Режа: Курилишнинг окимли усули. Ер ишлари хажмини аниклаш


Йўл устида аралашмани тайёрлаш усули


Download 260.5 Kb.
bet12/14
Sana24.12.2022
Hajmi260.5 Kb.
#1060557
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
10MAVZU.docx

15. Йўл устида аралашмани тайёрлаш усули.
Бу усулда киркилган тош (шагал, тупрок) органик ёпишкок моддалар билан бевосита йўл устида аралаштирилади. Йўл копламалари учун автомобиль гилдиракларига бардош берадиган майда ва ўрта донали, йўл асоси учун эса катта донали, айрим холларда майда донали аралашмалардан фойдаланиш тавсия этилади.
Барча минерал доначаларни тўла аралашишини таъминлаш учун илашимлиги кам бўлган ёпишкок моддалардан фойдаланилади. Уларга секин ва ўртача котиш хусусиятига эга бўлган суюк нефть сакичи, йўл учун мўлжалланган эмульсия ва ўтин суюклиги (дегти) моддалари киради. Суюк нефть сакичи, ўтин суюклиги ишлатишдан олдин ишчи хароратида киздирилади, эмульсия эса киздирмасдан ишлатилади. Суюк нефть сакичининг сарфи умумий массага нисбатан 5-7 % ни ташкил этади. Ундан ортикча кўшиш коплама сифатини пасайтиради. Йўл устида аралашмани тайёрлаб коплама куриш технологик жараёни асосни тайёрлаш (шу жумладан кўндаланг шакли соз бўлганда кисман ямаш) аралаштириш учун зарур бўлган моддаларни ташиб келтириш ва уни аралаштиришга тайёрлаш, ёпишкок моддани келтириш, аралашмани тайёрлаш, копламани куриш ва унга ишлов беришдан иборат.
Минерал ва органик ёпишкок моддалар йўл кескичлари, автогрейдерлар, айланувчи идиш ёки бошка содда курилмалар ёрдамида аралаштирилади. Кўчма аралаштиргичлардан фойдаланилганда сифатли натижаларга эришилади. Чунки у бир марта ўтиш билан ёпишкок моддаларни бир текисда сочади ва уни минерал моддалар билан аралаштиради. Яхши аралаштирилган аралашма шинали ўзи юрар гилдираклар билан текисланади (34-расм).
Асфальтбетон копламаларни куриш Асфальтбетон киркилган тош (шагал), кум, минераль кукун ва органик ёпишкок моддаларнинг белгиланган нисбатдаги аралашмасидан ташкил топган бўлиб, у маълум бир технология асосида тайёрланади.
Асфальтбетон аралашмалар ўз таснифи бўйича жипсланадиган ва куйиладиган турларига бўлинади. Улардан биринчисининг хажмини 2,5-5 % говаклардан иборат бўлганлиги учун у, албатта гилдирак билан жипслаштирилади. Куйилувчи аралашма таркибида сакич микдори кўп бўлганлиги ва катта хароратда киздирилганлиги учун бикр асфальтбетонни хосил килади. Шунинг учун хам бу аралашма мослама ёрдамида ётказилганда мустахкам катлам хосил килади.

34-расм. Коплама ашёларига кўчма аралаштиргич ёрдамида ишлов берувчи курилманинг технологик тасвири.



Download 260.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling