Режа: Кириш. I. Bob волейбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари


Жисмоний маданият ва спорт диспансерлари


Download 216 Kb.
bet5/8
Sana06.02.2023
Hajmi216 Kb.
#1171321
1   2   3   4   5   6   7   8
Жисмоний маданият ва спорт диспансерлари асосан кўпидаги вазифа-ларни бажаради, яъни:

  • Иқтидорли ва юкори лигалардаги спортчиларни хисобга олиш,

  • мусобақалар олдидан спортчиларни текшириш ва рухсат бериш,

  • мусобақалар жараёнида кузатиш-назорат ва зарур- булганда амалий ёрдам бериш,

  • жарохат олган спортчиларни даволаш ва аввалги холига келтириш.

Жамоадаги (команда) махсус шифокорлар спортчиларнинг кундалик тренировка жараёнларида тегишли ёрдамларни кўрсатиш билан фаолият юритадилар. Айникса спортчиларнинг кўрсаткичлари, кайфиятларини до­имо кўзатади. Машқлар ёки мусобақалар жараёнида лат еса ёки шикастланса спортчиларга биринчи тиббий ёрдам курсатади. Оғир ахволга тушган спортчиларни шифохона ёки диспансерларга жўнатади. Спорт ташкилотлари тасарруфидаги шифокорлар асосан жисмоний маданият ва спорт диспансерлари хамда согломлаштириш марказлари, зарур булганда илмий тадкикот институтларидаги мўтахассис тиббий ходимлар билан хамкорликда иш тутишлари кўзда тутилади. Олий ва кўпи лигалар, Республика терма жамоаларидаги шифокорлар жисмоний маданият сохасида мукаммал билим ва амалий тажрибаларга эга булишади. ТТТУ туфайли улар спортчиларни даволаш, тиббий ёрдам бериш йулларида жисмоний маданиятнинг зарур воситаларидан тўла фойдаланишга харакат қилишади. Бунда уқалаш массаж, тренажерлардаги енгил-махсус машқлар, сауна хаммом ва бошка усуллар, омиллардан кенг фойдаланадилар. Бу жихатлар тиббиёт оламида даволаш гимнастикаси, даволаш жисмоний маданият, согломлаштириш жисмоний маданият каби номлар билан мустакил йуналишларга эгадир.
Мустақил даволаниш деганда спортчиларнинг якка тартибда жисмоний маданият воситалари орқали ўзларининг касалликлари лат ейиш, жаро-хатлар ва хакозо ва чарчокларни чикаришда қўлланиладиган воситалар, усуллардан мақсадли фойдаланишни тушунилади. Маълумки, спортчи­ларнинг кўпчилик кисми ЎзДЖТИ ёки жисмоний маданият факультетлари, олимпия захиралари коллежларида тахсил олган, ёки олаётган ёшлар бўлади. Улар ўкиш жараёнларида тиббий билимлар, айникса даволаш жисмоний маданият хакида тегишли назарий ва амалий малакаларга эга бўлади. Жамоаларидаги команда шифокорлар уларга тегишли йул-йўриқлар бериш билан уларнинг амалий малакаларини такомиллаштириб боради. Шу сабабдан хам спорт Машғулотлари ва мусобақалардан четлашганда уй шароитлари ва махсус даволаниш, дам олиш уйларида мустақил равишда тегишли машқларни бажариб боради. Бунда асосан гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, сузиш , тренажёрдаги махсус машқдарни бажаришда амалдаги тегишли омиллардан мақсадли фой­даланадилар. Ана шуларга асосан ўқувчи-ёшлар тиббий кўрик, назорат ва ёрдамларга доир махсус усулларни яхши ўзлатиришлари зарурдир.
Хулоса килиб айтилганда, Ўзбекистон Республикасида "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури", "Соглом авлод давлат дастури" хамда "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестларида ўқувчи-ёшларни, айникса касб-хунар йуналишида тахсил олувчиларнинг жисмоний баркамоллигини ошириш, уларни булажак касб-мехнатига хар томонлама жавоб бера оладиган киши килиб тарбиялаш алохида кайд этилган. Бунда ўқувчи-ёшларнинг жисмоний тайёргарликлари билан куроллантиришда тиббий билимлар, уларни жисмоний маданият ва спортда қўллаш йулларини хам билишни хаётнинг ўзи такозо этмокда.
Чунки, хар бир мўтахассис ходим ёки рахбар жамоадаги мехнаткаш ва ишчиларнинг саломатликларини химоя қилиш, уларни доимий равишда кУзатиш йули билан яхшилаб бориш энг мухим вазифалардан биридир. Жамоалар тасарруфидаги тиббий масканлар, ошхоналар ва уларнинг ходимлари мехнаткашлар, зиёлилар ва уларнинг оила аъзоларига амалий жихатдан ёрдам бериш билан бир каторда утгказиладиган спорт тадбир-ларида жарохатларнинг олдини олиш, даволаш каби маъсулиятлари бор. Бу фаолиятдларда хужаликларнинг рахбарлари, маъсул ходимлари бефарк булиши мумкин эмас. Бу жихатларни лицей, коллежларининг ўқувчи-ёшлари назарий ва амалий жихатдан билишлари шартдир. Шу жихатдан Хам ўқув юртларида таълим олиш жараёнларида тиббий куриклар, назо-ратдар, тиббий ёрдам курсатиш Йулларига каратилагн назарий билим хамда амалий малакаларни кунт билан ўзлаштиришлари зурурдир. Ишлаб чикариш мехнат жараёнлари, уларда турли спорт тадбирларини ўтказишда юз берадиган ходисалар, вокеликлар ва кутилмаган холатларда биринчи тиббий ёрдам курсатишни барчанинг билиши зарур. Чунки бундай холатларда тиббий ходимларнинг булмаслиги ёки уларнинг тез вақт ичида етиб кела олмаслиги жарохатланувчиларнинг ахволини Оғирлаштириши табиийдир. Бундай пайтларда мутахассис ишчи, хизматчи ва зиёлилар биринчи тиббий ёрдам беришга шошилишлари зарурдир. Волейбол спорт ўйинлари турларига мансуб бўлиб ўз моҳияти ва мазмуни хусусияти билан улардан фарқ қилади. Волейбол ўйини нисбатан кичик бўлган яъни ўртасидан тенг иккига бўлинган 18 х 9 метрли тўғри бурчакли тўртбурчак шаклидаги майдончада амалга оширилади.
Узатиш техникаси. Тўп узатиш волейболда асосий ўйин малакаларидан бири бўлиб шу ўйин билан боғлиқ бўлган барча техник тактик фаолиятни амалга оширишга имқон яратувчи ягона воситадир. Узатиш ҳужум техникасига мансуб бўлиб уни маълум вазиятда тактик маҳорат билан тўғридан тўғри ижро этиш очко олиш имкон ини бериш мумкин. Узатиш бир неча турлардан иборат бўлади. Таянч ҳолатда икки қўллаб юқоридан узатиш икки қўллаб пастдан Узатиш, бир қўл билан юқоридан ва пастдан узатиш, сакраган ҳолатда икки қўл ёки бир қўл билан юқоридан Узатиш.
Узатиш вертикал горизонтал ёки диагонал равишда баланд паст узоқ ёки яқин йўналишларда ижро этилиши мумкин.
Ҳимоя техникаси, тўпни қабул қилиш техникаси.
Тўпни қабул қилиш техникаси бу ўйинчининг ўз майдончасида тўпни қоидага биноан ерга тушишига қарши қўллайдиган ҳаракат малакасидир. Тўпни қабул қилиш турли усулларда ва ўзига хос техник тартибда ижро этилади. Пастдан икки қўл билан қабул қилиш замонавий волейболда асосий ҳимоя воситаларидан бири бўлиб дастлаб тез ва аниқ тўпни йўнаьлишига қарши чиқиш тана оғирлик марказини пастроқ тушириб икки қўлни тўғри ёзилган ҳолатда бир-бирига қулф тарзида амалга оширилади.
Пастдан икки қўл билан тўпни қабул қилиш техникаси яъни мазкур малакани ижро этишда тана оғирлик марказини баланд паслиги, оёқларнинг тизза қисмини буқилиши бурчагини катта кичиклиги гавдани бироз олдинга эгилиши ёки вертикал равишда бўлиши йиқилиб қабул қилишлар ўйин вазиятига ўйинга киритилган тўпни ёки ҳужум зарбасининг куч тезлигига ва бошқа шароитларга боғлиқ бўлади.
Тўсиқ қўйиш техникаси тўсиқ қўйиш бу рақиб ўйинчиси томонидан ўзатилган ёки зарба берилган тўп йўналишини тўсиш унга қарама-қарши “Жонли девор” ташкил қилишдир. Тўсиқ қўйувчи ўйинчи дастлаб оёқларини елка кенглигида жойлаштиради. Оёқлар тизза қисмидан озгина букилган бўлади, қўллар елка қисмидан букилган бўлиб панжалар ёйилган шаклда бўлади. Тўпни йўналиш жойига қараб ҳаракатлантиргандан сўнг оёқлар тизза қисмидан бирозгина букилиб шиддат билан ёзилади ва қўлларнинг фаол ҳаракати билан сакраб тўп кенглигида тўсиқ қўйилади.
Волейбол ўйини техникасини ўргатишда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш самараси.
Ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг энг таъсирчан усулларидан бўлиб ўқувчиларда ақлий-аҳлоқий ва нафосат тарбиясини муваффақиятли амалга оширади. Шунинг учун болалар ўйинларнинг руҳи табиати ва савияси иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари каби жиҳатларига эътибор бериш зарур.
Махсус кучни тарбиялашда тренир керакли мушак группаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган ўйинларни ўйнатиш лозим. Махсус кучни ривожлантирувчи ўйинларда шуғулланувчилар ўз тана оғирлигини бирорта ташқи оғирликни ёки рақиб оғирлигини енгади. Бу кучни ривожлантириш учун қуйилаги ўйинлар тавсия этилади: “Хўрозлар жанги”, “Доирага торт” ва бошқалар.
Махсус тезкорликни тарбиялаш сигналга биноан тезликда жавоб берилишгини муайян вақт бирлиги ичида кўп ҳаракатлар бажарилишини ҳамда бутун тана ёки унинг бир қисмини фазода тезлик билан ҳаракат қилишни талаб қиладиган ўйинлар ўқувчиларнинг тезкорлик сифатини ривожлантиради. Махсус тезкорликни тарбиялаш учун қуймдаги ўйинлар тавсия этилади. “Номерларни чақириш”, “Овчилар ва ўрдаклар”, “Уя қўриқлаш” ва бошқалар.
Махсус чаққонликни тарбиялаш аниқ ҳаракат қилиш керак бўлган бажариш шароитлари ўэгарувчан спорт турларида чаққонлик яхши ривожланган бўлиши керак шундан келиб чиққан ҳолда чаққонликни тарбиялаш учун қуйидаги ўйинлар тавсия этилади. “Дорбоз”, “Тўпни тутиб ол” ва бошқалар.
Махсус чидамлиликни тарбиялаш аксар ўйинларда ниҳоятда жадал бажариладиган машқлар туфайли тезкорлик ва чидамлилик сифатлари тарбияланади. Бундай ўйинларда нагрўзкалар ҳам аста-секин ошиб борилади.
Махсус эгилувчанликни тарбиялаш мақсадида айрим мушуклар группалари ва бўғинларга таъсир этувчи ўйинлар танлаб олинади. Бу ўйинлар асосан махсус спорт жихозлари ёрдамида ўтказилади. Оғирликлар ўрнида шуғулланувчиларнинг ўзлари ҳам қатнашишлари мумкин.


  1. Download 216 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling