Рeжа: Кириш Пул маблағлағлари ҳисоблашувлари ва кредит муомалаларининг ҳисоби


Download 57.46 Kb.
bet1/6
Sana23.03.2023
Hajmi57.46 Kb.
#1289646
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
gulchehra opa444444


Мавзу: Пул маблағларининг аналитик хисоби


РEЖА:
Кириш


1. Пул маблағлағлари ҳисоблашувлари ва кредит муомалаларининг ҳисоби
2. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларнинг ҳисобга олиниши.
3. Қимматли қоғозларнинг ҳисобга олиниши.
4. Меҳнат ва иш хисобга олиш
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар

КИРИШ

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Маъмурий ислоҳотлар контсепциясини амалга ошириш борасида белгилаб берилган чора-тадбирлар орасида энг зарур иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда (саноат, транспорт, энергетика ва бошқалар) соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, давлат ва тижорат манфаатлари тўқнашувини бартараф этишга қаратган ҳолда, бошқарув тизимини такомиллаштириш; хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган соҳаларда давлат иштирокидаги тижорат ташкилотларини тузишга чеклов чораларини белгилаш ва амалдаги корхоналарни қайта ташкил этиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитининг ривожланишини чеклаётган алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар бериш амалиётидан воз кечиш; иқтисодий фаолиятда, энг аввало, давлат унитар корхоналарини ташкил этиш ва фаолиятини бошқариш, ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг ишончли вакиллари ваколатларини, уларнинг иқтисодий ва бошқарув самарадорлигини ошириш, биринчи навбатда, давлат активларини бошқариш тизимининг молиявий шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришнинг корпоратив механизмларини ривожлантириш соҳаларида давлат иштирокининг аниқ бозор механизмларини ишлаб чиқиш каби масалаларга алоҳида урғу берилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида ҳарқандай ташкилотнинг асосий вазифаларидан бири мавжуд меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан тўла ва самарали фойдаланиш мақсадида ташкилотни бошқаришни такомиллаштиришдир.


Ушбу дарслик бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, режалаштириш ва назорат қилиш каби бошқарув функцияларини амалга ошириш масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг халқаро ҳамжамиятга тобора чуқур интеграциялашиши шароитида бухгалтерия ишларини халқаро андозалар асосида ташкил этиш ва юритишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу талабларни тўлалигича Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (Интернатионал Финанcиал Репорт Стандардс - ИФРС) ўтиш йўли билан амалга ошириш мумкин.
Ушбу мақсадларга эришиш учун бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилиши режалаштирилган:
1) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ҳосил бўладиган ахборотлар сифатини ошириш;
2) ИФРС иловаси инфратузилмасини яратиш;
3) молиявий ҳисоботларнинг шу жумладан бухгалтерия бирлашмалари ҳисобидан сифат назоратини мустаҳкамлаш;
4) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш ва юритиш, молиявий ҳисоботлар аудити билан шуғулланувчи мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш.
Ўзбекистон бухгалтерия ҳисоби амалиётига ИФРСни жорий этиш учун давлат органлари бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик профессионал жамоалари билан биргаликда қуйидаги вазифаларни ҳал қилишлари керак бўлади:
- миллий ва халқаро қоидаларга мувофиқ молиявий ҳисобот тамойилларидаги институционал зиддиятларни бартараф этиш;
- бухгалтерлар ва ҳисобот фойдаланувчилари учун ИФРС профессионал таълимни йўлга қўйиш.



Download 57.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling