Стандарт намуна - модда ва материалларнинг хоссаларини ва хусусиятларини тавсифловчи катталикларни ҳосил қилиш учун хизмат қиладиган ўлчов саналади. Масалан, ғадир-будурликнинг намуналари, намликнинг стандарт намуналари.
Намунавий модда эса, муайян тайёрлаш шароитида ҳосил бўладиган ва аниқ хоссаларга эга бўлган модда саналади. Масалан, "тоза сув", "тоза металл" ва ҳоказолар. "Тоза рух" 4200С температурани ҳосил қилишда ишлатилади.
Ўлчовлар кўп қийматли (ўзгарувчан қаршиликлар, миллиметрларга бўлинган чизғич) ва бир қийматли (тарози тоши, ўлчаш колбаси, нормал элемент) турларга бўлинади. Баъзан ўлчовлар тўпламидан ҳам фойдаланилади.
Катталикнинг ўлчамини ҳосил қилиш ва фойдаланишда қуйидаги қаторни ёдда тутишимиз лозим бўлади:
Ишчи ўлчаш воситалари, намунавий ўлчаш воситалари, ишчи эталон, солиштириш эталони, нусха эталон, иккиламчи эталон, махсус эталон, бирламчи эталон ва давлат эталони.
Фан ва техниканинг энг юқори савиясида аниқлик билан ишланган намунавий ўлчовлар эталонлар деб аталади. Эталонлар ишлатиладиган ва давлат эталонларига бўлинади. Давлат эталонлари намунавий ўлчов ва асбобларни текширишда қўлланилади ва Давлат стандарти идораларида сақланади.
Ўлчаш асбоби деб кузатиш (кузатувчи) учун қулай кўринишли шаклда ўлчаш маълумоти сигналини ишлаб чиқишга мўлжалланган ўлчаш воситасига айтилади.
Маълумотни тавсиф этишига қараб ўлчаш воситалари қуйидагиларга бўлинади:
Шкалали ўлчаш воситалари;
Рақамли ўлчаш воситалари;
Ўзиёзар ўлчаш воситалари.
1-расм. Ўзиёзар асбоблар
а) узлуксиз ёзувли ўзиёзар асбоб; б) нуқтали ўзиёзар асбоб.
Фойдаланилган адабиётлар
Каримов И.А. Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. Т. Ўзбекистон, 1994 й.
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т. Ўзбекистон, 1996 й.
Метрология ҳақида. Ўзбекистон Республикаси қонуни. 1993 йил.
Стандартлаштириш ҳақида. Ўзбекистон Республикаси қонуни. 1993 йил.
Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш ҳақида. Ўзбекистон Республикаси қонуни. 1993 йил.
Исматуллаев П.Р., Маъруфов Э.А., Абдуллаев А.Х. Метрология бўйича изоҳли луғат. Тошкент, 1993 й.
Исматуллаев П.Р., Тўхтамуродов З.Т. Сифат ва сертификат. Конструктор ИЧБ. 1994 й.
Исматуллаев П.Р., Тўхтамуродов З.Т., Абдуллаев А.Х. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга муқаддима. Конструктор ИЧБ. 1995 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |