Ўзбекистон фонд бозорида опцион шартномалари савдоси такомиллаштиршниг механизмларни таҳлил қилиш турсунов бобир Ортикмирзаевич


Download 148.56 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi148.56 Kb.
#1579862
  1   2   3
Bog'liq
maqola 1


ЎЗБЕКИСТОН ФОНД БОЗОРИДА ОПЦИОН ШАРТНОМАЛАРИ САВДОСИ ТАКОМИЛЛАШТИРШНИГ МЕХАНИЗМЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
ТУРСУНОВ Бобир Ортикмирзаевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти
БОЛТАБАЕВ Bахром Xолдоралиевич

Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистранти


Аннотация: Ушбу мақолада Ўзбекистон фонд бозорида опсионларниг таснифи, бахоланиши,уларни сотиш ва сотиб олиш,такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилиб таклиф ва тавсиялар берилган.
Калит сўзлар: Опсионлар, фючерслар, ҳосилавий қимматли қоғозлар, биржа котировкалари.
Ҳозирги кунда Республикамизда қимматли капитал бозори фаолиятини замон талаби даражасида ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда ушбу соҳанинг хуқуқий базасини янада такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон фонд бозорида ҳосилавий қимматли қоғозларини чиқариш жойлаштириш ва муомалада бўлиши жараёнини янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга касб этади.
Ўзбекистонда ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш ва улар муомалада бўлишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши ҳақидаги Низомга мувофиқ республика ҳудудида фақат уларнинг негизида аксиядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари ётадиган ҳосила қимматли қоғозлар чиқарилиши мумкин. Мазкур ҳосила қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласи давлат рўйхатидан ўтиши ва белгиланган тартибда рўйхатга олиш рақамига эга бўлиши лозим. Ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор уни чиқариш ваколатига эга бўлган эмитентнинг бошқарув идораси томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунда шундай таъриф берилган: опцион — эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у ўз эмитентининг муайян миқдордаги қимматли қоғозларини унда назарда тутилган муддатда, қатъий белгиланган нарх бўйича сотиб олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди;1.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, опсионлар улар эмитентининг илгари чиқарилган шахсий қимматли қоғозларини ҳам, учинчи шахслар қимматли қоғозларини ҳам харид қилиш ёки сотиш ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин.Базис активи эмитентнинг биринчи марта муомалага чиқарилаётган шахсий қимматли қоғозларидан иборат бўлган опсионларнинг чиқарилишига
йўл қўйилмайди.

Опсионлар эгасининг номи ёзилган ва кўрсатувчи эгалик қиладиган турларда бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида опсионлар ўзига америкача хилдаги опсионнинг белгиларини жамлади,опсион эгаси ўзининг базис активини харид қилиш ёхуд сотиш ҳуқуқини ё малум бир муддат давомида, ёки аниқ бир санада амалга оширади.





Download 148.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling