Режа: Кучланиш модуллари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги


Download 76.22 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi76.22 Kb.
#1595134
1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзу Зилзилаларнинг хусусиятлари

СЕЙСМИК ҲУДУДЛАШТИРИШ - сейсмик жиҳатдан фаол жойларни сейсмик хавфлилик даражаси бўйича ҳудудлар (зоналар)га ажратиш (қ. Зилзила). Илгари бўлиб ўтган зилзилалар, жойнинг геологик, тектоник, сейсмик ва геофизик хусусиятларини асбоблар ёрдамида текшириш натижалари ҳамда макросейсмик маълумотларга асосланиб амалга оширилади. Зилзилаларнинг иншоотларга таъсири кучини сейсмик хавфли ҳудудларнинг муайян участкасини маҳаллий муҳандислик геологияси, гидрогеологик шароитларига кўра бахрлаш сейсмик микроҳудудлаштириш деб аталади. Уларда ҳар қандай географик пункт учун ўртача грунтли шароитларда тебранишлар интенсивлиги ҳақидаги маълумотлар балл хисобида акс эттирилади. Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига биноан, ўртача грунтли шароитларга гил, қумоқ тупроқ, қум, йирик чақиқ тош грунтли шароитлар киради. Сейсмик ҳудудлаштириш харитаси расмий ҳужжат ҳисобланади (қ. Сейсмик хариталар). Ўзбекистонда 9 балли зона Чатқол тоғ тизмасининг марказий қисмини эгаллаб, Фарғона водийсининг шарқий қисмигача давом этади. Бу зонанинг ғарбий чегараси Наманган ва Фарғона шаҳарлари яқинидан ўтади. Зона жанубий ва жан. ғарбий йўналишларда Тожикистонга ўтади ва Сурхондарё вилоятининг шим. да Шарғун шаҳри атрофларидаги кичикроқ ҳудудни ўз ичига олади. Бу зонада 9 балли зилзилаларнинг эпицентри жойлашган (Чатқол зилзиласи, 1946 й; Андижон зилзиласи, 1902; Қоратоғ зилзиласи, 1907), 8 балли зона шим. да Қоржонтов, Угом ва Писком тоғ тизмаларини қамраган. Жануброкда бу зона Тошкент (Тошкент зилзиласи, 1966), Наманган ва Фарғона ш. лари орасидан тор полоса шаклида ўтади, сўнгра Тожикистонга, у ердан Сурхондарё вилоятига ўтиб, ғарбдан Бойсунтоғ тизмасининг шим. қисмида 9 балли зона билан туташади. Бухоро вилоятининг Газли ш. атрофи ҳам 8 балли зонага киради (1976 ва 1984 й. ги Газли зилзилалари), 7 балли зона Чимкент ш. (Қозоғистон) яқинидан жан. га томон йўналиб, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудини, Қашқадарё вилоятининг ғарбий қисмини ва Сурхондарёнинг асосий ҳудудини ҳамда Навоий вилоятининг шарқий қисмини, Бухоро вилоятини, Хоразм вилоятининг жан. қисмини ўз ичига олади.

Download 76.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling