Режа: Кириш. I. Bob волейбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари


Волейбол ўйини техникасига ўргатиш


Download 258.5 Kb.
bet8/9
Sana03.02.2023
Hajmi258.5 Kb.
#1153291
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Волейбол ўйини техникасига ўргатиш.

Волейбол ўйинини ҳужум ва химоя техникасидан иборат. Ҳужумда ҳам химояда ҳам шах туриш ва силжиш, тўпни узатиш ва қабул қилиб олиш, тўпни бир ёки икки қўллаб олиш ва қайтариш, тўпнинг йўлини тўсиш кабилар мавжуд. Ўйинчининг шай туриши ва силжиши. Волейбол ўйини давомида ўйинчи майдон бўйлаб харакатда бўлади ва силжиб туради. Силжишдан мақсад тўпни қабул қилиб олиш ва бошқа усулларни амалга ошириш учун маъқул жой танлашдир.


Ўйинчининг спорт холатида туришдаги энг муҳим нуқта учун силжишга доим тайёр бўлиб туришидир. Ўйинчи туриш холатида оёқлари букилган, оёқлар елка кенглигида очилган, бир оёқ озгина олдинга, тана ҳам бир оз олдинга эгилган бўлади. Қўллар тирсакдан эгилган ва кафтлар бир-бирига қараган бўлиши керак. Бу холат доимий эмас, албатта у ўйининг боришига қараб ўэгариб туради. Агар турдан қайтган тўпни олиш лозим бўлса, ўйинча анча эгилади, отаётганда тўғриланади ва хокозо.
Волейболчи майдон бўйлаб оёқларини чалиштириб (чапга, унга, олдинга, орқага), икки қадам (олдинга ва орқага) сакраб
(югириш ва одимлаш) югуриб (майдон бўйлаб тез силжиш ва йўналишини бирдан ўзгартириб) юриши мумкин. Охирги югириш қадами узун бўлади, негаки ундан кейин тухташ, сакраш, йўналишини ўэгартириш мумкин.
Тўпни узатиш. Бу – ўйинни давом эттириш учун шерика ёки рақиб томонига ўзатилган тўпни ўзаро ўтказиш усули бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, тўпни олдинга, юқорига ва орқага ўзказиш усуллари ҳам мавжуд.
Тўпнинг учиш трайекториясига қараб бутун майдон бўйлаб узун қўлни майдонга қисқа ва ўз майдонига ўта қисқа узатишлар ҳам қўлланилади. Тўпни узатиш баландлигига қараб паст (тўрдан 1 мерт юқори), ўрта (2 метргача), ва ундан баланд (2 метрдан ортиқ), масофасига кўра яқин (0,5 мертдан кам) ва узоқроқ (0,5 мертдан ортиқроқ) кабиларга бўлинади.
Тўпни икки қўллаб юқоридан узатиш. Бу жуда кенг тарқалган усул ҳисобланади. Бунда ишонч ва аниқлик билан харакатланиш унинг мухим томонидир. Ўйичи дастлабки холатда оёқларини тиззадан букиб қўлларини олдинга чиқариб кафтлар бироз ичкарига қаратилган, панчалар таранг тутилади.
Тўп яқинлашганда оёқлар тўғирланади ва гавда кўтарилади. Қўллар чўзилади ва тўп қабул қилишга тайёрланади. Қўл гавда ва оёқ харакатлари ўзаро мувофиқланади. Бу эса тўпни тегишли жойга бориш имқон ини беради.
Узатишнинг яна бошқа тури ҳам мавжуд бўлиб, унда тўп икки қўллаб юқоридан, бир қўллаб юқоридан , икки қўллаб юқоридан узатилади. Аммо бу усуллар ўйинда камроқ қўлланилади. Шунга қарамай ҳар бир волейболчи тўпни тез ва аниқ узатишини ҳамда йўналиши бўйича зарб беришни ўрганиши зарур.
Тўпни қабул қилиш. Бу – рақиблар ҳужумидан кейин тўпни ўйинда сақлаб қолишда химоя усулини ҳисобланади. Икки қўллаб тўпни пастдан қабул қилиб олиш замонавий волейболда асосий усулдир. У ҳужум пайтида кучли зарб пайтидаги асоси усулдир. Бу усулида гавда юқорига ёки бироз эгилган қўллар олдинга пастга туширилади, бир кафт иккинчисига қўйилган бўлади. Тўпни билакларда қабул қилиб олинади. Билакларда бўладиган зарбни юмшатиш мақсадида қўллар тирсакдан яқинлаштирилиб кўтарилади ва буқилади, оёқлар тўғирланади ва гавда кўтарилади.
Тўпни икки қўллаб юқоридан қабул қилиш. Бу усул билан тўп унча кучли келаётган пайтларда, шунингдек, бошқа усулни қуллаш қулай бўлганда қабул қилинади.
Тўпни бир қўллаб пастдан қабул қилиш. Бу усулнинг аниқлиги етарли бўлганлиги учун ҳам қуланилади, аммо тўп ўйиндан узоқда бўлганда ва бошқа усул қўллашнинг имқон и бўлганда ва бошқа усул қўлланилиши фойдалидир. Тўғриланган қўл таранг сиқилган панжалар тўпнинг йўлини тўсади (тўпни мушт ҳамда кафт ёки билаклари билан урилади). Бу харакатларда оқё қатнашмайди.
Тўпни ошириш. Тўпни ўйинга киритиш ошириш дейилади. Зарб учун қўллай бўлган қаътий холатда туриш юқорига ошириш ҳамда қўлни силтаб тўпни ўриш ўргандан кейинги ўйинчининг харакатлари оширишнинг асосий хусусиятларидир.
Оширишда тўпни мушт ёки кафт билан уруш мумкин. Бунда тўп юқорига бир қўл билан отилади. Юқорига отишнинг йўналиши ва баландлиги бажариш усулига боғлиқ.
Тўпни бош устидан уриб юборилса юқоридан пастдан урилса пастдан ошириш, ён билан турса ёнламасига тўп ошириш дейилади.
Шунга мувофиқ тўрт хил ошириш усуллари мавжуд: пастдан тўғрига, пастдан ён билан, юқоридан тўғрига, юқоридан ён томони билан.
Тўпни пастдан тўғрига ошириш. Ўйин бошловчи учун бу асосий усул бўлиб хисобланади. У тўр томонга қараб туриб бажаради. Ўйинчи тирсакдан букилган қўл билан тўпни ушлаб туради. Бошқа қўл тўпга зарб бериш учун уни орқага ўзатилади. Шундан сўнг панжалар бироз букилиб, тўп юқорига 20-30 см баландлик отилади ва зарб берилади.
Ўйинчи зарб берибоқ орқага турган оёғини тўғрилайди ва тана оғирлигини олдинда турган оёққа киради. Зарб бергандан кейин ўйинчи худуди харакат қилмоқчи булгандик холатни олади.
Тўғридан хужумкор зарби. Тўрнинг юқори қисмидаги тўпни бир қўллаб рақиб томонга уришдан иборат хужум, бу хужумкор зарб дейилади. Бу хужумкор зарб ўрнидан сакраб ёки югирб келиб бажарилади. Хужумчи бу зарбни бир икки ва уч қадам босиб келиб бажаради. Ўйинчи учиб келаётган тўпни қўлларни олдинга юқорига кўтаради, урувчи қўл зарб учун тайёрланади. Тана бироз орқага эгилади. Панжалар мушт қилиб турилади ва ерга қараб букилади, кейин зарб берилади, шундан сўнг оёқ пастга тушган тўп билан бирга тушади. Тўпни қанча кучли уруш зарур бўлса, кафт шунча бўшроқ бўлса, кафт шунча таранг қилинади.
Жисмоний тарбия тизимида волейбол ўйининг тутган ўрни.
Волейбол жамоали ўйин турига мансуб бўлиб, ўйинда икки жамоа хар бирида олти киши ўйнаши шарт. Заҳирадаги ўйинчилар сони 2 тадан 6 тагача бўлиши мумкин.
Ўйинчиларнинг спорт кийими футболка турси ва шиппак. Ўйинчининг ёши жинсига қараб тўрнинг баландлиги қўйидагича бўлади:

  • Қизлар 13-14 ёш - 2м 10 см. 15-16 ёш - 2 м 20 см.

  • Аёллар 17-18 ва ундан катта ёшдагилар учун – 2 м 24 см.

  • Ўғил болалар 15-16 ёшли - 2 м 35 см.

  • Эркаклар 17-18 ва ундан ортиқ ёшли - 2 м 43 см.

Ўйин уч ёки беш партиядан иборат бўлиб, ҳар бир партия ўн беш очкогача давом этади. Агар ўйин очколари 15-15 бўлса, ўйин 17 очкогача давом этади. Сўнги партияда 3 ёки 5 ўйин ҳисоби “тайм брейк” асосида олиб борилади. Яъни ўйиндаги ҳар бир харакат киритиш ҳуқуқи қайси жамоадан бўлиши қатъий назар жамоага мағлубият ёки ғалаба келтириш мумкин. Ҳал қилувчи партияда ўйин икки очко фарқигача давом этади.
Волейбол ўйининг дастлабки расмий ўйин қоидалари 1997 йил амеракали доктор А.Холстед раҳбарилигида ишлаб чиқарилган. Мазкур қоидаларнинг айрим қоидалари айрим бандлари қуйидагилардан иборат.

  • Майдон ўлчами – 7,6х16,1 м.

  • Тўрни баландлиги – 198 см.

  • Тўпни оғирлиги - 340 грм.

Тўп ўйинга майдодаги ўнг ташқи қисмида жойлашган бир 1х1 метрли тўртбурчак шаклдаги жойда бир оёқ туриб киритилган ва хокозо. Волейболнинг борган сари оммавийлаша бориши ва иштирокчиларнинг ўйин махоратини шакллана бориш билан бир қаторда мусобақа қоидалари ҳам ўэгариб тақомилашиб борган.
1900 йил – хисоб 21 очкогача, тўрни баландлиги 213 см.
1912 йил – майдонча 10,6х18,2 мт, тур – 228 см.
1917 йил – хисоб – 15 очко, тур 243 см.
1918 йил – ўйинчилар сони бир жамоада 6 та.
1922 йил – тўпни факат 3 марта ўйнаш, майдонча 9,1х18,2 мт.
1925 йил – тўп 66-69 см, оғирлиги 275-285 гр, майдонча 9х18 мт.
1934 йил – тур аёллар учун 224 см бўлган.
Волейбол собиқ иттифоқ 1920-1921 йилда ўрта Волга (Қозон, Нижний, Новгород) нохияларида тарқала бошлаган 1922 йилда бошлаб Всеобуч (Умумий ҳарбий тайёргарлик) таркибига киритилди.
Москвада волейбол билан мунтазам шуғулланишига саънат ва театер вакиллари киришдилар.
1923 йилда ташкил эитлган “Динама” жамияти спортининг бошқа турлари билан бир қаторда волейболни ҳам тарғиб қила бошлади. Худди шу йилларда волейбол узоққ шарқда Хабарский ва Владивостокда пайдо бўлди. 1925 йилдан эса Украинада ҳам ривожланди. Волейбол хамма ерда тарқала бошлади. Шу билан боғлиқ равишда мусобақаларни ягона қоидаларни ишлаб чиқиш зарурияти тўғилди. 1925 йилнинг январида Москва жисмоний тарбия кенгаши волейбол бўйича мусобақаларнинг биринчи расмий қоидаларни тузиб тасдиқлади.
Тўрнинг баландлиги аёллар учун 2 мерт 20 см ва эркаклар учун 2 мерт 40 см қилиб белгиланди. Аёллар жамоаларида ўйин 15х7,5 ўлчами майдочада ўтказиладиган бўлди.
1926 йилда Москва қоидаларига асосан биринчи лига мунтазам равишда ўтказила бошланди. 1928 йилда Москвада доимий хакамлар уюшмаси ташкил этилди.
Волейбол бўйича собиқ ССЖИ биринчилиги илк бор Днепропетровск шахрид 1983 йилнинг 4-6 апрелида бўлиб ўтди. Мусобақада аёллар жамоаси (Москва, Днепропетровск, Харқков, Боку Минск) ва 5та эркаклар жамоаси иштирок этди.
Айланма таркибда ўзказилган ўйинлар кўп сонли томошабинларни ўзларига жалб қилди. Қизиқарли биринчилик Москвалик аралаш жамоаларнинг кўргазмали ўйинлари ўзказилди. Ҳар бир жамоа таркибида 3 та аёл ва 3 та эркак бор эди.
Волейбол бўйча собиқ ССЖИ иккинчи биринчилиги 1934 йилда Москвада ўтказилди. Унда таркибда 9 кишилик аёллар ва эркаклар жамоалари қатнашдилар. Энди Ленинград, Свердловек, Горький Ростов, Тошкент жамоалари пайдо бўлди. Шу йилнинг охиридаёқ Москва терма жамоаси узоқ шарқ сафарига чиқиб Владивосток, Чита, Улан-Удэ, Новосибирск ва Тюменда кўргазмали учрашувлар ўтказдилар.
Бу эса шубхасиз волейболни узоқ шарқдаги кенг тарқалишига шароит яратди. Терма жамоанинг барча беллашувлари жамоали ўйининг устунлиги шиори остида утди. Терма жамоанинг биринчиликда ғолиб бўлиши айнан шу ўйини билан донғи кетган Москва жамоалари эди.
Ёшлар орасида волейболнинг оммалашишига қаттиқ турки бўлган ходиса 1995 йилнинг августида ўтказилган мактаб ўқувчиларнинг мамлакат биринчилиги ҳисобланади. 12 та шахар ва вилоят жамоалари иштирок этган бу мусобақанинг биринчи босиқчи чиқиб кетиш тартибида, якунловчи финал ўйинлар эса айланма тартибда ўтказилди. Ҳар бир шахар жамоаси учун 3 команда: катта ва кичик ёшдаги йигитлар ҳамда катта ёшдаги қизлар қатнашди.
1935 йил ўйинчиларнинг ҳалқаро учрашувларда биринчи бор куч синашиб кўрганлиги тарихда ўчмас из қолирди. Тошкентда ва Москвада волейболчиларимизнинг Афғонистон жамоаси билан 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Ўйин афғон қоидалари асосида ўтказилганлигига қарамай 9 ўйинчи бор эди. Ўйин 22 очкогача давом эди, ўйинчилар майдонда жой алмашмадилар мамлакат волейболчилари асосгига ғолибликга эришдилар.
1936 йилнинг энг оммавий ўйинларидан бири собиқ ВЦСПС кубоги учун 100дан ортиқ жамоалар билан мусобақалар ўтказилди. Кубогни Мсокванинг аёллар ва эркаклар жамоаси “Медик” қўлга киритди.
Волейболнинг техник ва тактикасини эмас, мусобақа қоидалари ҳам ўэгаришди давом этарди, яъни 1935 йилда эркаклар учун 2 м 45 см.га кўтарилди 1937 йилдан эса аёллар учун 2 м 29 см. бўлиб қолди. Майдончада ҳужум чизиғи белгиланди ва олд орқа чизиқ ўйинчилари деганда тушунча пайдо бўлди, бу эса алоҳида ўйин ихлосмандларининг ҳаракатларини чегаралаб қўйди. Шу йилдаёқ ўйинга тўп киритиш жойи майдочанинг орқа ўнг қисмидан 3 м қилиб белгиланди.
Сабабидан қатъи назар ўйинчиларни алмаштиришга рухсат берилди. (илгари алмаштиришга фақат бахтсиз ҳодисалардан кейин йўл берилар эди). 1938 йилда мусобақаларни ўтказиш қоидаларида ҳам жиддий ўэгаришлар содир бўлди. Бу йилнинг мамлакат биринчиликлари ёзги майдонларда спорт жамиятлари орасида ўтказилди. Дастлабки ўйинлари мамлакатнинг турли шахарларида ўтди. Якуний ўйин эса Москва бўлди. Биринчилик кўпгина янги жамоаларнинг ўзига жалб этди ва ҳамма волейболчиларнинг ишига жонланиш аолиб киради. Мамлакатнинг кейинги биринчилиги (1939-1940) худди шу тартибда ўтказилди.
Ўзбекистоннинг “Динамо” (Тошкент) жамоаси билан бирга ўйнаб учрашувни 0:3 ҳисобида бой беришган бўлса, Индонезия аёллари жамоаси Тошкентнинг “Спартак” жамоаси қизларига 2:3 ҳисобига бой беришди.
1970-72 йилларга келиб ўзбек волейболчилари Бангладеш, Ҳиндистон ва бошқа хорижий давлатларда ҳалқаро ўртоқли ўчрашувларини ўтказиб юксак маҳоратга эришди. 1970 йилда то 1991 йилгача ўзбек волейболчилар талайгина ҳалқаро расмий ва ўртоқлик учрашувлар ўтказиб келишди. 1994 йилда Тайландда ўтказилган “Принцесса Кубоги” мусобақаларида иштирок этишди. Эътиборга лойиқ жойи шундаки, Истиқлолдан сўнг ўзбек волейболининг тараққиёти республикамизда янгича йўналишда давом этиши кўзга ташланаётир. Жумладан 1992 йилдан бошлаб мунтазам зтказиладиган Ўзбекистон миллий чемпионати ва вилоятлар-аро республика спартакиадаси волейболнинг янада оммавийлашишида ва равнақ топишига яхши таъсир кўрсатди.
Шуни таъкидлаш ўринлики, сўнги йилларда республика миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда касбкорлик (профессионаллик) асосида иштирок этувчи жамоалар доираси кенгайиб бормоқда. Булар қаторига “Кинап” (Самарқанд ш.), “Виктория” (Навоий ш.), МХСК (Чирчиқ), “СКИФ” (Тошкент ш.), ЎзДЖТИ ва хокозо жамоалар киради. Мазкур волейбол жамоаларининг аъзолари бўлиши ўйинчилар, спорт усталари А.Сович, Ш.Муслимов, С.Жураев, И.Тамбиев, .Қосимовлар барча мусобақларда ўзларининг юқори савиядаги маҳоратларини намойиш этмоқдалар. Аёллар жамоаларидан Е.Лебедянская, П.Кабардина, С.Ашурова, Н.Ходжаев ва бошқалар Ўзбекистон спорт устаси деган номга сазовор бўлишди.
Бу борада тренер-мутахассис ва ташкилотчиларни хизмати ҳурматга сазовордир.
Жумладан, А.Ким ( Самарқанд), Т.Абрамова (Тошкент), М.Ёдгоров (Навоий), А.Асқаров (Қўқон) ва бошқаларни алохида таъкидлаб ўтиш ўринли.
Ўзбекистон волейболини янгича йўналишда тараққий эттиришда уни вилоятларида “ҳаракатга” келтириш, хорижий давлатлар волейбол жамоалари билан алова боғлашда, улар билан расмий мусобақаларни ташкил қилишда Ўзбекистон волейбол федерацииясининг президенти “Ўзавтотранс” корпорациясининг раиси, профессор Л.Ахмедов, ҳамда федерациянинг барча аъзолари ибратли фаолият кўрсатмоқдалар. Республикамизнинг барча ўқув юртларида волейбол энг оммавий спорт туридан бири бўлиб ҳисобланади.
Замонавий волейболда самарали ўйин кўрсатиш ва юқори натижаларга эришиш фақат ўта шаклланган жисмоний тайёргарлик эвазига амалга оширилади. Волейболчиларнинг ўйин самарасини таъминловчи махсус жисмоний сифатлар тайёргарлик даврида барча босқичларда икки омил билан белгиланади: тезкор-кучлилик тайёргарлиги ва тайёргарликнинг аралаш омили.
Жисмоний тайёргарликнинг асосий мақсади спортчини ҳар томонлама ривожлантириш, унинг функционал имқон иятларини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашдир. Волейбол жисмоний тайёргарлигининг аниқ бўлимлари қўйидаги вазифаларни ечишга қаратилган.

  1. Организм функционал тайёргарлик даражасининг сафарбарлик даражасини ошириш.

  2. Ўйин фаолияти эффективлигини таъминлаб берадиган жисмоний фазилатлар куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик билан бевосита боғланган жисмоний қоблиятлар сакровчанлик, спорт тезкорлиги ва ирғитувчанлик ҳаракатининг қуввати, ўйин чаққонлиги, ўйин чидамлилиги ва атлетик тайёргарлик даражасини ошириш.

Умуман олганда жисмоний тайёргарлик жараёни спортчининг организмида волейбол ўйинга хос бўлган катта жисмоний юкламалар таъсирида кўникиш ҳомсил қилиббориш керак. Унда функционал ва атлетик тайёргарликнинг асосий воситалари жисмоний машқлар ҳисобланади. Улар ўзининг асосий йўналишига кўра қўйидаги гурухларга бўлинади:
Организм ички системаларининг функционал имқон иятларини оширишга қаратилган машқлар.
Куч, тезкорлик чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик каби жисмоний фазилатларни ривожлантиришга қаратилган машқлар.
Волейболда жисмоний тайёргарлик характери комплекси бўлганлиги учун ҳам машғулотлар жараёнида турли методлар ва ташкилий-методик формалардан яъни:
“Айланма машғулотлар” вариантлари
“Қўшма таъсир” методидан ва у асосида жисмоний тайёргарликнинг (техника тактика билан бевосита жамбарчас боғланган) бошқа турлари билан биргаликда фойдаланишга қаратилган.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, волейболчи жисмоний тайёргарликда қандай спорт тури воситаларидан фойланган бўлса, у ўша спорт тури техникасининг элементлари тула эгаллаб олиши керак. Чунки харакат малакаси тўғри тузилган тақдирдагина айрим жисмоний фазилатлар фойдали бўлиши мумкиндир.
Умумий жисмоний тайёргарлик спорт тренировкасининг асосий вазифаларидан бири волейболчиларининг ва уни тўла қонли жисмоний ўсишини таъминлашга қаратилган. Бу жараён асосий жисмоний сифатларни ривожлантириш ҳамда ҳаётни зарур малакаларни такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйияди. Умумий жисмоний тайёргарлик волейболчининг махсус тайёргарлигини таъминлашда пойдевор бўлиб ҳисобланади.
Умумий жисмоний тайёргарлик куч, тезлик чидамкорлик эгилувчанликни тарбиялаш ва услублари ҳамда воситалари билан спорт туринг хусусиятини эъиборга олган ҳолда амалга ошириш зарур. Дарс жараёнида ўқувчиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини ривожлантириш методлари.
Спорт мўтахассислиги спортчининг ҳар тарафлама ривожланган бўлишини истисно қилмайди. Аксинча организмнинг умумий функционал имқониятлари ошишида ҳар томонлама жисмоний ва руҳий қобилият асосида, спортчи танлаган спорт турида юқори даражадаги тараққиётга эришишида ва ҳар тарафлама ривожланишнинг боғлиқлигини иккита асосий сабабини кўрсатиш мумкин.
Бу инсон организми ривожланиш ва фаолият жараёнида барча органларнинг бир-бири билан боғлиқлиги спортчининг ҳар бир тури ўзига хос алоҳида ўзаро муносабатлар талаб қилишга қарамасдан жисмоний фазилатлар ривожланишида ҳар доим умумий қонунийлик акс этади. Ҳар қандай фазилатнинг миёрий ривожланиши организмнинг функционал умумий имқон иятларини ошириш билангина амалга ошади.
Ҳар-хил ҳаракатлантирувчи кўникмалар ва қобилиятнинг ўзаро таъсири.
Спортчининг ўзлаштирган ҳаракатлантирувчи маҳорати ва қобилияти қанчалик кенг бўлса янги ҳаракатлантирувчи фаолият ва олдинги ўрганганларни амалга оширишда замин яратади. Кишининг онгига боғланмаган ҳолда мавжуд бўлмаган қонунийлик спортда камолотга эришиш шуни талаб қилади, машғулот чуқур махсус жараён бўлиб, спортчининг ҳар томонлама ривожланишига олиб келиши керак.
Спортчининг умумий тайёргарлик ва махсус тайёргарлик бирлиги шуни кўрсатадики, спортда муваффақият ва ютуқларга зиён етказмасдан эришиш учун улардан бирини машғулотдан ажралиб бўлмайди. Спортда бу кўзланган мақсад тарбиявий воситадир.Волейболчининг техник тактик ҳаракатлари.Волейбол спорт ўйинлари турларига мансуб бўлиб ўз моҳияти ва мазмуни хусусияти билан улардан фарқ қилади. Волейбол ўйини нисбатан кичик бўлган яъни ўртасидан тенг иккига бўлинган 18 х 9 метрли тўғри бурчакли тўртбурчак шаклидаги майдончада амалга оширилади.
Узатиш техникаси. Тўп узатиш волейболда асосий ўйин малакаларидан бири бўлиб шу ўйин билан боғлиқ бўлган барча техник тактик фаолиятни амалга оширишга имқон яратувчи ягона воситадир. Узатиш ҳужум техникасига мансуб бўлиб уни маълум вазиятда тактик маҳорат билан тўғридан тўғри ижро этиш очко олиш имқон ини бериш мумкин. Узатиш бир неча турлардан иборат бўлади. Таянч ҳолатда икки қўллаб юқоридан узатиш икки қўллаб пастдан Узатиш, бир қўл билан юқоридан ва пастдан узатиш, сакраган ҳолатда икки қўл ёки бир қўл билан юқоридан узатиш.
Узатиш вертикал горизонтал ёки диагонал равишда баланд паст узоқ ёки яқин йўналишларда ижро этилиши мумкин.
Ҳимоя техникаси, тўпни қабул қилиш техникаси.
Тўпни қабул қилиш техникаси бу ўйинчининг ўз майдончасида тўпни қоидага биноан ерга тушишига қарши қўллайдиган ҳаракат малакасидир. Тўпни қабул қилиш турли усулларда ва ўзига хос техник тартибда ижро этилади.
Пастдан икки қўл билан қабул қилиш замонавий волейболда асосий ҳимоя воситаларидан бири бўлиб дастлаб тез ва аниқ тўпни йўналишига қарши чиқиш тана оғирлик марказини пастроқ тушириб икки қўлни тўғри ёзилган ҳолатда бир-бирига қулф тарзида амалга оширилади.
Пастдан икки қўл билан тўпни қабул қилиш техникаси яъни мазкур малакани ижро этишда тана оғирлик марказини баланд пастлиги, оёқларнинг тизза қисмини буқилиши бурчагини катта кичиклиги гавдани бироз олдинга эгилиши ёки вертикал равишда бўлиши йиқилиб қабул қилишлар ўйин вазиятига ўйинга киритилган тўпни ёки ҳужум зарбасининг куч тезлигига ва бошқа шароитларга боғлиқ бўлади. Тўсиқ қўйиш техникаси тўсиқ қўйиш бу рақиб ўйинчиси томонидан ўзатилган ёки зарба берилган тўп йўнаблишини тўсиш унга қарама-қарши “Жонли девор” ташкил қилишдир. Тўсиқ қўйувчи ўйинчи дастлаб оёқларини елка кенглигида жойлаштиради. Оёқлар тизза қисмидан озгина букилган бўлади, қўллар елка қисмидан букилган бўлиб панжалар ёйилган шаклда бўлади. Тўпни йўналиш жойига қараб ҳаракатлантиргандан сўнг оёқлар тизза қисмидан бирозгина букилиб шиддат билан ёзилади ва қўлларнинг фаол ҳаракати билан сакраб тўп кенглигида тўсиқ қўйилади.
Волейбол ўйини техникасини ўргатишда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш самараси.
Ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг энг таъсирчан усулларидан бўлиб ўқувчиларда ақлий-аҳлоқий ва нафосат тарбиясини муваффақиятли амалга оширади.
Шунинг учун болалар ўйинларнинг руҳи табиати ва савияси иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари каби жиҳатларига эътибор бериш зарур.
Махсус кучни тарбиялашда тренер керакли мушак группаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган ўйинларни ўйнатиш лозим. Махсус кучни ривожлантирувчи ўйинларда шуғулланувчилар ўз тана оғирлигини бирорта ташқи оғирликни ёки рақиб оғирлигини енгади. Бу кучни ривожлантириш учун ўйналадиган ўйинлар тавсия этилади: “Хўрозлар жанги”, “Доирага торт” ва бошқалар.
Махсус тезкорликни тарбиялаш сигналга биноан тезликда жавоб берилишгини муайян вақт бирлиги ичида кўп ҳаракатлар бажарилишини ҳамда бутун тана ёки унинг бир қисмини фазода тезлик билан ҳаракат қилишни талаб қиладиган ўйинлар ўқувчиларнинг тезкорлик сифатини ривожлантиради. Махсус тезкорликни тарбиялаш учун қуймдаги ўйинлар тавсия этилади. “Номерларни чақириш”, “Овчилар ва ўрдаклар”, “Уя қўриқлаш” ва бошқалар.
Махсус чаққонликни тарбиялаш аниқ ҳаракат қилиш керак бўлган бажариш шароитлари ўэгарувчан спорт турларида чаққонлик яхши ривожланган бўлиши керак шундан келиб чиққан ҳолда чаққонликни тарбиялаш учун қуйидаги ўйинлар тавсия этилади. “Дорбоз”, “Тўпни тутиб ол” ва бошқалар.
Махсус чидамлиликни тарбиялаш аксар ўйинларда ниҳоятда жадал бажариладиган машқлар туфайли тезкорлик ва чидамлилик сифатлари тарбияланади.
Бундай ўйинларда нагрузкалар ҳам аста-секин ошиб борилади.
Махсус эгилувчанликни тарбиялаш мақсадида айрим мушуклар группалари ва бўғинларга таъсир этувчи ўйинлар танлаб олинади. Бу ўйинлар асосан махсус спорт жихозлари ёрдамида ўтказилади. Оғирликлар ўрнида шуғулланувчиларнинг ўзлари ҳам қатнашишлари мумкин. Актив эгилувчанлик мушакларнинг кучига боғлиқ. Мушакларнинг чўзилувчанлик хусусиятлари эса марказий нерв системаси таъсирида ўэгаради шунинг учун ўйинларда завқ-шавқ билан қатнашилганда эгилувчанлик юқори бўлади. Эгилувчанликни талаб қиладиган ўйинлардан олдин тегишли машқлар бажарилиши лозим.
Махсус эгилувчанликни тарбиялаш учун “Узоққа тўп улоқтириш”, “Қовун Узатиш”, “Ўртада тўп” ва бошқалар тавсия этилади.

Хулоса.
Мавзу бўйича қайд этилган адабиётлар тахлили шу нарсани эътироф этишга имкон берадики, волейболчиларни тайёрлашда ва мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишларида жисмоний, техник, тактик тайёргарлик кўришлари керак бўлади. Волейболчиларни хужум ва химоя техникасига ўргатиш жараёнида уларни химояда тўсиқ қўйиш техникасига ўргатиш ва уларни ўқув машғулотларида кўникма ва малакаларини шакллантириб бориш мухим ахамиятга эга. Дастлабки ўргатиш босқичида ёш волейболчи болалар машғулотларида сакраш ва тезкорлик сифатлари ҳамда тана мувозанати турғунлигини ривожлантирувчи айланма тезланиш машқлари етарли даражада қўлланилмаслиги аниқланди. Бинобарин мазкур малакавий битирув ишига танлаб олинган мавзу ҳақиқатдан ҳам долзарб эканлиги ўз ифодасини топди.
Волейболчиларга ўйинни ўрганишнинг дастлабки ўргатиш босқичида шуғулланаётган ёш болалар сакровчанлигини қиёслаш босқичида шуғулланаётган ёш болалар сакровчанлигига қиёслаш мақсадида ўтказилган текширувлар натижалари шуни кўрсатдики катта ёшдаги маҳоратли волейболчиларнинг расмий мусобақа ўйинлари давомида барча ўйин малакаларини ижро этиш учун бажарилган сакрашлар ҳажми 265 мартадан 462 мартагача миқдорини ташкил этди.
Ўйин малакалари самарадорлиги эса аксарияти ҳолларда 50 % дан ҳам ортмоқда. Демак ихтисослашган сакраш турларини дастлабки ўргатиш босқичлариданноқ шакллантира бориш ўта долзарб ва муҳим масала эканлиги ортиқча исбот талаб қилинмоқда.
Волейбол билан шуғуланишни эндигина бошлаган 15-16 ёшли болаларда сакровчанлик ва тезкорлик сифталари етарли даражада тараққий этмаганлиги ҳамда югуриш кўникмалари деярли шаклланмаганлиги кузатилди. Жойдан туриб югуриб келиб баландлика сакраш натижалари орасидаги фарқ жуда кам.



Download 258.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling