Reja кириш I. Адабиётлар шарҳи II. Асосий қисм


Download 71.41 Kb.
bet1/9
Sana11.05.2023
Hajmi71.41 Kb.
#1454932
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МУАТТАР КУРС KOLARADO 0101


REJA


КИРИШ
I. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
II.АСОСИЙ ҚИСМ
2.1. Колорадо қўнғизи тарқалиши ва зарари
2.2. Колорадо қўнғизи биологияси ва экологияси
2.3. Колорадо қўнғизи кўпайиши ва ривожланиши
III. ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
3.1. Колорадо қўнғизига қарши кимёвий кураш чоралари
3.3. Колорадо қўнғизига қарши курашнинг картошка хосилдорлигига таъсири
IV. ХУЛОСА
V. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


КИРИШ
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti SHavkat Mirziyoev raisligida 2019 yil 23 mart kuni qishloq xo’jaligini jadal rivojlantirish va isloxotlarni chuqurlashtirish bo’yicha ishlar natijadorligiga bag’ishlangan yig’ilishi bo’lib o’tdi Respublikamiz mustaqillika erishgach chiqarilgan qator farmoyish va qarorlar meva sabzavotlarni yetishtirish ularni saqlashning takomillashgan usullarini joriy qilish va qayta ishlab sifatli ozuqaviy mahsulotlar olishga qaratildi.
Mamlakatimiz qishloq xo’jaligi sohasida keng ko’lamli isloxotlar amalga oshirilmoqda. ekinlardan mo’l va sifatli hosil olish, sohaning moddiy-texnik bazasini mustaxkamlash, zamonaviy texnika va agregatlar bilan ta’minlashga alohida e’tibor qaratilmoqda.
Harakatlar strategiyasida oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash iqtisodiyotni rivojlantirish va liberallashtirishning ustuvor yo’nalishlaridan biri sifatida belgilangan bo’lib, bu borada meva-sabzavot, kartoshka va uzum ishlab chiqarish hajmini oshirish, ichki bozorda ular narxi keskin oshishining oldini olish nazarda tutilgan. Mazkur vazifalarning to’la qonli bajarilishi xalqimizning oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlashga, ichki bozorni sifatli mahsulotlar bilan to’ldirishga, eksport salohiyatini oshirishga xizmat qiladi.
Ўзбекистон Республикаси сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш бўйича Марказий Осиёда юқори ўринни эгаллайди.
Ўзбекистон сабзавотчилигининг ўзига хос ҳусусиятлари сифатида экин турларини тўғри танлаш орқали бир йилда бир ердан икки марта ҳатто уч мартагача ортиқ ҳосил олиш, ҳамда кўп экинлар ҳосилини жуда барвақт етиштириш имкониятларининг мавжудлигини кўрсатиш мумкин. Бу хусусият ҳозирги кунда фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлигини оширишга катта имкон беради.
Сабзавот-полиз ва картошкадан мўл ҳосил олишда илғор агротехнологик тадбирларга амал қилиш билан бирга касаллик ва зараркунандаларнинг тарқалишини олдини олиш, уларни пайдо бўлиш сабабларини тўғри аниқлаш уларга қарши кураш чораларини изчиллик билан амалга ошириш лозим.
Сaбзaвот вa кaртошкa ҳaмдa полиз экинлaридaн юқори вa сифaтли ҳосил олишни тaъминлaшнинг aсосий шaртлaридaн бири экинлaрни касалликлардaн ҳимоя қилишдир. Бунинг учун касалликлар қўзғaтувчисини тўғри aниқлaш унинг ривожлaниши, тaрқaлиши бир мaвсумдaн иккинчисигaчa қaндaй сaқлaниши ҳaмқидa мaълумотлaргa эгa бўлиш вa шулaр aсосидa экинни ҳимоя қилишнинг сaмaрaли муддaтлaрини билиш вa усуллaрини қўллaш лозим бўлaди.
Сабзавот-полиз ва картошкадан мўл ҳосил олишда илғор агротеxнологик тадбирларга амал қилиш билан колорадо кунгизи тарқалишининг олдини олиш, уларни пайдо бўлиш сабабларини тўғри аниқлаш уларга қарши кураш чораларини изчиллик билан амалга ошириш лозим.
Маълумки Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг қишлоқ xўжалигининг барча соҳаларида, жумладан сабзавот ва картошкачиликка ҳам катта эътибор қаратилди. Айниқса аҳолини мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун экин майдонларида сабзавот экинлари салмоғини ўртача йилга 3 млн тоннага, полиз экинлари 1 млн тоннага, картошкачиликни эса 400-500 минг тоннага етказиш кўзда тутилган эди.
Республикамизнинг баъзи туманларини сабзовотчиликка ихтисослашганлиги, жумладан Андижон вилоятининг Юртимиз шулар жумласидандир.
Кишлок хужалик махсулотларидан юкори хосил олиш чора- тадбирлари натижасида кўпчилик фермер xўжаликлар, сабзавот-полиз ва картошкадан юқори ҳосил олмоқдалар. Улар ўртача ҳар бир гектар суғориладиган ердан 300-350 центнер ҳосил олишга эришмоқдалар.
Картошкачиликка ҳам катта эътибор берилмокда. Картошкачиликни ривожлантиришда тупроқ шароитлари ҳисобга олиниб, айниқса Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган вилоятларида картошкачилик учун қулай шароит мавжудлиги, бу соҳада ижобий натижалар беряпди.
Умуман олганда республикамизда картошка 40-42 минг гектар майдонга экилиб, ҳозирда 380-440 минг тоннага яқин ялпи ҳосил етиштирилмокда. Ҳосилдорлик республика бўйича олганда ўртача 200 центнер бўлса, илғор xўжаликларда 250-300 центнерни ташкил қилмоқда.
Республика ҳукумати картошкачиликни янада ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш борасида картошкачилик соҳасини концентрация қилиш, иxтисослаштириш, етиштириш жараёнларида янги усулларни киритиш, ҳосилдорликни ошириш борасида изланишларни кўпайтиришни олимлар, қишлоқ xўжалик xодимлари зиммасига юксак вазифа қилиб қўйди.
Ҳозирги кунда картошкачилик соҳасида анча муваффақиятларга эришилмоқда, ўғитлардан самарали фойдаланиш, серҳосил навларни келтириб экиш ва Ўзбекистон шароитида такомиллаштириш, айниқса Голландия, Бельгия каби қишлоқ xўжалиги маданияти юксак ривожланган мамлакатлар билан бу соҳада катта ишлар амалга оширилмокда.
Картошкадан Ўзбекистон шароитида икки марта ҳосил олиш касаллик ва зараркунандаларни йўқотиш, мавжуд имкониятлардан тўғри фойдаланиш ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этади.
Сабзавот-полиз ва картошкачиликда янги, иxчам трактор, култиватор, сеялка, экувчи мосламалар, йиғувчи комбайнлар яратиш борасида ҳам изланишлар олиб борилмоқда.
Картошкачилик соҳасини сердаромад, кам xаражатли соҳага айлантириш, экиш xаражатларини камайтириш, юксак агротеxникадан фойдаланиш, сақлашнинг кам xаражатли янги усулларини яратиш билан бир қаторда хавфли зараркунанда ва касалликларга қарши самарали пестицидларнинг кам нормаларида қўллаш, иқтисодий зарар келтиришини ҳисобга олган ҳолда уйғунлашган ҳимоядан фойдаланишга катта эътибор берилмоқда.
Бундан кўриниб турибдики сабзавотчиликда картошкачилик сердаромад истиқболли соҳа бўлиб, Республикамиз озиқ – овқат мустақиллигида муҳим рол ўйнайди.
Картошкачиликдан юқори ва сифатли ҳосил олишга кўпгина омиллар салбий таъсир қилади. Ана шуларнинг асосийси колорадо қўнғизидир. Шунинг учун зарар етказадиган колорадо қўнғизини биоэкологиясини ўрганишни курс ишимизга мақсад қилиб қўйдик.



Download 71.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling