Режа: Курилишнинг окимли усули. Ер ишлари хажмини аниклаш


Download 260.5 Kb.
bet7/14
Sana24.12.2022
Hajmi260.5 Kb.
#1060557
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
10MAVZU.docx

Шакл бериш ишлари Ерли асосга йўл кисмининг тайёр бўлишига караб охирги шакл берилади ва киргокларига ўтлар экилади. Кишда бу ишлар тупроклар эригандан кейин амалга оширилади. Шакл бериш ишларини бажариш даврида барча кириш ва чикиш йўллари олиб ташланади.
Йўл ёкасидаги марзаларга коплама ўрнатилгандан кейин майда ашёлар сепилади. Марзаларга тупрок ташиш ишлари ён томондан ашё тўкадиган агдаргичли автомобиллар билан бажарилади. Йўл ёкасидан киркиб олинган тупрокни бирданига марзаларга тўкиш ишларини бажарадиган машиналардан фойдаланиш самарали бўлади.
Мустахкамлаш ишлари Йўл асоси киргоклари кўп йиллик ўтларни механизация ёрдамида экиш билан мустахкамланади. Улар кам чиким билан тезда мустахкам ўт копламага эга бўлади. Кўкаламзорлаштириш ишлари асосан бахорда ва кузда амалга оширилади. Нам иклимли ва ёгингарчилик кўп бўлган хамда йўл киргоклари сунъий ёмгир билан намланадиган жойларда кўкаламлаштириш ишлари ёзда хам амалга оширилиши мумкин.
Кўп йиллик ўтларни сувли экиш ишлари автомобиль шассисига ўрнатилган махсус экиш мосламаси билан амалга оширилади. Ишчи аралашма кўп йиллик ўт уруги, минерал ўгит, парда хосил килувчи ашё ва сувлардан иборат бўлади.
8. Йўл кийимлари курилишини ташкил этиш ва механизациялаш.
Йўл кийимлари курилиши ерли асос ишлари тугаллангандан кейин бошланади. Шунингдек сунъий иншоатлар курилиши хам якунланиши зарур. Йўл кийимлари ўзида ишлаб чикариш корхоналарининг бир текисда жойланиши, техника ва транспорт воситалари, курилиш материаллари, йигма (конструкциялар) ашёлар, ярим фабрикат, таъминот манбаъларини акс эттирган лойиха асосида курилади. Курилишни ташкил этиш лойихаси кунлар бўйича режа ёки йўл ишларини бажариш муддатлари кўрсатилган кундалик чизикли жадвални ўз ичига олади.
Ишни ташкил этиш лойихасини шу ишни ташкил этувчи курилиш ташкилоти тузади. Унда кундалик чизикли иш жадвали, барча турдаги иншоатларнинг иш хажми ва тузилиши тўгрисидаги ахборот, технологик карта, ишни ташкил этиш тартиби ва бошкалар кўрсатилади.

Download 260.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling