Режа: Кредит операциялари аудитинининг мақсади, вазифалари ва манбаалари
Download 92.46 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммоли кредитларнинг аудити Кредит операциялари аудитинининг мақсади, вазифалари ва манбаалари
5-МАЪРУЗА: КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ АУДИТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ АУДИТИ (МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИНГ АУДИТИ) Режа: Кредит операциялари аудитинининг мақсади, вазифалари ва манбаалари Кредит операциялари аудитинирасмийлаштириш ва ҳисобга олиш аудити Муаммоли кредитларнинг аудити Кредит операциялари аудитинининг мақсади, вазифалари ва манбаалари Кредит операциялари банк аудитининг муҳим объектига киради. Кредит операциялари аудитинининг мақсади кредит ҳужжатларининг тўғри тузилганлиги, кредитларнинг мақсадли берилганлиги ва ўз вақтида қайтарилганлигини текширишдан иборат. Тижорат банкларининг кредит опреациялари банкда юқори даромадли ва юқори рискли ҳисобланади. Шунинг учун кредит операциялари аудитига алоҳида эътибор қаратилади. Бош бошқармада ва ҳисоб-касса марказида қуйидагилар текширилади: • берилган кредитлар бўйича хиисоб-китоблар ва ҳужжатларни расмийлаштиришнинг тўғри юритилиши; - марказлашган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиши; - белгиланган муддатларда ва тартибда кредитни қайтарилиши; • фоизларнинг ўз вақтида тўланиши; • кредитнинг режадаги миқдорини ўз айланма маблағлари ва кредиторлик қарзининг иштирокини ҳисобга олган ҳолда белгилаш тўғрилиги; • кредит бериш шартларига риоя қилиниши ва шунга доир ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши; • кредит ресурсларидан уларни - ажратишда белгиланган мақсадга қатъий риоя қилган ҳолда фойдаланиш; • қарзлар ўз вақтида ва тўлиқ ундириб олиниши; • кредитлар таъминланганини назорат қилишнинг аҳволи (хўжалик органларининг маълумотномалари, ҳисобот балансларининг маълумотлари хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзига бориб омбор ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича текширилади); кредитлашда даражалашнинг таъминланиши. Бунда айрим жазоларни танлаш ва қўллаш тартиби тўғрилигига эътибор берилади; • ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сотиш, товар - моддий бойликлари захираси, товар обороти ва хизмат кўрсатиш хажмининг ўсиш суръатлари билан қисқа муддатли кредитларнинг ўсиш суръатлари ўртасидаги иқтисодий жиҳатдан асосланган нисбатга риоя қилиниши юзасидан кўрилаётган чоралар; • кредит шартномаларида банк билан хўжалик органи ўз зиммаларига олган мажбуриятлар бажарилиши (коедитлаш, кредитларни бериш ва қайтариш, фоиз ставкаларини кўллаш, солиқ ҳуқуқидан фойдаланиш шартларига риоя қилиниши). Download 92.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling