Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти


МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ ПРИНЦИПЛАРИ


Download 0.99 Mb.
bet2/28
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1572331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....

2. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ ПРИНЦИПЛАРИ.
СИФАТ НАЗОРАТИ ТУРЛАРИ
Маҳсулот сифатини бошқариш деганда, унинг конструкциясини ишлаб чиқишда, ишлаб чиқаришда ва эксплуатация қилиш жараёнида маҳсулот сифатининг истеъмолчи даражасидаги зарур даражасини белгилаш, таъминлаш ва ушлаб туриш тушунилади. Сифатни бошқариш мунтазам равишда сифат назорати ва маҳсулот сифатига таъсир қилувчи шарт-шароит ва омилларга мақсадли йўналишда таъсир кўрсатиш ёрдамида амалга оширилади.
Ижтимоий ривожланишнинг маълум бир босқичида қурилиш маҳсулотларининг сифати даражаси истеъмол сифатининг эталон кўрсаткичлари билан белгиланади.
Қурилишда сифатни бошқариш қуйидаги тамойилларга асосланади:
стандартлаш - маҳсулот яратувчиларининг ҳаракатларини стандартлар, қурилиш нормалари, техник шартлар бўйича тартибга солиш;
тизимийлик - сифат бошқариш тизимининг барча элементларини ва улар ўртасидаги муносабатларни ҳисобга олиш;
оптималлик - ишлаб чиқаришнинг, биринчи навбатда, маҳсулот сифатига таъсир кўрсатадиган жиҳатларининг яхшиланиши ҳисобига, минимал сарф-харажатлар билан қурилиш маҳсулотлари сифатининг олдиндан белгиланган даражасини таъминлаш;
динамиклик - сифат бошқариш тизимини такомиллаштиришда тизим таркибидаги доимий ўзгаришларни, мавжуд стандартлар ва бошқа норматив ҳужжатларни ҳисобга олиш керак.

Қурилиш объектлари сифатини бошқариш - сифатни бошқаришнинг қуйидаги соҳаларини қамраб оладиган кўп қиррали вазифадир: норматив ва лойиҳа-смета ҳужжатлари, қурилиш материаллари ва конструкцияларини тайёрлаш ва ташиш, қурилиш-монтаж ишлари, иншоотларни сақлаш ва таъмирлаш.


Қурилиш маҳсулотларининг сифати асосан объектни лойиҳалаш босқичида шаклланади. Лойиҳа ташкилотларида сифатни бошқариш лойиҳанинг сифатига таъсир қилувчи ташқи ва ички омилларни ҳисобга олиш зарурлигини талаб қилади. Лойиҳани ишлаб чиқилишини молиялаштириш шартлари, норматив ҳужжатлар сифати, қурилиш ташкилотининг техник даражаси ва ресурс имкониятлари ташқи омиллар қаторига киради. Ички омилларга ишлаб чиқариш маданияти ва лойиҳалашнинг техник воситалар билан жиҳозланганлиги, ишчиларнинг малакаси ва психологик хусусиятлари ва бошқалар киради.
Сифат бошқарувига тизимли ёндошув лойиҳалаш ташкилотларида лойиҳа-қидирув ишларининг комплекс сифат бошқаруви тизимини ишлаб чиқишни ёки Сифат тўғрисидаги низомни қўллашни жорий қилишни талаб қилади. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг "Қурилишда сертификатлаш тизими", халқаро стандартлар ИСО 8402, ИСО 9000 ва бошқалар асосида ишлаб чиқилиши керак бўлади.
Ушбу тизим лойиҳалаш ташкилотида лойиҳа-смета ҳужжатлари тузилиши ва тартибини, лойиҳалаштириш, режалаштириш, ахборот билан таъминлаш, ишлаб чиқиш технологияси, лойиҳалаш сифатини мониторинг қилиш ва баҳолаш, ишлаб чиқариш сифатини яхшилаш учун маънавий ва моддий рағбатлантиришни белгиловчи корхона стандартларини қўллашни кўзда тутади.
Лойиҳа ишларининг сифатини бошқариш жараёни ташкилотни бошқариш функциялари ёпиқ сиклининг ҳар бир бошқарув даражасида (дирекция, бўлимлар, лойиҳалаш гуруҳлари) ва режалаштириш, таъминлаш, ташкил этиш, координация қилиш, рағбатлантириш, бухгалтерия ҳисоби, назорат, таҳлил ва баҳолаш, тартибга солиш, ҳисобот бериш ишларида амалга оширилиши керак.
Лойиҳа ҳужжатлари сифатини режалаштириш лойиҳа сифатининг эталон (таянч) кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва сифат даражасини белгилашни ўз ичига олади.
Лойиҳа ишларининг таъминланиши лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш жараёнида барча иштирокчилар томонидан зарур бўлган ресурсларни, шу жумладан маълумотни (норматив, техник, иқтисодий) олишлари учун шарт-шароитларни яратишга мўлжалланган.
Лойиҳа ишларининг сифат бошқаришини ташкил этиш ушбу иш билан шуғулланидан тегишли тузилмани шакллантиришга ва лойиҳалаш ҳужжатлари сифати даражасини аниқлаш бўйича ишларнинг тартибини ва таркибини белгилаш мақсадига қаратилган.
Лойиҳа сифатини бошқариш бўйича ишларни координация қилиш бошқарув жараёнига жалб қилинган ва лойиҳа сифати даражасини оширишдан манфаатдор бўлган шахсларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун амалга оширилади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling