Режа: Компаниянинг жорий стратегиясини белгилаш


Корпоратив стратегияни ишлаб чикиш


Download 108.55 Kb.
bet7/11
Sana06.01.2023
Hajmi108.55 Kb.
#1080940
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-маъруза Стр.бош

5. Корпоратив стратегияни ишлаб чикиш.
Стратегик мувофикликнинг тахлили .
Бу тахлилий кадамнинг мазмуни, хар бир урта корхоналар компаниянинг умумий бизнес манзарисига канчалик яхши мос тушади. Мос келишига нуктаи назардан курилиши керак:
1. хужалик кисми компания диверсия килаётган бошка фаолият турлари билан кимматли стратегик мослашувга эгами?
2. бизнес бирлик компания стратегиясига кушилиб кета оладими ёки хужалик портфелига фойдали кушимча буладими. Агар бизнес кушма фаолият, ракобат устунлигини кучайтирувчи махорат ва товар маркасини уиказиш имкониятларига эга булса, хамда компания ривожланиши умумий йуналишига мос келса, стратегик жихатдан янада жонлирок булади. Агар бизнес корпорациянинг маълум максадларига эришишига сезиларли хисса кушса, хамда компаниянинг умумий даромадини сезиларли оширса, у молиявий жихатдан кимматли булади. Фойда олиш нуктаи назаридан истикболсиз булган бизнес бирликлар каби умумий бизнес манзарага мос келмайдиган хужалик кисмлари хам корпорация фаолият доирасидан чикарилишига номзод хисобланади.
Стратегик мувофиқлик тахлил диверсияланган компания фаолиятини яхшилаш буйича стратегик кадамларни ишлаб чикиш учун замин яратади. Нима килмок кераклиги тугрисида асосий хулоса портфелдаги фаолият турлари йигиндисига тегишли хулосаларга боглик.
Хужалик портфелида жуда хам жозибали тармокларда фаолият курсатаётган бизнес бирликлар етарлими?
Ишбоп фаоллик портфелида хаётий цикл охирги боскичида булган хужалик кисмлари ёки «Суров белгили» компаниялар жуда хам куп эмасми?
Етуклик ва тушкунлик боскичида булган хужалик кисмлари уртасида номутаносиблик (диспропорция) лар йукми? Агар мавжуд булса, компанияни усишини секинлаштирадиган даражада катта эмасми?
«Юлдузлар»ни ва янги пайдо булаётган голибларни молиялаш учун фирмада «Согин сигирлар» етарлими?
Хужалик портфели мавсумий ёки буронли тебранишларга мойил эмасми?
Бу каби саволларга жавоблар корпоратив стратегия муаллифлари фаолиятининг баъзи турларидан кечиш, янги харидорлар ёки хужалик портфелини кайта таркиблаш хакида уйлаб куришлари керакми ёки йукми эканлигини курсатади.
Мавжуд фаолият турлари билан фирманинг максадларига эришиш имкониятлари диверсияланган компания хужалик портфелини стратегик ва молиявий жихатдан жозибали эканлигини яхши мезони булиб хисобланади. Бундай холда корпоратив стратегия сезиларли узгаришлар талаб этмайди. Лекин баъзи бир максадларга эришиб булмаслик эхтимоли булса, корпоратив стратегия муаллифлари бундай номувофикликни тугатиш учун баъзи бир чора-тадбирларни амалга ошириши мумкин:
1.Ишбоп фаоллик портфелидаги баъзи бизнес бирликларнинг стратегик режаларини узгартириш.
2.Ишбоп фаоллик портфелига янги хужалик кисмларини кушиш.
3.Заиф ва зарага ишлаётган бизнес бирликларидан воз кечиш.
4.Фаолиятнинг паст натижаларининг сабаби булиб хисобланган шароитларни узгартиришга уриниш сифатида альянс ташкил этиш.
5.Корпорация максадларини кайта куриб чикиш (фаолиятнинг анча камтарона натижаларига йул тутиш)
Диверсияланган компанияларнинг ишбоп фаоллиги портфелига кирувчи хужалик кисмлари фаолиятида юкори натижаларга эришиш учун, корпорация менежерлари мавжуд ресурсларни самарали таксимлашлари лозим. Улар ресурсларни паст имкониятли сохалардан юкори имкониятли сохаларга йуналтиришлари керак булади.
Корпорация портфелининг энг яхши варианти унинг урта корхоналар томонидан юҳқори даражада жалб қилувчанлигидир. Портфелдаги мутаносибликнинг турли вариантлари ва уларни бартараф қилиш усуллари юқорида куриб утилди. Хатти‑харакатлар режасини ишлаб чиқишдаги (узгариш киритишдаги) якуний босқич рақобатли потенциалнинг асосини ташкил қилувчи урта корхоналар ўртасидаги узаро муносабатларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлашдир.
Бундай мувофиқлаштиришнинг қуйидаги йулларини курсатиб утиш мумкин:
- фирманинг қиймат занжиридаги боғлиқ фаолликни ажратиб курсатиш (марказлашмаган харидлар, хамкорликдаги ИТТКИ, ишлаб чиқаришни тулиқ ёки қисман интеграциялаш, дилерлик тармоғини интеграциялаш ва савдони ташкил қилиш);
- фирманинг истеъмолчиларга, таъминотга, тақсимот каналларига ва рақобатчиларга қарши мудофаа ёки хужум фронтини ташкил қилишга ёндашувидаги кучли томонларини мустаҳкамлаш мақсадида урта корхоналар билан боғлиқ стратегияларни мувофиқлаштириш;
- корпорациялар босқичида рақобат курашидаги хатти‑харакатларнинг ягона стратегик режасини ифодалаш;
- урта корхоналар уртасида узаро муносабатни ташкил қилиш, «ноу-хау»ларни, илгор технологияни бериш ва тажриба алмашиш учун комитетлар ва лойиха гурухларини барпо этиш;
- стратегик узаро муносабатларни мустахкамлаш, мавжуд бизнеснинг қиймат занжирида ютуққа эришиш учун янги бизнес томон диверсияланиш;
- стратегик узаро муносабатларнинг асосий концепциясига мос келмайдиган ва мувофиқлаштириш қийин булган урта корхоналарни қисқартириш;
- бошқарувчи урта корхоналарни корпорациянинг стратегик потенциалини руёбга чиқариш манфаатларида хамкорликда ишлашга ундаш.



Download 108.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling