Режа: кириш I боб бюджет ташкилотларида назорат ва тафтишнинг назарий ҳУҚУҚий асослари


Бюджет назорати тизими ўзида қуйидаги элементларни мужассамлаштиради


Download 115.59 Kb.
bet4/9
Sana18.06.2023
Hajmi115.59 Kb.
#1570832
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Абдугаффарова Севара

Бюджет назорати тизими ўзида қуйидаги элементларни мужассамлаштиради:

  • -назорат субъекти;

  • -назорат объекти;

  • -назорат принциплари;

  • -назорат предмети;

  • -назорат услуби;

  • -назорат техникаси ва технологияси;

  • -назорат жараёни;

  • -назоратни амалга ошириш учун дастлабки маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш;

  • -назорат натижаси;

  • -назорат натижаси бўйича қарор қабул қилиш;

  • -назорат самарадорлигини баҳолаш.

Юқорида санаб ўтилган элементлар йиғиндиси бюджет назорати механизмини ташкил этади ва у молия (бюджет) қонунчилигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Бюджет назоратининг субъектлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари (парламент назорати) ҳамда ҳукумат ва давлат бошқаруви (ижро) органлари (маъмурий назорат), Молия вазирлиги, Ғазначилик, ҳудудларнинг молия органлари, бюджет маблағларининг бош тасарруфчилари ва бошқалардир.
Бюджет назорати объектларига солиқ-бюджет соҳаси ва бюджет жараёнигина эмас, балки бозор муносабатлари субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти жараёни ҳам тўлиқ киради.
Бюджет назорати предметига қуйидагилар киради: бюджет жараёнининг барча босқичлари; бюджетга солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушиши; бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар; солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар; бухгалтерия (молиявий) ҳисоби ва ҳисоботи; мақсадли бюджет жамғармалари; дотациялар; субвенциялар; ссудалар; трансфертлар; товар-моддий бойликларини айирбошлаш ва текинга бериш; божхона қиймати ва бошқалар.
Давлат молиявий назоратини ўтказишнинг қонунийлиги ва мустақиллиги, шунингдек давлат молиявий назорати натижаларининг ишончлилиги ва холислиги давлат молиявий назоратининг принципларидир.



Давлат молиявий назоратининг хослиги

Давлат молиявий назоратининг ишончлилиги


Download 115.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling