Режа: Кириш. I. Bob волейбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари
Волейбол ўйини техникасига ўргатиш
Download 216 Kb.
|
Волейбол ўйини техникасига ўргатиш.
Волейбол ўйинини ҳужум ва химоя техникасидан иборат. Ҳужумда ҳам химояда ҳам шах туриш ва силжиш, тўпни узатиш ва қабул қилиб олиш, тўпни бир ёки икки қўллаб олиш ва қайтариш, тўпнинг йўлини тўсиш кабилар мавжуд. Ўйинчининг шай туриши ва силжиши. Волейбол ўйини давомида ўйинчи майдон бўйлаб харакатда бўлади ва силжиб туради. Силжишдан мақсад тўпни қабул қилиб олиш ва бошқа усулларни амалга ошириш учун маъқул жой танлашдир. Ўйинчининг спорт холатида туришдаги энг муҳим нуқта учун силжишга доим тайёр бўлиб туришидир. Ўйинчи туриш холатида оёқлари букилган, оёқлар елка кенглигида очилган, бир оёқ озгина олдинга, тана ҳам бир оз олдинга эгилган бўлади. Қўллар тирсакдан эгилган ва кафтлар бир-бирига қараган бўлиши керак. Бу холат доимий эмас, албатта у ўйининг боришига қараб ўэгариб туради. Агар турдан қайтган тўпни олиш лозим бўлса, ўйинча анча эгилади, отаётганда тўғриланади ва хокозо. Волейболчи майдон бўйлаб оёқларини чалиштириб (чапга, унга, олдинга, орқага), икки қадам (олдинга ва орқага) сакраб (югириш ва одимлаш) югуриб (майдон бўйлаб тез силжиш ва йўналишини бирдан ўзгартириб) юриши мумкин. Охирги югириш қадами узун бўлади, негаки ундан кейин тухташ, сакраш, йўналишини ўэгартириш мумкин. Тўпни узатиш. Бу – ўйинни давом эттириш учун шерика ёки рақиб томонига ўзатилган тўпни ўзаро ўтказиш усули бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, тўпни олдинга, юқорига ва орқага ўзказиш усуллари ҳам мавжуд. Тўпнинг учиш трайекториясига қараб бутун майдон бўйлаб узун қўлни майдонга қисқа ва ўз майдонига ўта қисқа узатишлар ҳам қўлланилади. Тўпни узатиш баландлигига қараб паст (тўрдан 1 мерт юқори), ўрта (2 метргача), ва ундан баланд (2 метрдан ортиқ), масофасига кўра яқин (0,5 мертдан кам) ва узоқроқ (0,5 мертдан ортиқроқ) кабиларга бўлинади. Тўпни икки қўллаб юқоридан узатиш. Бу жуда кенг тарқалган усул ҳисобланади. Бунда ишонч ва аниқлик билан харакатланиш унинг мухим томонидир. Ўйичи дастлабки холатда оёқларини тиззадан букиб қўлларини олдинга чиқариб кафтлар бироз ичкарига қаратилган, панчалар таранг тутилади. Тўп яқинлашганда оёқлар тўғирланади ва гавда кўтарилади. Қўллар чўзилади ва тўп қабул қилишга тайёрланади. Қўл гавда ва оёқ харакатлари ўзаро мувофиқланади. Бу эса тўпни тегишли жойга бориш имқон ини беради. Узатишнинг яна бошқа тури ҳам мавжуд бўлиб, унда тўп икки қўллаб юқоридан, бир қўллаб юқоридан , икки қўллаб юқоридан узатилади. Аммо бу усуллар ўйинда камроқ қўлланилади. Шунга қарамай ҳар бир волейболчи тўпни тез ва аниқ узатишини ҳамда йўналиши бўйича зарб беришни ўрганиши зарур. Тўпни қабул қилиш. Бу – рақиблар ҳужумидан кейин тўпни ўйинда сақлаб қолишда химоя усулини ҳисобланади. Икки қўллаб тўпни пастдан қабул қилиб олиш замонавий волейболда асосий усулдир. У ҳужум пайтида кучли зарб пайтидаги асоси усулдир. Бу усулида гавда юқорига ёки бироз эгилган қўллар олдинга пастга туширилади, бир кафт иккинчисига қўйилган бўлади. Тўпни билакларда қабул қилиб олинади. Билакларда бўладиган зарбни юмшатиш мақсадида қўллар тирсакдан яқинлаштирилиб кўтарилади ва буқилади, оёқлар тўғирланади ва гавда кўтарилади. Тўпни икки қўллаб юқоридан қабул қилиш. Бу усул билан тўп унча кучли келаётган пайтларда, шунингдек, бошқа усулни қуллаш қулай бўлганда қабул қилинади. Тўпни бир қўллаб пастдан қабул қилиш. Бу усулнинг аниқлиги етарли бўлганлиги учун ҳам қуланилади, аммо тўп ўйиндан узоқда бўлганда ва бошқа усул қўллашнинг имқон и бўлганда ва бошқа усул қўлланилиши фойдалидир. Тўғриланган қўл таранг сиқилган панжалар тўпнинг йўлини тўсади (тўпни мушт ҳамда кафт ёки билаклари билан урилади). Бу харакатларда оқё қатнашмайди. Тўпни ошириш. Тўпни ўйинга киритиш ошириш дейилади. Зарб учун қўллай бўлган қаътий холатда туриш юқорига ошириш ҳамда қўлни силтаб тўпни ўриш ўргандан кейинги ўйинчининг харакатлари оширишнинг асосий хусусиятларидир. Оширишда тўпни мушт ёки кафт билан уруш мумкин. Бунда тўп юқорига бир қўл билан отилади. Юқорига отишнинг йўналиши ва баландлиги бажариш усулига боғлиқ. Тўпни бош устидан уриб юборилса юқоридан пастдан урилса пастдан ошириш, ён билан турса ёнламасига тўп ошириш дейилади. Шунга мувофиқ тўрт хил ошириш усуллари мавжуд: пастдан тўғрига, пастдан ён билан, юқоридан тўғрига, юқоридан ён томони билан. Тўпни пастдан тўғрига ошириш. Ўйин бошловчи учун бу асосий усул бўлиб хисобланади. У тўр томонга қараб туриб бажаради. Ўйинчи тирсакдан букилган қўл билан тўпни ушлаб туради. Бошқа қўл тўпга зарб бериш учун уни орқага ўзатилади. Шундан сўнг панжалар бироз букилиб, тўп юқорига 20-30 см баландлик отилади ва зарб берилади. Ўйинчи зарб берибоқ орқага турган оёғини тўғрилайди ва тана оғирлигини олдинда турган оёққа киради. Зарб бергандан кейин ўйинчи худуди харакат қилмоқчи булгандик холатни олади. Тўғридан хужумкор зарби. Тўрнинг юқори қисмидаги тўпни бир қўллаб рақиб томонга уришдан иборат хужум, бу хужумкор зарб дейилади. Бу хужумкор зарб ўрнидан сакраб ёки югирб келиб бажарилади. Хужумчи бу зарбни бир икки ва уч қадам босиб келиб бажаради. Ўйинчи учиб келаётган тўпни қўлларни олдинга юқорига кўтаради, урувчи қўл зарб учун тайёрланади. Тана бироз орқага эгилади. Панжалар мушт қилиб турилади ва ерга қараб букилади, кейин зарб берилади, шундан сўнг оёқ пастга тушган тўп билан бирга тушади. Тўпни қанча кучли уруш зарур бўлса, кафт шунча бўшроқ бўлса, кафт шунча таранг қилинади. Жисмоний тарбия тизимида волейбол ўйининг тутган ўрни. Волейбол жамоали ўйин турига мансуб бўлиб, ўйинда икки жамоа хар бирида олти киши ўйнаши шарт. Заҳирадаги ўйинчилар сони 2 тадан 6 тагача бўлиши мумкин. Ўйинчиларнинг спорт кийими футболка турси ва шиппак. Ўйинчининг ёши жинсига қараб тўрнинг баландлиги қўйидагича бўлади: Қизлар 13-14 ёш - 2м 10 см. 15-16 ёш - 2 м 20 см. Аёллар 17-18 ва ундан катта ёшдагилар учун – 2 м 24 см. Ўғил болалар 15-16 ёшли - 2 м 35 см. Эркаклар 17-18 ва ундан ортиқ ёшли - 2 м 43 см. Ўйин уч ёки беш партиядан иборат бўлиб, ҳар бир партия ўн беш очкогача давом этади. Агар ўйин очколари 15-15 бўлса, ўйин 17 очкогача давом этади. Сўнги партияда 3 ёки 5 ўйин ҳисоби “тайм брейк” асосида олиб борилади. Яъни ўйиндаги ҳар бир харакат киритиш ҳуқуқи қайси жамоадан бўлиши қатъий назар жамоага мағлубият ёки ғалаба келтириш мумкин. Ҳал қилувчи партияда ўйин икки очко фарқигача давом этади. Хулоса. Мавзу бўйича қайд этилган адабиётлар тахлили шу нарсани эътироф этишга имкон берадики, волейболчиларни тайёрлашда ва мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишларида жисмоний, техник, тактик тайёргарлик кўришлари керак бўлади. Волейболчиларни хужум ва химоя техникасига ўргатиш жараёнида уларни химояда тўсиқ қўйиш техникасига ўргатиш ва уларни ўқув машғулотларида кўникма ва малакаларини шакллантириб бориш мухим ахамиятга эга. Дастлабки ўргатиш босқичида ёш волейболчи болалар машғулотларида сакраш ва тезкорлик сифатлари ҳамда тана мувозанати турғунлигини ривожлантирувчи айланма тезланиш машқлари етарли даражада қўлланилмаслиги аниқланди. Бинобарин мазкур малакавий битирув ишига танлаб олинган мавзу ҳақиқатдан ҳам долзарб эканлиги ўз ифодасини топди. Волейболчиларга ўйинни ўрганишнинг дастлабки ўргатиш босқичида шуғулланаётган ёш болалар сакровчанлигини қиёслаш босқичида шуғулланаётган ёш болалар сакровчанлигига қиёслаш мақсадида ўтказилган текширувлар натижалари шуни кўрсатдики катта ёшдаги маҳоратли волейболчиларнинг расмий мусобақа ўйинлари давомида барча ўйин малакаларини ижро этиш учун бажарилган сакрашлар ҳажми 265 мартадан 462 мартагача миқдорини ташкил этди. Ўйин малакалари самарадорлиги эса аксарияти ҳолларда 50 % дан ҳам ортмоқда. Демак ихтисослашган сакраш турларини дастлабки ўргатиш босқичлариданноқ шакллантира бориш ўта долзарб ва муҳим масала эканлиги ортиқча исбот талаб қилинмоқда. Волейбол билан шуғуланишни эндигина бошлаган 15-16 ёшли болаларда сакровчанлик ва тезкорлик сифталари етарли даражада тараққий этмаганлиги ҳамда югуриш кўникмалари деярли шаклланмаганлиги кузатилди. Жойдан туриб югуриб келиб баландлика сакраш натижалари орасидаги фарқ жуда кам. Download 216 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling