Режа: Кириш. I. Bob волейбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари


Жисмоний маданият ва спорт диспансерлари


Download 258.5 Kb.
bet5/9
Sana03.02.2023
Hajmi258.5 Kb.
#1153291
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Жисмоний маданият ва спорт диспансерлари асосан кўпидаги вазифа-ларни бажаради, яъни:

  • Иқтидорли ва юкори лигалардаги спортчиларни хисобга олиш,

  • мусобақалар олдидан спортчиларни текшириш ва рухсат бериш,

  • мусобақалар жараёнида кузатиш-назорат ва зарур- булганда амалий ёрдам бериш,

  • жарохат олган спортчиларни даволаш ва аввалги холига келтириш.

Жамоадаги (команда) махсус шифокорлар спортчиларнинг кундалик тренировка жараёнларида тегишли ёрдамларни кўрсатиш билан фаолият юритадилар. Айникса спортчиларнинг кўрсаткичлари, кайфиятларини до­имо кўзатади. Машқлар ёки мусобақалар жараёнида лат еса ёки шикастланса спортчиларга биринчи тиббий ёрдам курсатади. Оғир ахволга тушган спортчиларни шифохона ёки диспансерларга жўнатади. Спорт ташкилотлари тасарруфидаги шифокорлар асосан жисмоний маданият ва спорт диспансерлари хамда согломлаштириш марказлари, зарур булганда илмий тадкикот институтларидаги мўтахассис тиббий ходимлар билан хамкорликда иш тутишлари кўзда тутилади. Олий ва кўпи лигалар, Республика терма жамоаларидаги шифокорлар жисмоний маданият сохасида мукаммал билим ва амалий тажрибаларга эга булишади. ТТТУ туфайли улар спортчиларни даволаш, тиббий ёрдам бериш йулларида жисмоний маданиятнинг зарур воситаларидан тўла фойдаланишга харакат қилишади. Бунда уқалаш массаж, тренажерлардаги енгил-махсус машқлар, сауна хаммом ва бошка усуллар, омиллардан кенг фойдаланадилар. Бу жихатлар тиббиёт оламида даволаш гимнастикаси, даволаш жисмоний маданият, согломлаштириш жисмоний маданият каби номлар билан мустакил йуналишларга эгадир.
Мустақил даволаниш деганда спортчиларнинг якка тартибда жисмоний маданият воситалари орқали ўзларининг касалликлари лат ейиш, жаро-хатлар ва хакозо ва чарчокларни чикаришда қўлланиладиган воситалар, усуллардан мақсадли фойдаланишни тушунилади. Маълумки, спортчи­ларнинг кўпчилик кисми ЎзДЖТИ ёки жисмоний маданият факультетлари, олимпия захиралари коллежларида тахсил олган, ёки олаётган ёшлар бўлади. Улар ўкиш жараёнларида тиббий билимлар, айникса даволаш жисмоний маданият хакида тегишли назарий ва амалий малакаларга эга бўлади. Жамоаларидаги команда шифокорлар уларга тегишли йул-йўриқлар бериш билан уларнинг амалий малакаларини такомиллаштириб боради. Шу сабабдан хам спорт Машғулотлари ва мусобақалардан четлашганда уй шароитлари ва махсус даволаниш, дам олиш уйларида мустақил равишда тегишли машқларни бажариб боради. Бунда асосан гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, сузиш , тренажёрдаги махсус машқдарни бажаришда амалдаги тегишли омиллардан мақсадли фой­даланадилар. Ана шуларга асосан ўқувчи-ёшлар тиббий кўрик, назорат ва ёрдамларга доир махсус усулларни яхши ўзлатиришлари зарурдир.
Хулоса килиб айтилганда, Ўзбекистон Республикасида "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури", "Соглом авлод давлат дастури" хамда "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестларида ўқувчи-ёшларни, айникса касб-хунар йуналишида тахсил олувчиларнинг жисмоний баркамоллигини ошириш, уларни булажак касб-мехнатига хар томонлама жавоб бера оладиган киши килиб тарбиялаш алохида кайд этилган. Бунда ўқувчи-ёшларнинг жисмоний тайёргарликлари билан куроллантиришда тиббий билимлар, уларни жисмоний маданият ва спортда қўллаш йулларини хам билишни хаётнинг ўзи такозо этмокда.
Чунки, хар бир мўтахассис ходим ёки рахбар жамоадаги мехнаткаш ва ишчиларнинг саломатликларини химоя қилиш, уларни доимий равишда кУзатиш йули билан яхшилаб бориш энг мухим вазифалардан биридир. Жамоалар тасарруфидаги тиббий масканлар, ошхоналар ва уларнинг ходимлари мехнаткашлар, зиёлилар ва уларнинг оила аъзоларига амалий жихатдан ёрдам бериш билан бир каторда утгказиладиган спорт тадбир-ларида жарохатларнинг олдини олиш, даволаш каби маъсулиятлари бор. Бу фаолиятдларда хужаликларнинг рахбарлари, маъсул ходимлари бефарк булиши мумкин эмас. Бу жихатларни лицей, коллежларининг ўқувчи-ёшлари назарий ва амалий жихатдан билишлари шартдир. Шу жихатдан Хам ўқув юртларида таълим олиш жараёнларида тиббий куриклар, назо-ратдар, тиббий ёрдам курсатиш Йулларига каратилагн назарий билим хамда амалий малакаларни кунт билан ўзлаштиришлари зурурдир. Ишлаб чикариш мехнат жараёнлари, уларда турли спорт тадбирларини ўтказишда юз берадиган ходисалар, вокеликлар ва кутилмаган холатларда биринчи тиббий ёрдам курсатишни барчанинг билиши зарур. Чунки бундай холатларда тиббий ходимларнинг булмаслиги ёки уларнинг тез вақт ичида етиб кела олмаслиги жарохатланувчиларнинг ахволини Оғирлаштириши табиийдир. Бундай пайтларда мутахассис ишчи, хизматчи ва зиёлилар биринчи тиббий ёрдам беришга шошилишлари зарурдир.




  1. Download 258.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling