Режа: Кириш. I боб. XIX аср ўрталарида ақшнинг сиёсий, ИҚтисодий- ижтимоий вазият. Фуқаролар урушининг замини ва шарт- шароитлари
II БОБ. ФУҚАРОЛАР УРУШИНИНГ БОРИШИ ВА ЖАНУБНИ РЕКОНСТРУКСИЯЛАШ
Download 191 Kb.
|
Sojida(1)
II БОБ. ФУҚАРОЛАР УРУШИНИНГ БОРИШИ ВА ЖАНУБНИ РЕКОНСТРУКСИЯЛАШ.
2.1 Фуқаролар урушининг бориши ва халқаро муносабатлар. Қулдорчиликни йўқ қилишга қаратилган кураш икки асосий босқичдан ўтди: 1861-1865 йиллар. Фуқаролар уруши ва Жанубни Реконструкциялаш (1865-1877). Бир неча йилликлар давомида қулдорлар мамлакатдаги ҳокимиятнинг асосий бўғинларини: президент лавозимини, Конгресс ва Олий судни ўз назоратида ушлаб турардилар. Лекин, аста-секинлик билан шимолликларнинг таъсири кучайиб борди. Шимолий штатлар аҳолисининг тез ўсиши шимолликларнинг вакиллар палатасида устунлик қилишига олиб келди. Бу Ҳолат сенатда такрорланишига йўл қўймаслик учун плантаторлар озод ва қулдорчилик штатларнинг сонини тенг ушлаб туришга ҳаракат қилардилар.14 1820 йил Миссурия компромисси (келишуви) натижасида иттифоққа битта қулдорчилик ва битта озод штатдан қабул қилиш қоидаси ўрнатилган эди. 1840 йилга келиб АҚШда 15 қулдорчилик ва 15 озод штат мавжуд эди. Лекин ғарбий ерларни фермерлар томонидан интенсив ўзлаштирилиши кўплаб озод штатларнинг пайдо бўлишига олиб келарди. Қулдорлар ўз Ҳокимиятини икки йўл билан сақлаб қолиши мумкин эди: Миссурия компромиссини бекор қилиш ва қулдорчиликни шимолий штатларга тарқатиш ёки қулдорчиликнинг қитъанинг жанубига силжиши. Қулдорлар икки йўлдан Ҳам бориб кўрдилар. Лекин ўз мақсадларига эриша олмадилар. 1846 йил Д.Уилмотнинг қонун лойиҲаси, Калифорниянинг озод штат сифатида (1850 йил) АҚШга кириши, Янги Мексика ва Юта штатларига қулчилик масаласида суверенитет берилиши, «Канзас-Небраска» биллининг қабул қилиниши (1854 йил), Олий суднинг негр-қул Дред Скот масаласи бўйича қабул қилган қарори (1857 йил) ва Канзасдаги фуқаролар уруши натижасида бу штатни озод штат сифатида АҚШга кириши (1861 йил) мамлакатдаги вазиятни тубдан ўзгартириб юборди.15 Йигирма йилдан ортиқ даврда мавжуд бўлган «демократлар-вигилар» икки партиялик тизим қулади. Бу тизим асосий масала-қўлчилик масаласини -Ҳал қилмади. Демократлар партиясидан Ҳам вигилар партиясидан Ҳам қулчиликга қарши чиқувчи доиралар ажралиб чиқдилар. Демократик партия умуммиллий партия мақомини йўқотган бўлса, вигилар партияси эса умуман тарқалиб кетди. Икки партиядан ажралиб чиққан қанотлар деярли бирлашдилар. 1854 йилда тузилган республикачилар партияси қулдорчиликга қарши кучларнинг марказига айланди. Партиянинг С.Чейз, Ч.Самнер ва бошқалар бошчилигидаги радикал оқими қулчиликни тўла бекор қилишни талаб қиларди. Лекин партияда У.Сюард бошчилигидаги мўътадил республикачилар устунлик қилишарди. Бу қанот қулчиликни дарҲол маън қилишни талаб қилмасди, балки уни мавжуд чегараларда чеклашга интиларди. 1856 йил сайлов олди дастурида республикачилар айнан шу тамойилни, гомстед (барча хохлаганларга Ғарбдаги ерлардан текин участкалар ажратиш) талабини, эркин тадбиркорлик талабини илгари суришди. 1856 йилга келиб республикачилар конгрессда кучли мавқега эга бўлишди. Иллинойслик адвокат республикачи А. Линкольн ва демократлар етакчиси Ст.Дуглас ўртасидаги 1858 йилда бўлиб ўтган дебатлар мамлакат сиёсий хаётида катта ўрин тутди. Мамлакатдаги инқирознинг кучайишига фермер-аболиционист Дж.Брауннинг (1800-1859 ййил) қўзғолони катта таъсир кўрсатди. 50-йилларнинг охирига келиб Джон Браунда қўзғолон кўтариш ва Жанубнинг юрагида-Аллеган тоғларида қулдорчиликга қарши давлат тузиш режаси етилди. У Ҳатто эркин давлат учун вақтинчалик конституцияни Ҳам ёзиб кўйган эди. 1859 йил 16 октябрда 22 кишидан иборат «озодлик армияси» Харперс-Ферри (Виргиния) шаҳарчасидаги -қурол-аслаҳа омборини қўлга киритдилар. Эртасига қўзғолончилар қулдорчилик милицияси ва Вашингтондан етиб келган қўшинлар билан ўраб олиндилар. Бир кун давом этган мудофаадан сўнг қўзқолончилардан 10 киши ўлдирилди (шу жумладан Дж.Брауннинг икки ўғли).Джон Браун эса ярадор Ҳолда қўлга тушди ва тез орада осиб ўлдирилди. Қўзғолон бутун Жанубда қулларнинг Ҳаракатини кучайтирди. 1860 йил Президент сайловларида республикачилар партияси номзоди Авраам Линкольн (1809-1965) ғолиб чиқди Плантаторларнинг кўп йиллик давлат Ҳукмронлиги тугади. Лекин қўлга киритилган Ҳокимиятни республикачилар сақлаб қолиши керак эди. 1860 йил декабрида Жанубий Каролина ажралиб чиқиш (сецессия0 тўғрисида эълон қилди. Унинг орқасидан яна 10 та штат иттифоқни тарк этди. 1861 йил февралида қулдорчилик штатларнинг Конфедерацияси тузилди. Конфедерация президенти этиб Дж.Дэвис сайланди. Жанубдаги сецессияга қарши норозиликлар бостирилди. Қулдорлар урушга тайёрланардилар. Қулдорлар тарафдори АҚШ президенти Бьюкенен Линкольн сайланиши (1860 йил ноябри) ва лавозимига кириши (4 март 1861 йил) ўртасидаги даврни жанубликларга ёрдам беришга қаратди. Жанубга кўплаб қурол-аслаҲалар ва ишончли зобитлар жўнатилди. Жанубдаги барча Ҳарбий фортлар ва омборлар исёнчилар қўлига ўтди.16 Иқтисодий салоҳият бўйича Шимол Жанубдан анча устун эди. Узоқ давомли урушда устунлик шимолликлар қўлида бўларди. Лекин вақтинчалик Ҳарбий устунлик плантаторлар қўлида эди ва улар биринчи бўлиб Ҳарбий Ҳаракатларни бошладилар. 1861 йил 12-13 апрелда жанубликлар Самтер фортини ўққа тутдилар ва босиб олдилар. Бунга жавобан А. Линкольн жанубий штатларни исёнкор деб эълон қилди ва армияга 75 минг қўнгиллиларни чақирди. Фуқаролар уруши икки асосий босқичдан ўтди: «Конституцион уруш (1861-1862) ва «Инқилобий уруш (1863-1865 ййил)». Ҳарбий Ҳаракатлар асосан шарқий (потомак) фронтида ва Ғарбий ерларда бўлиб ўтди. Урушнинг биринчи икки йили шимолликлар учун муваффақиятсиз бўлди. Федерал армиянинг заифлиги, оддий аскарлар ва зобитларнинг бўш тайёргарлиги кўзга ташланарди. Жанубликларнинг кучи тўғри баҲоланмаган эди. Лекин Ҳарбий мағлубиятларнинг асосий сабаблари сиёсий соҳада эди. Урушнинг мақсади қулчиликни йўқ қилиш эмас, балки Иттифоқни сақлаб қолиш, Конституцияга мувофиқ Ҳаракат қилишга интилишлари шимолликларга катта зарар етказарди. Шимолликлар армияси бош қўмондони Мак-Клеллан жанубий ҲайриҲоҲлигини яширмасди. Зобитлар ичида Ҳам қулдорларга майли борлар кам эмасди. Шимол қўмондонлиги қабул қилган «Анаконда» стратегик режасини (жанубий штатларни айлана қуршовга олиш ва тинчликга мажбур этиш) амалиётда қўллаб бўлмасди. Бундан ташқари шимолий штатлар ичкарисида қулдорлар тарафдорлари федерал ҳукумат ҳаракатларига тўсқинликлар қилардилар, фитна ва ғалаёнлар уюштирар эдилар. Линкольн ҳукумати эса бундай душманларга қарши кескин чоралар кўрмасди. Уруш олиб бориш усуллари халқнгинг норозилигига учради. Бу эса Ҳукуматни инқилобий-демократик тадбирлар ўтказишга ундади. Армияда эски зобитлар ўрнига янги демократик зобитлар келдилар. Жанубдан қочган минглаб негрлар федерал армия таркибига қўшилдилар. Ҳарбий вазир Камерон ва бош қўмондон Мак-Клеллан лавозимларидан бўшатилдилар. Конгресснинг муҲим қўмиталарини республикачилар эгалладилар. 1862 йилда исёнчилар мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги қонун ва ўзлаштириланаётган ерларда қулчиликни маън қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.17 20 май 1862 йилда, фермерлар ўн йилликлар давомида талаб қилиб келишган, гомстедлар Ҳақидаги қонун қабул қилинди. 1862 йилнинг 22 сентябрида эса Линкольн Қулчиликни бекор қилиш тўғрисидаги Прокламацияни эълон қилди. Прокламацияга кўра қулчилик Ҳеч қандай тўловсиз 1 январь 1863 йилдан бошлаб бекор қилинди. Линкольн Ҳукумати амалга оширган тадбирлар 1863-1865 йилларда инқилобий урушга ўтиш имконини яратди. Урушда Шимолнинг иқтисодий устунлиги сезила бошланди. Жануб эса Ҳам иқтисодий Ҳам Ҳарбий жиҲатдан заифлаша борди. 1864 йил президент сайловларида А. Линкольн демократлар номзоди генерал Мак-Клеллан устидан ғалаба қозонди. Бу ғалаба қулдорларга қарши Ҳал қилувчи зарба бериш учун сиёсий замин яратди. Қулдорчиликнинг қулашига федерал армияда негрларнинг иштироки катта аҲамиятга эга эди. Армияда 186 минг негр-аскарлар жанг олиб бордилар. Бундан ташқари 250 минг негрлар фортификацион ишларда жалб этилдилар. Исёнчиларга қарши энг кучли зарбани 1864 йилнинг май ойида 60-минглик генерал Шерман армиясининг «денгизга юриши» берди. Шерман армияси ғарбдан Джорджия штатига бостириб кирди. Тез орада Атланта -штат пойтахти шимолликлар томонидан қўлга киритилди. 1864 йил декабрида эса Шерман армияси денгизга етиб борди. Шу пайтнинг ўзида генерал Грант бошчилигидаги потомак армияси Конфедерация пойтахти Ричмондга Ҳаракат қилди. Ричмонд Жанубдан, Саваннадан, Шерман армияси етиб келгандан сўнг шимолликлар қўлига ўтди. 1865 йил 9 апрелда Аппоматтокс ёнида генерал Ли бошчилигида қулдорлар армияси таслим бўлди. Уруш якунланди.18 Лекин 14 апрелда А. Линкольн актер Бутс томонидан Форд театрида ўлдирилди. Эркинликни қўлга киритган қуллар ерлардан, фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлардан маҳрум эдилар, Жанубда плантаторлик латифундиялар сақланиб қолинган эди. Кучлар нисбатининг устунлиги Шимол томонда эди. Қулдорлик штатлари аҳолисининг сони 12,2 млн. кишини ташкил қилган бўлса, уларнинг 1/3 қисми негр қуллардан иборат эди, Шимол аҳолисининг сони эса 19,2 млн. кишини ташкил этарди. Шимол кўпроқ қўшин тўпласрф имкониятига эга бўлиб, у, шунингдек , металлургия . қуролсозлик саноати тараққиёти, темир ёъллар ва савдо флоти бўйича ҳам катта устунликка эга эди. Қулдорлар асосан ўзларининг вақтинчалик ҳарбий устунликларига ва Англия. Франсия ва Испания томонидан ёрдам берилишига ишонмоқда эдилар. Чунки, АҚШнинг нисбатан заифроқ бўлган иккита давлатга ажралиб кетишидан Гарбий Йвропа давлатлари манфаатдор бўлиб. Жанубий Ғарбий Европанинг тўқимачииик саноатига пахта ва бошқа аграр хом -ашё етказиб берувчи ҳудуд эди. Шунингдек, Англия, Франсия ва Испания ҳукуматлари АҚШ қулдорларининг исёнидан мустамлакалар босиб олиш мақсадида Америка давлатларининг ички ишларига аралашишда ҳам фойдаланмоқчи бўлдилар. Булардан ташқари кўпчилик қулдорлар Шимол саноатининг пахта хом-ашёсига бўлган эҳтиёжи катла, шунинг учун улар урушни тезроқ тугатишга мажбур бўлади, деб ўйладилар. Линколннинг армиясига 75 минг кўнгилли сўраб қилган мурожаатига 300 минг киши армияга кириш истагини билдирди. Ишчиларнинг полклари, турли иммигратларнинг отрядлари ташкил қилинди. Иқтисодий инқироз туфайли ишсиз қолган ишчилар ҳам катта истак ва шижоат билан урушга отланганлар. Ажралиб кетган жанубликлардан қарзини ололмасликдан қўрққан Шимол буржуазияси ҳам ҳукуматни қўллаб- қувватлади. Ҳукумат исёнчи штатларни денгиз қамалида деб эълон қилди. Қуруқликдаги биринчи тўқнашув 1861 йил июлда Вашингтон яқинидаги Булл- Ран дарёси қирғоғида юз берди. Шимолликларнинг енгил ғалабага умидлари пучга чиқди, жанубликлар урушга нисбатан яхши тайёрланган, уларнинг армияси яхши ташкил этилган офетсирлар таркиби эса юқори малакали эди. Самтер забт этилгандан сўнг Конфедератсия яна тўртта штатни қўшиб олишга эришди ва 11 та штат билан барҳам топгунча курашди. Булл- Рандаги жангдан кейин шимолликлар ўз ҳарбий қудратларини ошириш учун тезкор тадбирларни амалга оширган бўлсада, шарқий фронтда уруш турғун характер касб этди ва охиригача шундай бўлиб қолди. Вашингтон бутун уруш давомида фронт олди шаҳри бўлиб қолди ва шимолликлар асосий эътиборини пойтахт ҳимоясига қаратишга мажбур бўлган. Ғарбий фронтда уруш шимолликлар учун муваффақиятлироқ давом этди. Бу ерда, Тенесси, Янги Орлеан штатларида, генераллар Батлер, Грант ва Хантер бошчилигидаги қўшинлар ўзлари эгаллаган ердаги қулларни озод деб эълон қилдилар ва негрларни қуроллантириб, урушга жалб этдилар. Тўғри, кейинроқ пресидент Линколн уччала генералнинг буйруғини бекор қилган. Чунки бу пайтда ҳукумат қулликни бекор қилиш учун эмас, мавжуд конститутсион доирасида иттифоқни сақлаб қолиш уруш олиб бораётган эди. Бундан ташқари юқори мансабдаги офитсерлар орасида жанубликларнинг хуфия тарафдорлари ҳам анчагина бўлиб, ҳатто бош қўмондон Мак- Клелланни ҳам кўпчилик улар қаторига қўшади.19 Урушда бурилиш 1862 йил ёзда юз берди. Урушнинг иккинчи йилида саноатнинг ўсиши ишчиларни ҳам фаоллаштириб юборди. Армияда ишчилар 38%ни ташкил қиларди ва улар урушнинг боришидан қанаотланмасдилар. Улар қатъий ҳаракатларни талаб қила бошладилар. Шу талаблар таъсири остида Линколн ҳукумати ҳам қатор тадбирларни амалга оширди. Май ойида пресидент гомстедлар ҳақида ( ерларни текин тарқатиш Ғарбда бўш ётган ерлар ҳисобига) қонунни имзолаган. 160 акрдан зиёд бўлмаган ерлар хоҳловчиларнинг ҳаммасига тарқатиладиган бўлди.Бу қонун биринчи қарашда ҳарбий муаммодан анча узоқ кўринсада, армиядаги руҳиятга катта таъсир кўрсатди. Энг асосий тадбир эса қулларни озод қилиш ҳақидаги пресидент прокламатсияси бўлди. Унга биноан 1863 йил 1 январдан барча исёнкор штатларда қуллар озод деб эълон қилинди. Прокламатсия бир қанча чекловлар, Иттифоқдан чиқмаган чегара штатларда қулчиликнинг сақлаб қолиниши( Линколн бу штатларнинг Конфедератсия томонига ўтиб кетишидан хавфсираган эди) каби жаиҳатларга қарамасдан жуда катта ижтимоий- сиёсий ва тарихий аҳамиятга эга бўлди. Негрларга энди Иттифоқ армиясига хизмат қилишга рухсат берилди. Қулларнинг озод қилиниши ва гомстедлар тўғрисидаги қонун қулчиликка қарши қаратилган қақшатқич зарба бўлди. 1863 йил ёзида ҳарбий ҳаракатларда ҳам бурилиш бўлди.Пенсилваниядаги Геттисберг ёнида шимолликларнинг генерал Мид бошчилигидаги армияси генерал Ли бошчилигидаги жанубликлар армиясини тор- мор қилган. Геттинсберг жангида ҳалок бўлган кўплаб шимолликларни дафн қилиш маросимида Линколн нутқ сўзлаган. Бу нутқ ҳозирда Америкада ғоявий мазмундор ва бадиий мукаммал нутқ намунаси саналади. Жанубликларнинг қаршилиги броган сари сусайиб броган. Шимолликларнинг генерал Грант, генерал Шерман армиясилари қаҳрамонлик намуналарини кўрсатиб, бирин- кетин жанубий штатларни эгаллаб олди. 1865 йил 3 апрел куни генерал Шерман қўшинлари жанубликлар пойтахти Ричмонд шаҳрини эгалладилар. Забт этилган Ричмонд кўчаларидан биринчи бўлиб негрлар полка ўтди. 9-апрел куни жанубчилар қўшинларининг бош қўмондони генерал Ли таслим бўлганлик ҳақидаги актни имзолади. Уруш тугади. Уруш ғалабага яқинлашиб келаётган бир пайтда 1864 йил ноябрда Авраам Линколн янги муддатга пресидент этиб сайланди. Бу сайловга Линколн аввалгисига нисбатан анча инқилобий дастур билан келди. Унда жумладан, энди қулликни бутунлай бекор қилиш ҳақидаги банд ҳам боре ди. Уруш ниҳоятига этай деб қолганда яъни 1865йил февралда Конгресс конститутсияга АҚШнинг бутун ҳудудида қулликни тақиқловчи 13- тузатишни қабул қилди.Шимолликлар тантана қилаётган пайтда пресидент Линколн театрдаги ложасида қулчилик тарафдори бўлган актёр Жон Уилкс Бус томонидан ўлдирилган. Халқнинг чуқур қайғусини ва эҳтиромини шоир Уолт Уитмен “ Эй капитан, менинг капитаним!” номли қўшиғида ифода этган. Download 191 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling