Режа: Кириш. I боб. XIX аср ўрталарида ақшнинг сиёсий, ИҚтисодий- ижтимоий вазият. Фуқаролар урушининг замини ва шарт- шароитлари
Фуқаролар урушининг бошланиши ва халқаро муносабатлар
Download 191 Kb.
|
Sojida(1)
Фуқаролар урушининг бошланиши ва халқаро муносабатлар.
Шимол ва Жануб ўртасидаги янги жанжал 1854 йили Конгрессда Шимолдаги партия лидери Стивен Дуглас томонидан таклиф қилинган Небраска ҳақида билл муҳокам қилиниш пайтида келиб чиқди. Франсиядан соттиб олинган Луизианиниг бир қисми бўлган жуда катта ҳудудли Небраскани иккита- Канзас ва Небраскага бўлиш бу штатлар қулчилик рухсат этилган чегарадан ташқарида бўлганлиги сабабли Дуглас таклифига биноан уларда қулчиликжорий қилиниши ёки қилинмаслигини штатлар аҳолисининг ўзи ҳал қилмоғи керак эди. Канзас Небраскадан жанубда жойлашганлиги сабабли у қулчилик жорий қилинган шатага айланиши тахмин қилинаётган эди. Канзас- Небраска биллининг қабул қилиниши мамлакат аҳолисининг жунбушга келтирди. Шимол янги штатларда қулчиликнинг жорий қилинишига қарши чиқди, Жануб эса бунинг акси, қулчиликни ёқлаб намойишлар ташкил этди. Канзасга икки ёъналишда кўчкинчилар кела бошлади: жанубий шататларда яниқса, Канзас билан чегарадош бўлган Миссуридан, плантаторларўз қуллари билан; шимолий шаттлардан эса бўғуси фермерлар. Иккала ҳолатда ҳам кўчкинчиларнинг келиши одатдагидай тартибсиз жараён бўлмасдан, иқтисодий ва сиёсий кампания тусини олди. Янди Англияда ва шимолнинг бошқа штатларида эмигратсия билан шуғулланувчи жамиятлар шкил қилинди. Улар Канзасга кўчиб келувчиларни ташкилий равишда зарур буюмлар билан таъминлаб турди. Кўчкинчиларнинг хўжалик анжомлари ва қуроллар билан таъминлаш мақсадида пул йиғилди. Канзасда аҳолининг кўпчилигини озод фермерлар тшкил қилишига қарамасдан плантаторлар сайловлардаги овоз бериш натижаларини қалбакилаштириш орқали штатда ҳкимиятни қўлга олишга уриниб кўрдилар. Бу ерда икки йил давомида ўзига хос кичик фуқаролар уруши давом этди. Бу урушда аболитсинистлар партисан отряди командири Жон Браун катта шуҳрат қозонди. АҚШда Шимол буржуазияси ва Ғарбдаги фермерларнинг Жануб қулдорлари билан компромисслик (келишув) муносабати XIX асрнинг 50-йилларигача АҚШ ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаёйининг асосий хусусиятларини ташкил этди.10 Бу келишувчиликнинг моҳияти бир давлал таркибида капиталистик ва қулдорлик муносабатларнинг мавжудлигидан иборат бўлиб, АҚШнинг кўпгина молиячилари. савдогарлари ва саноатчилари Жанубдаги қулдорлик хўжаликлари билан боғлиқ ди. Аксарият фермерлар ва қулдорлар АҚШга киритилаётгати арзон инглиз маҳсулотларига божхона солиқлари ва тўловлари миқдорини камайтириш мақсадида прзидент сайловларида бирлашар эдилар. Фермерлар ва қулдор плантаторлар АҚШнинг ҳудудий экспансиясидан ўзаро тенг манфаатдор бўлиб, бу уларни колонизатсия - янги ерлар билан таъминлар эди. Узоқ вақт давомида АҚШ ҳудудини кенгайиб бориши фермерлар билан қулдорлар муносабалини кескинлашувига ёъл қўймади. Аммо, Жануб билан Шимол ўртасидаги чегара штатларда , янги ташкил топаётган штатларда қулчиликни жорий қилиш борасида азалдан кураш давом этиб келар эди. 50-йилларга келиб аҳвол ўзгарди. Капитализм равнақи ва Ғарбдаги ерларга фермерлар колонизатсиясининг кучайиши қулчилик билан зиддиятларни кескинлаштирди. Кучлар мувозанати қулчилик лақиқланган Шимол штатлари фойдасига лез ўзгарди. Ишлаб чиқариш кучларининг тараққиёти қолоқ Жанубга қараганда Шимолда тез ўсди. 1850-1860-йилларда АҚШ аҳолиси 23 млн дан 31 млн кишига етди, Аҳолининг аксарият қисми Шимол ва Ғарбдаги штатларда яшарди, 1860- йилда Жанубда 12,2 млн аҳоли яшаган, унинг 4 млн.ини қуллар ташкил қилган. Саноат ишлаб чиқариш, асосан, Шимолда тўпланган бўлиб, АҚШ 50- йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда Англия, Франсия ва Германиядан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади АҚШ савдо флотининг юк кўтариш ҳажми Англияникига тенглашиб, 5,3 млн тоннани ташкил этди. Бироқ АҚШ қишлоқ хўжалигига асосланган аграр мамлакат бўлиб, машиналар ва саноат махсулотларининг катта қисми Англиядан келтирилар ди АҚШда ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши қулдориик ишлаб чиқариш муносабатлари билан зид кела бошлади. Қулдорлик капитализмнинг янада ривожланиши ёълида асосий тўсиқ бўлиб қолди. Жануб планлаторларининг хўжаликлари пахта етиштириш ва уни Англияга чиқаришга ихтисослашиб борди. Ҳинд пахтасининг рақобати туфайли ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш зарурияти янги ерлар ҳисобидан экин майдонларини кенгайтиришни тақозо қилар эди. Плантаторлар АҚШга олиб келаётган арзон инглиз саноати махсулотлари учун божхона солиқлари миқдорини осбиришга ёъл қўймаётган эдилар. Жанубни Англия фабрикалари учун хом-ашё баъзасига айлантирилиши мустақил миллий саноат, ички бозорни кенгайтИриш ва қулларни ёлланма ишчиларга айлантириш учун ҳаракат қилаётган АҚШ буржуазиясида норозилик тугдирмоқда эди. Буржуазия билан плантаторлар ўртасида темир ёъллар қурилиши борасида ҳам тортишувлар мавжуд ди. Буржуазия ўз манфаатидан келиб чиқиб шимолий-ғарбий ёъналишдаср қулдорлар жанубий ёъналишда темир ёъллар қурилишини жадал олиб борилишини талаб қилдилар. 50- йиллардан қулдорлар билан фермерлар ўртасида қарама-қаршилик кучайди. Қашшоқлашган фермерлар ва ишчилар ғарбдаги ерларни майда участкаларга бўлиб берилишини ва қулчиликни бекор қилинишини талаб қилаётган эдилар. Шунингдек. жанубда негр қулларининиг қулчиликка қарши кураши ҳам кучайди. Қулчилик масаласида кескинликнинг пайдо бўлишига қулдорларнинг мамлакатда сиёсий ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун янги штатларда қулчиликни жорий қилишга уриниши сабаб бўлмоқда эди.11 Шимол билан Жануб ўртасидаги қулчилик борасидаги зиддиятлар АҚШда фуқаролар уфуши кўринишидаги инқилобий порллашга олиб келди. Дред Скотт иши бўйича Олий суднинг қароридан сўнг Шимолий штатларни қулчиликка қарши намойишларнинг янги тўлқинин қамраб олди. Қул Скотт ўз хўжайини билан қулчилик рухсат этилган чегардан шимолда яшаётганлиги сабабли озод этилишини сўраб мурожаат қилган эди. Олий суд негр фуқаро бўлиши мумкин эмас, деган хулосага келди ва қулчилик жорий қилиниши мумкин бўлган шимолий чегарани белгилаган 1820 йилги Миссури келишуви ҳам ҳақиқий эмас деб эълон қилинди. Шимолликлар Олий суднинг бу қарорида қулчиликнинг бутун мамлакатга тарқалиш хавфини кўрдилар. Айнан шу 1857 йили иқтисодий инқироз юз бериб, ниринчи навбатда Шимолнинг саноати ва қишлоқ хўжалигига катта зарар етказди. Ню- ёрк ва бошқа катта шаҳарларда намойишлар митинглар, ғалаёнлар бошланиб кетди. Ҳокимиятда турган демократларнинг иқтисодий ҳаёти ва улар Олий судининг қарорлари обрўсизлантириб шарманда бўлди. Шимолдаги бу ҳаракатлар таъсирида 1859йилнинг охирида жанубда Жон Браун бошчилигида қўзғлон бошланди. Яхши тайёрланмаган қўзғлон осонлик билан бостирилди. Қўзғлонни бостиришга кейинчалик Фуқаролар уруши йилларида жанубликлар армиясининг қўмондони бўлган генерал Роберт Ли бошчилик қилди. Браун ва унинг сафдошлари қатл қилинди. Браун ўлими олдидан ёзган номасида “ Бу мамлакатнинг гуноҳларини фақат қон нилан ювиш мумкин” дейди. Брауннинг жасорати қулликка қарши курашнинг янги босқичини тайёрлашда мафкуравий асос бўлди. 1860 йилги президентлик сайловлари республикачилар партиясидан номзод қилиб оддий халқдан чиққан адвокат қулликка қарши сиёсий фаолияти билан шуҳрат қозонган, тўғрилиги ҳазилкашлиги ва шахсий жозибадорлиги билан танилган Авраам Линколн кўрсатади. Сайловолди кампаниайси “ Ўзингизга ферма олиш учун овоз берин” шиори остида ташкил қилиниб, ерларни бепул тарқатиш тўғрисида қонун қабул қилишга ваъда берилди. 1860 йил ноябрда Линколн президент этиб сайланди ва жанубликларнинг кўп йиллик ҳукмронлигига барҳам берди. Жанублик қулдорлар мағлубиятни тан олмадилар.Линколнни сайланишини улар Америка иттифоқининг тарқалиши учун белги деб қабул қилдилар. 1860 йил декабрда Жанубий Каролина ўзини мустақил деб эълон қилди. Кейинги олти ойда Штатлар иттифоқидан яна олтида жанубий штатлар ажралиб чиқди. Линколн сайлангандан лавозимга ўтиргунча ўтган тўрт ой ичида деморат пресидент Бюкенен ва унинг кабинети Жанубга ҳарбий аслаҳа, кемалар ва шу кабиларни жўнатиб, муқаррар урушга тайёрлана бошлади. 1861 йил февралда жанубий штатлар ўзларининг Конфедератсиясини ташкил қилдилар. Ва пресидент этиб миссиспилик плантатор Жефферсон Девис сайланди. Қулдорлар бутун АҚШ ҳудудида қулчиликни ёйишга, янги ерларни плантатсияларга айлантиришга ҳаракат қилиб, қулларни Шимол ва Ғарбга қочишларини олдини олмоқчи эдилар 1850- йилда АҚШ конгрсси Янги Мексика ва Ютнинг кенг вилоятлари аҳолисига мазкур ҳудудда қулчиликни жорий қилиш ёки маън қилиш масаласини ўзлари ҳал қилиши ҳуқуқини берди. 1854-йилда АҚШ таркибида иккита янги штатлар Канзас ва Небраска штатлари пайдо бўлди. Конгресс бу штатларнинг аҳолисига ҳам қулчилик масаласини ўзлари ҳал қилиши ҳақида қарор чиқарди. 1850- йил қонуни ва 1854-йилги Конзас -Небраска қонуни Канзасда фуқаролар урушини бошланишига туртки бўлди. Қулдорлар зудлик билан Канзасда қулчиликни жорий қилиш мақсадида, қуролли гуруҳларни Канзасга келтира бошладилар. Бунга жавобан минглаб фермерлар ва ҳунармандлар бўш ерларни эгаллаш ва қулчиликни ёйилишига ёъл қўймаслик учун Канзасга кела бошладилар. Канзас аҳолисининг аксарияти қулчиликка қарши бўИишига қарамасдан, федерал ҳукумат Канзасни қулдорлик штати деб эълон қилди. Канзас воқеаларининг таъсири остида қулдорлар билан демократлар партияси таркибида бўИган фермерлар бу партиядан чиқиб, қулчиликка қарши бўИган буржуазия, аболитсионистлар ва фрисойлерлар -1854-йилда республикачилар партиясига асос солдилар.12 1859-йилда Виржиния штатида инқилобий инқирозни етилишида Жон Браун бошчилигидаги қулчиликка қарши кўларилган қўзғолон катта аҳамиятга эга бўлди. Ж. Браун ўзининг 32 кишилик ҳарбий отряди билан 1859-йил 17- октябрда катта қурол-яроғ омборини эгаллаш учун қуролли ҳужум уюштирди. Ж.Браун оммавий равишда уларни қўллаб-қувватловчи қуллар қўзғолони кўтарилади, деб умид қилган эди, лекин бундай қўзғолон кўтарилмади, яккаланиб қолган Жон Браун отряди қулдорлар қўшини томонидан тор-мор этилди. 1860 йилги президент сайловларида республикачилар партияси адвокат Авраам Линколн номзодини кўтариб чиқди ва сайловда ғалаба қилди. 1860 йилги президент сайловларида республикачилар партияси адвокат Авраам Линколн номзодини кўтариб чиқди ва сайловда ғалаба қилди. Плантаторлар сайловда бой берганлиги ва президентлик ҳокимиялидан маҳрум бўлганликларидан норози бўлиб, сайловдан бир неча ҳафта ўтгач, яъни 1860- йил, 20 декабрда Жанубий Каролина, 1861 йил январ-феврал ойларида АҚШнинг яна 7 та штати-Флорида, Жоржия, Алабама, Луизиана, Техас, Тенесси ва Миссисипи итиифоқлари чиққанлигини элон қилди. Бу штатлар маркази Ричмонд шахри бўИган жанубий конфедерасия туздилди ва Д. Девисни президент қилиб сайладилар. Д.Девис элон қилган дкларатсия конфедератсиянинг асосий мақсади, деб алоҳида штатларнинг эркинликларини, уларни ажралиб чиқиши ҳуқуқини ҳимоя қилиш, эркин савдо учун, кўрашиш деб, белгиланди. Шунингдек, декларатсия Шимолни қочоқ қулларга ҳомийлик қилаётганликда ва янги ерларга қулликни ёйишга ёъл қўймаётганликда айблади. Линколн президентлик лавозимини қабул қилгандан кейин (1861 йил 4 март), конфедиратсия қўшини 12-13 апрел кунлари Чаристон яқинидаги Самтер портини эгаллаб олди. Бунга жавобан Линколн 15 апрел куни 75 минг кишилик халқ лашкари тузиш учун сафарбарлик эълон қилди.13 1861 йил бошида икки қарама- қарши томон бир- бирига юзма- юз турарди. Қўшма штатларнинг 31 млнли аҳолисининг 3\2 қисми Шимолда яшарди. Шимолий шатларнинг аҳолиси асосан европалик иммигратлар ҳисобига айниқса Европадаги 1848-1849 йиллардаги инқилоблар даврида жуда ҳам ўсди. Кўчиб келувчилар асосан ирландлар ва немислар бўлган. Шимолда мамлакатнинг даерли бутун санаоти жойлашган ва унинг умумий қуввати сўнгги ўн йилда икки барабар кўпайган, темирёъллар узунлиги эса уч марта осган. Озиқ- овқат маҳсулаотларининг ҳам кўпчилиги шу ерда ишлаб чиқарилар эди. Шу сабабли Шимолнинг ғалабаси олдиндан маълум эди, аммо бунга эришиш учун тўрт йил ўғир қонли уруш керак эди. Ақшда Фуқаролар уруши бошланиши арафасида кучлар нисбати қуйидагича бўган:
Урушни жанубликлар бошлади. 1861 йил апрелда улар Жанубий Каролинадаги Самтер федерал фортини куч билан эгаллаб олган. Download 191 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling