқа шу каби омиллар интеграция жараёнлари ва капиталларни бир ердан бошқа ерга оқиб ўтишига таъсир этади. Юқорида қайд этилганларнинг барчаси капитални алоҳида бир мамлакат ёки ҳудуд доирасидан ташқарига чиқишга ундайди.
Бир мамлакатдан бошқа бир мамлакатга капитал оқиб ўтишининг кўлами қанчалик катта ва унинг чегаралари қанчалик кенг бўлса, халқаро молия бозорларига шунчалик кўп операциялар тўғри келади. Молиявий марказларнинг асл моҳияти турли мамлакатлар ўртасидаги капитал харакатининг узлуксизлигини таъминлашдан иборатдир. Бироқ, молиявий марказларни талабни қондириш механизми сифатида кўришнинг ўзи мақсадга тўлиқ жавоб бермайди деб ҳисоблаймиз.
Микроэлектроника ва компьютер алоқа воситаларининг ривожланиши ҳисоб-китоблар, шу жумладан халқаро ҳисоб-китобларнинг тезлашишига сезиларли даражада кўмаклашди, халқаро молиявий марказларга бўш молиявий ресурсларни турли молиявий бозорлар (ҳам ҳудудий, ҳам халқаро) ўртасида тўплаш ва қайта тақсимлашда янги имкониятларни очиб берди. 
Мазкур молиявий марказларнинг географик жойлашиши уларнинг суткалаб тинмай ишлашини таъминлайди. Мутахасислар баҳолашига кўра молиявий бозорлар капиталлашувининг хажми хозирги кунда жаҳон ялпи ички маҳсулоти ҳажмидан анча каттадир. Халқаро молиявий марказлар капиталлар қўйиш объектларининг ҳудудлар қирқимидаги танлов имкониятларини бергани ҳамда уларни катта молиявий ресурслар билан таъминлагани ҳолда хўжалик юритувчи субъектларни халқаро молиявий бозорларга чиқишга ундайдилар. Хўжалик юритишнинг байналмилал шакли халқаро молиявий бозорлар фаолияти учун асос яратади. Халқаро молиявий марказлар эса молиявий бозорнинг элементи сифатида интеграция жараёнлари ривожланишини таъминлайди.
Халқаро молиявий марказлар деганда халқаро валюта, кредит, молиявий операциялар ҳамда қимматли қоғозлар ва олтин билан битимларни амалга оширувчи банклар ва ихтисослашган молия-кредит ташкилотларининг тўпланган жойи тушунилади. Дастлаб улар саноат жихатидан ривожланган мамлакатлар (АҚШ, Ғарбий Европа)да барпо этилган. Кейинчалик эса маълум омилларнинг таъсири остида уларнинг жойлашиши кенгайиб бормоқда. Агарда Токио Япониянинг жаҳон бозоридаги рақобат кураши борасидаги кучайиши муносабати билан молиявий марказга айланган бўлса, Сингапур, Багам ороллари, Панама, Бахрейн каби моливий марказлар ушбуга паст солиқлар, давлат аралашувининг деярли йўқлиги, либерал қонунчилик ва операцион харажатларнинг нисбатан пастлиги туфайли айланган.



Download 71.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling