Reja кириш I. Адабиётлар шарҳи II. Асосий қисм


Download 71.41 Kb.
bet3/9
Sana11.05.2023
Hajmi71.41 Kb.
#1454932
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МУАТТАР КУРС KOLARADO 0101

ASOSIY QISM
2.1. Колорадо қўнғизи тарқалиши ва зарари.
Колорадо (картошка) қўнғизи баргхўрлар оиласига мансуб бўлиб, бу оила ўз ичига 20000 дан ортиқ турни олади. Америкалик энтомолог олим Сей томонидан 1821 йилда таърифланган. Ўзининг колорадо қўнғизи номини АҚШнинг колорадо штатида картошкани кўп майдонларда зарарлангани туфайли (1848 йиллар) олган.(А.Л.Ефимов, Колорадский картофельний жук и меры борьбы с ним,1946).
Қўнғиз овал шаклда, устки томони бирмунча бўртиб чиққан, ости томони ясси, асосий ранги об–ҳаво иқлим шароити, озиқланган ўсимлигига қараб бирмунча ўзгаради, сомонсимон-сарғиш тусдан сарғиш қўнғир тусгача ўзгаради, боши, олдинги кўкраги жигарранг тусда, қўнғизнинг остки томони сарғиш–қўнғир, силлиқ, ялтироқ, нуқтасимон ўйиқчалар билан қопланган, қоринчасида 3 ёки 4 қатор қора доғлари бор.
Бошига эътибор билан қараганда пешонасида учбурчак доғи бор. Кўзлари қора, муйловлари 11 бўғимли, учига қараб кенгайиб боради, олдинги 5-6 бўғимлари қўнғир, қолганлари қора тусда. Олдинги кўкраги усти томонидан қўполроқ нуқтали чуқурчалар билан қопланган, 11 дона қора доғи бўлиб, ўртадагиси бир мунча катта бўлиб, рим ҳарфи V ни эслатади, қолгани сарғиш-қўнғир, силлиқ, четлари қора тусда, қанот устлиги силлиқ, 5 тадан узунасига жойлашган қора чизиғи бўлиб, чизиқлар икки қатордан суюқчали нуқтачалар билан ҳошияланган, қанот устидаги шу чизиқлари билан бошқа оилага кирувчи қўнғизлардан фарқ қилади, остки томони яхши тараққий этган ва ёрқин пушти ранг-қизғиш, тусли бўлади.
Оёқлари қўнғир ёки қизғиш, оёқ панжалари қора ёки қорамтир-қўнғир. Қўнғиз урғочилари 8-16,5 мм, эркаги 7-12,5 мм, энига эса 0,8-1,5 мм катталикда, қуртлари 10-12.мм катта қуртлари 15 мм, танаси ёпишқоқ гўштли, семиз.
Остки томони ясси, устки томони бўртиқ букри ҳолатда бўлади. Қоринчаси олдинга йўғонлашиб, учига қараб кескин ингичкалашиб борган. Ранги олдинлари пуштиранг қизғиш, кейинлари пушти –сарғиш тусгача ўзгаради. Қуртнинг боши қора, қоринчасининг икки томонида қора доғли чизиқ ўтади. Ташқи томондан бўлажак қўнғизини эслатади.



Download 71.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling