Режа ландшафт омиллари


Download 1.24 Mb.
Sana18.06.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1595070
Bog'liq
Axmedov Oqnazar 192-SHQX


МАВЗУ:Шаҳарлар ва аҳоли турар жойларининг
ландшафт режасини ташкил этиш
РЕЖА

  1. Ландшафт омиллари

  2. Ландшафт омиллар шаҳарнинг ривожига ”бевосита” ёки “билвосита” таъсир этади.

  3. Алоҳида кўкаламзорлаштиш

Аҳоли пунктларини ландшафтли режалашнинг мақсади кўкаламзорлаштириш ва ландшафт архитектура воситалари билан яхлит, гармоник (уйғун) шаҳар муҳитини шакллантириш ҳисобланади. Бунда бош вазифа атроф - муҳитнинг табиий ва сунъий компонентлари орасидаги оптимал муносабатни унинг барча иерархик сатҳларини таъминлашдан иборат бўлиб, бунда табиатнинг инсонга соғломлаштирувчи таъсирини кучайтириш ва саноат ҳамда қурилишнинг табиатга салбий таъсирини минимумга келтириш.
Шаҳарда ва унинг атрофида айрим табиий мажмуаларни оддийгина ажратиш ва сақлаб қолишнинг ўзи етарли эмас. Шаҳар қурувчилари ташқи муҳит омилларининг доим ўзгаришига қарамай, табиат билан алоқалар сусаймасдан, аксинча кучайиб борадиган шаҳар ва унинг атрофи ривожини белгилаб берувчи турли хил, қулай ва ҳаётий моделларини назорат жиҳатдан, кейин эса амалий жиҳатдан топишлари ва синаб кўришлари зарур.1
Аҳоли турар жойлари, хусусан шаҳарлар ва асосан йирик шаҳарлар турли функционал ҳудудларга бўлинадиган майдонлардан иборат. Булар марказий, четки, саноат, рекреацион ҳудудлар, ташқи транспорт ҳудудлари ва бошқалар. Бу ҳудудларни ландшафтли ташкил этиш аниқ функционал вазифага ҳам, режали ва фазовий ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатларини белгиловчи табиий, ижтимоий - иқтисодий, экологик, санитария-гигиеник, шаҳар қурилиши ва бошқа омилларга боғлик.
Бунда шаҳарни ландшафтли режалаштиришга асосан икки гуруҳ омиллар таъсир кўрсатади; ландшафтли (ёки табиий) ва шаҳар қурилиши (функционал режалаш).
Ландшафт омиллари, шу жумладан, табиий-иқлим вазияти, шаҳарнинг қай тарзда ривожланаётганига - ихчам ташкил бўлган жой ёки чизиқли ташкил бўлган жой, сифатидали эканига белгиловчи таъсир кўрсатади. У ўзининг ташқи атрофига кенг очилган бўладими ёки гўё унга тескари ўгирилган бўладими? Бу жойнинг гидрографик тармоғининг тавсифига; баландликларнинг мавжудлигига; қурилишни ўзлаштириш учун яроқсиз ҳудуларга, ҳарорат, шамол, инсоляцион тартибларга; тупроқнинг унумдорлигига; ўсимлик массивларининг жойлашишига ва ҳоказоларга боғлиқ. Бу ландшафт омилларининг таъсири, айниқса, янги шаҳарларда ва унча катта бўлмаган шаҳарларда сезиларли бўлади. Йирик ва жуда катта шаҳарларда ландшафт омиллар, ўз қийматини сақлаб қолсада, унча яққол бўлмайди. Бунда шаҳарнинг айрим туманлари турли хил ландшафт шароитларида бўлади ва ўз-ўзича ривожланади.
Ландшафт омилининг таъсири у ёки бу ландшафт доминанта орқали янада яққолроқ намоён бўлади. Масалан, дарё, баландлик, пастлик ва бошқалар.
Янгилик шундаки, йирик шаҳарнинг катталашаётган ўлчамлари- горизонтал ва вертикал - жойнинг ландшафт ўзига хослигини босади ва нивелирлайди. Агар баландликлар, дарёлар, ўтлоқлар, террасалар, онгли шаклланаётган ландшафт система- сув - кўкаламзор фазолар таркибига киритилса, улар шаҳар муҳитининг табиий компонентларининг ролини ўйнашда давом этади.
Бунда марказий шаҳар туманларини шаҳар ташқарисидаги табиий ландшафтлар (кўк диаметрлар, ўрмон - парк ҳудудлари, денгиз ва дарё экваторлари) билан боғлашга қодир бўлган унинг элементлари алоҳида қимматга эга.
Бошқа анъана ноқулай табиий шароитларни ўзгартириш ва бузилган ерларни тиклаш ҳисобланади. Ландшафт системасини сунъий шакллантириш борган сари кенгайиб бормоқда. Навоий, Зарафшон ва шу каби бошқа шаҳарлар жонсиз ярим саҳро (чўл) шароитида одам томонидан тўлиқ яратилди. Бу системаларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, нисбатан унча катта бўлмаган майдонларда улар турар жой яқинида, шаҳарнинг жамоатчилик марказларида, пиёдалар ўтадиган йўлларда жойлашган ва шунинг учун жуда самаралидир.
Ўрмони бўлмаган туманларда жойлашган шаҳарларда, қимматли қишлоқ хўжалик экинлари орасида ландшафт системасининг ривожи хўжалик вазифаларининг рекрацион вазифалар билан олиб бориш йўли билан юз беради.
Ландшафт омиллар шаҳарнинг ривожига ”бевосита” ёки “билвосита” таъсир этади. Шамол режими ноқулай бўлган шаҳарларда шамолдан ҳимоя қилувчи минтақалар катта аҳамиятга эга бўлади. Ортиқча инсоляцияли туманларда жойлашган шаҳарларда кўкаламзорлаштирилган майдонларнинг етакчи элементлари чизиқлар – бульварлар, кўчаларга ўтказилган дарахтлар, дарё ва канал бўйлари, шунингдек, кўкаламзорлаштирилган турар жой ҳовлилари, савдо марказлари бўлади, яъни шаҳарнинг пиёдалар оқими тўпланадиган йўналишлари ва нуқталари бўлади.
Шаҳар қурилиши омиллари – шаҳарнинг ўлчамлари, функционал ва меъморий – режаловчи тузилмаси халқ хўжалик бўйича йўналиш табиий шароитларининг маълум даражада ҳосилалари бўлиб, уларга ўз навбатида тескари эффект кўрсатади. Улар очиқ майдонлар системасида ҳам акс этади.
Йирик ва жуда йирик шаҳарларда кўкаламзорлаштириш системаси ҳудудий ва функционал жиҳатдан кичик ва ўртача шаҳарларга нисбатан янада ривожланган характерга эга бўлиб, ўнлаб ва юзлаб элементларга эга. Агар унча катта бўлмаган шаҳарларда одатда битта парк (полифункционал), битта ёки бир нечта боғ, бульвар ва ҳиёбонлар бор бўлса, у ҳолда йирик ва жуда йирик шаҳарнинг кўкаламзорлаштирилган майдонлари таркибига ботаника боғи, зоопарк (ҳайвонот боғи), ўрмонпарк, бир қанча маданият ва дам олиш боғлари ва ҳоказолар киради.
Шаҳарнинг халқ хўжалик бўйича йўналиши кўкаламзорлаштирилган майдонларнинг ташкил этилишига бевосита ва режалаштирувчи тузилма орқали таъсир кўрсатади. Саноат шаҳарларида санитария-ҳимоя қилиш зоналари катта ўрин эгаллайди. Шаҳар курортларида кўкаламзорлаштирилган майдонлар битта ёки бир нечта курорт паркларда ва дам олиш уйлари, санаторийлар хузуридаги боғларда қурилади.
Қимматли қишлоқ хўжалик ерлари орасида жойлашган шаҳарларда кўкаламзорлаштирилган фазолар юзлари одатда унча катта бўлмайди мевали боғлар массивлари катта роль ўйнайди.
Қазиб олиш билан боғлиқ саноат шаҳарларида кўпинча бўлиб-бўлиб режаланувчи тузилмалар шаклланиб, мос равишда кўкаламзорлаштирилган майдонлар бўлинган кўринишни қабул қилади. Алоҳида турар жой ва режаланувчи районларда, посёлкаларда ўзининг парклари, боғлари, санитария-ҳимоя минтақалари ва шу кабилар юзага келади. Бу объектларнинг такрорланишига ва кўкаламзорлаштириш системасининг майдалашишига олиб келади.
Режаланган тузилмаси бўлинган шаҳарларда йирик кўкаламзорлаштирилган майдонлар (кўк поналар, диаметрлар) шаҳар қурилишининг ягона массивини бўлакларга ажратадилар. Ихчам шаҳарларда очиқ майдонлар системаси четга чиқиш характерига эга – йирик парклар ва ўрмон парклар шаҳар четига сиқиб чиқарилган. Шундай шароитларда ландшафт режалаштиришнинг бош муаммоси марказий районнинг табиий атроф-муҳитдан кўкаламзорлаштирилган поналар киритилиши, диаметрлар, минтақалар ёрдамида ажратишнинг олдини олиш (компенсация) ҳисобланади. Ниҳоят чизиқли тузилмага эга шаҳарлар учун одатда иккита ёки битта чўзилган кўкаламзор минтақадан иборат очиқ майсаларнинг чизиқли системаси ҳам хосдир. Айрим ҳолларда бу минтақалар кўндаланг жойлашиб, чизиқли шаҳарни у ёки бу узунликдаги кесмаларга ажратади.
Йирик ва жуда йирик шаҳарларнинг очиқ майдонларининг катта сондаги системасини таҳлил қилиш замонавий шаҳар қурилишининг реал омиллари билан таққосланганда, хусусан гигант шаҳарларнинг тез ўсиши билан қуйидаги имкониятларга кўра заруриятини белгилаб беради.

  • очиқ майдонларнинг қурилиш ичига янада чуқур кириб бориши;

  • шаҳар ичи ва шаҳар ташқарисидаги майдонларнинг яқин алоқаси;

  • очиқ майдонларни ва қулай режалаштирувчи тузилмасини шакллантириш, унинг шаҳарнинг ўсишига мувофиқ кўринишини ўзгартириш ва ривожланиш қобилияти.

Ана шу барча талабларга жавоб берувчи системагина ландшафт режалаштириш мақсадига – яхлит, уйғун шаҳар муҳитини шакллантиришга эришишга ёрдам беради.
Шаҳарнинг ҳудудий ривожланишининг ўзи унинг табиат билан алоқасининг сусайишини эмас, балки уларнинг кўриниши ўзгаришини англатади. Шу нуқтаи назардан очиқ майдонларнинг машхур системаларидан кўпчилиги танқидга чидамайди ёки фақат кичик шаҳарда (ёки шаҳарнинг алоҳида туманида) камдан кам ҳоллардагина қўлланиладиган бўлади. Масалан, очиқ майдонларнинг ҳалқали, марказий- ядроли, дисперс, четки ва баъзи бошқа шу каби бундай “берк” системалари эркин ҳудудий ривожланишга қодир эмас, уларнинг элементлари бир-бири билан ва ташқи фазолар билан кам боғланган. Тўрсимон, чизиқли, понасимон ёки фонли сингари бундай схемалар бу масалаларга асосан мос келади (47-чи расм).



47-чи расм. Шаҳарнинг кўкаламзорлаштирилган майдонларини
режали ташкил этишнинг принципиал схемаси (арх. А.П.Вергунов бўйича).
Бироқ фақат системанинг геометрик шакли эмас, балки очиқ ва қурилган майдонларнинг нисбати ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Ягона қурилиш массивининг ўзаро боғлиқ, лекин ўзига хос режаланадиган районларга бўлинишининг мавжуд анъанаси кўкаламзорлаштирилган поналар, диаметрлар, минтақалар, ядролер бошқа элементлар жамланган мураккаб комбинацияланган системаларини шакллантириш учун насос яратади.
Умуман, аҳоли турар жойлари системасида жойлаштирилган шаҳарни ландшафтли ташкил этиш изчиллик билан “юқоридан пастга томон” – аввал жойлаштиришнинг гуруҳли системаси ва шаҳарнинг бош плани миқёсида, кейин эса шаҳар режалаштирувчи райони миқёсида юз бериши керак ва шундан сўнг муфассал режалаштириш лойиҳаси даражасига чиқиши керак.
Исталган ўлчамдаги ва вазифадаги ҳар бир кўкаламзорлаштирилган майдон аслида битта эмас, балки маълум тўпламдаги вазифаларни бажаради: рекрацион, санитария-гигиеник, микро-иқлим, эстетик, табиатни муҳофаза қилувчи, режалаш – регулятив, хўжалик-техник.
Алоҳида кўкаламзорлаштирилган майдонлар ўзида қанчалик кўп вазифалар мажмуини бажарса, шаҳарнинг ландшафтли системасининг умумий самарадорлиги шунча юқори бўлади.
Кўкаламзорлаштирилган ҳар қандай майдонни лойиҳалашга киришаётганда у қўшма, юқори ва қуйида ётган сатҳлар учун қандай аҳамиятга эга бўлишини аниқлаш керак. Масалан, кўкаламзорлаштирилган майдонлар фақат микрорайон, турар жой райони даражасида қандай “ишлаётгани”нинг ўзини эмас, балки уларнинг шаҳар ва шаҳардан ташқари даражадаги кўкаламзорлаштирилган майдонлар билан алоқаси учун қанчалик самарали эканини аниқлаштириши зарур. Яъни микрорайондаги боғ ёки парк турар жой районидаги ҳиёбон ёки боғ қўшни микрорайонлардан шаҳардаги парклар ва шаҳар атрофидаги кўк ҳудудларга пиёдалар транзитини қандай ўтказади. Шунинг учун ҳозирги пайтда чизиқли сув кўкат майдонлари ва албатта “транзит”, яъни боғловчи аҳамиятга эга бўлган ихчам кўкатли майдонлар борган сари каттароқ аҳамиятга эга бўлмаганда (48-чи расм).

48-чи расм. Чикагониг турар жой ҳудудларини “транзит”сув-кўкат майдонлари


билан боғланиши.
Кўк ўсимликлар системасининг босқичли тузилиши тўғрисидаги тасаввур ўз вақтида ижобий аҳамиятга эга бўлди, чунки шаҳар режасида боғлар ва паркларнинг бир текис тақсимланишига имкон берди. Аммо энди бу етарли эмас, кўк экинларни ландшафт майдонларининг ягона узлуксиз системаси доирасида лойиҳалаш зарур, уларда “коллекторлар” (сув-кўкат диаметрлари, поналар, минтақалар туридаги) аста-секин магистрал “каналларга” ўтади (кенг кўкаламзорлаштирилган минтақалар) ва ундан сўнг “капиллярлар” бўйича кўкаламзорлаштирилган майдонларнинг дастлабки (бирламчи) шаҳар қурилиши бирликларига етиб боради (49-чи расм).

49-чи расм. Шаҳарларни кўкаламзорлаштириш системаси: Минск ва Ереван шаҳарлари


Анча юқори рангдаги (даражадаги) очиқ майдонлар системалари (“коллекторлар”) шаҳар туманларига тоза ҳаво оқими келиши учун катта ўлчамларга эга бўлиши керак. Шунинг учун шаҳар массивининг яхшироқ аэрацияси учун шаҳар атрофи ландшафтларига чиқишларни ҳаддан ортиқ торайтирмаслик керак. Бундан ташқари, юқори даражаларда кўкаламзорлаштирилган майдонларни изчил кенгайтиришга шаҳар марказларининг табиий атрофи билан композицион алоқаси ҳам яхшироқ ҳал этилади ҳамда кўкаламзорлаштирилган майдонларни тақсимлашда тартиб бўлади(50-чи расм ва 27-чи расмлар жадвали).


Янги шаҳарлар ва қишлоқларни барпо қилишда уларнинг жойлашишини танлаш атроф-муҳит омилларига боғлиқ, қурилишнинг ўзи ҳам табиий муҳит кўринишининг муҳим омили ва элементи бўлади ва унга муҳим ўзгаришлар киритади. Табиий муҳит тузилиши қонунларини муфассал ўрганиш шаҳар ёки қишлоқларнинг ландшафт режасини тўғри ижодий тушунишга импульс бўлади. Бу мақсадга эришишга ёндашув текис ва тоғли районларда турличадир. Текис жойларда аҳоли пунктларини шакллантиришда ландшафт режалаштириш кўпроқ эркин ҳаракат қилиш хуқуқига эга.
Бу ерда кўпгина ҳолларда констант элементлар, сув ҳавзалари, ўрмон массивлари, йўллар, темир йўл артериялари ва бошқалар яққол кўзга


а) б)
с)

д)

50-чи расм. Йирик шаҳарларнинг ландшафт – режалаштирилиши:


а – Москва шахрининг боғ-парк комплекслари; б – Киев шахрининг боғ-парк комплекслари; в-г – Бостон ва Вашингтон шаҳар марказларининг боғ-парк комплекслари



1 Вергунов А.П. Архитектурно-ландшафтная организация крупного города Л. Стройиздат, , 1982 г.



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling