Режа: кириш инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари. Инфляциянинг шакллари ва турлари


Download 1.7 Mb.
bet1/11
Sana01.11.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1737198
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КУРС иши Микроиқтисодиёт


МАВЗУ: INFLYATSIYANING MOHIYATI VA KELIB CHIQISH SABABLARI.


РЕЖА:


КИРИШ
1. Инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари.
2. Инфляциянинг шакллари ва турлари.
3. Инфляциянинг иқтисодий - ижтимоий оқибатлари, жиловлаш усуллари ва inflyatsiyaga qarshi siyosat
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

КИРИШ
Иқтисодий глобаллашув ва интернационализм шароитида жаҳон иқтисодий ривожланишга таъсир қилувчи доимий омил бўлиб келаётган инфляциянинг келиб чиқиши ва ривожланиш табиатининг ўзгариши, уни тартибга солиниши борасидаги муаммолар юзасидан қўшимча тадқиқотларни олиб боришни талаб қилмоқда. Замонавий инфляция хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг даражаси ва динамикасини ишончли назорат қилишни таъминлайдиган усул ва воситаларни қўллаган ҳолда инфляция даражасини самарали тартибга солиш зарурати кучаймоқда.
Ўзбекистонда ҳозирги жадал иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий хўжаликнинг самарали фаолият юритиши учун инфляцияга қарши сиёсат орқали пул муомаласини тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. Инфляцияга қарши сиёсат давлат йўли билан марказий банк орқали молия соҳасини тартибга солиш усулларидан бири бўлиб у жамиятда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. Макроиқтисодий барқарорлик умумий нарх-наво ўсиши суръатларининг пастлиги, ижтимоий хўжаликда ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши, меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан тўлиқ бандлиги, тўлов балансининг қониқарли аҳволдалиги ва миллий валютанинг ташқи бозорлардаги барқарорлиги каби кўрсаткичларда акс этади.
Бошқа мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам миллий пул бирлиги барқарорлигини таъминлаш ва уни самарали бошқариш, банк тизимининг ликвидлигини ҳамда молиявий бозорлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш марказий банк зиммасига юклатилган. Унинг ёрдамида хар қандай давлат мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга тадбиқ этади.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган учинчи йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш, назарда тутилмоқда”1.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан иқтисодиётда амал қилувчи пул-кредит механизмларининг такомиллашув даражасига узвий боғлиқдир. Бу эса, иқтисодиётда вужудга келадиган айрим номутаносибликларни ўз вақтида ва муваффақиятли бартараф этишда, ҳамда монетар сиёсат инструментларининг (қайта молиялаштириш ставкаси ва мажбурий заҳиралар нормаси) таъсирчанлигини оширишда тўсиқ бўла оладиган мавжуд муаммоларнинг аниқланиши ва ҳал қилинишини тақозо этади. Ҳозирги жадал иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий хўжаликнинг самарали фаолият юритиши учун валюта ва пул-кредит сиёсати орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан инфляция қарши сиёсат олиб боришда



Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling