Режа: Курилишнинг окимли усули. Ер ишлари хажмини аниклаш


-расм. Юзага бирламчи ишлов берувчи курилманинг технологик тасвири. 14. Шимдириш усули билан юза катламини куриш


Download 260.5 Kb.
bet11/14
Sana24.12.2022
Hajmi260.5 Kb.
#1060557
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
10MAVZU.docx

33-расм. Юзага бирламчи ишлов берувчи курилманинг технологик тасвири.


14. Шимдириш усули билан юза катламини куриш.
Ишлов берувчи катламнинг калинлигига караб шимдириш чукир (калинлиги 6,5-8 см) ва енгил (калинлиги 4-6 см) бўлган турларга бўлинади. Шимдириш усули билан юза катламига ишлов бериш технологик жараёни асосни тайёрлаш, ён томондан тиргаклар кўйиш, дастлабки ёпишкок моддаларни 0,8 лҒм2 хисобида сепишдан иборат. Чукир шимдириш усули билан копламаларни куришда биринчи сочилган киркилган тошлар ўлчовига караб уч ёки тўрт хил ўлчовдаги киркилган тошлар ишлатилади. Енгил шимдириш билан курилганда эса икки ёки уч хил киркилган тошлар ишлатилади. Махаллий шароитга караб йўл кисмининг узунлиги 100-120 м олинади. Бунда бир иш кунида барча белгиланган ишлар тугалланиши хисобга олинади.
Тайёрланган асосга катнов кисмининг кенглиги бўйича ДС-54 ёки ДС-8 русумидаги ёйгичлар ёрдамида биринчи киркилган тошлар катлами ёйилади. Киркилган тош сарфи катлам калинлиги ва зичлаштириш коэффициентига боглик бўлади. Киркилган тош калинлиги коплама калинлигига нисбатан 0,85-0,95 дан ортмаслиги керак. Тош киркимларини зичлаштиришдан олдин унга сув сепилади. Зичлаштириш ёйилган катлам четидан марказга караб дастлаб 6-8 т.ли гилдираклар ёрдамида икки-беш марта бир издан юриш билан, кейин эса 10-15 т.ли гилдираклар ёрдамида тўрт-беш марта ўтиш билан бажарилади.
Киркилган тошлар мустахкам, тургун холатга эга бўлгандан кейин зичлаштириш тўхтатилади. Биринчи ёйилган катлам зичлаштириб бўлгандан кейин сепиладиган ёпишкок модда меъёри катнов кисмининг кенглиги ва харакатни бошлаш заруриятига караб катнов кисмининг ярми ёки хаммасига ёпишкок модда сепилади. Ёпишкок модда совигунча дархол унинг устидан ўлчами 20 (25)-40 мм бўлган киркилган тош, 100 м2 майдонга 0,4-0,5 м3 хисобида сочилади ва зичлаштирилади. Копламанинг юза катлами зич ва текис бўлиб текисловчи гилдирак ўтгандан кейин тошлар кўринмай колгунча зичлаштирилади.
Зичлаштириш тугагандан кейин иккинчи марта ёпишкок модда ва ўлчами 10-20 мм бўлган тош майдалар сепилади. Шунда майда тош парчалари йўлнинг юза кисмида колган барча майда бўшликларни тўлдириши керак. Бу катлам зичлагич гилдиракларини бир издан уч-тўрт марта юргазиш билан котирилади. Шу усул билан учинчи ва туртинчи марта киркилган тош ёпишкок модда сепиш жараёнлари хам бажарилади. Барча ишлар тугаллангандан 10-20 кун ўтгандан кейин юзага ишлов берилади.

Download 260.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling