Динамик œлчашларга šийматлари œлчаш жараёнида œзгариб турадиган катталикларни œлчашлар киради. Динамик œлчашга ваšт бœйича œзгарадиган катталикнинг оний šийматини œлчаш мисол бœла олади.
Юšорида кœрилган œлчаш усулларидан тубдан фарš šилувчи дискрет œлчаш усули ќам мавжуд. Дискрет œлчаш усули шундан иборатки, унда ваšт бœйича узлуксиз œзгарадиган катталик ваšт бœйича дискретланади, миšдор бœйича эса квантланади ёки бошšача šилиб айтганда ваšт бœйича узлуксиз œзгарадиган катталик ваšтнинг айрим моментларига тегишли узуš šийматларига œзгартирилади.
X(t) – ваšт бœйича узлуксиз œзгарадиган катталикнинг œзгариш графиги; Хк – квант миšдорлари яъни œлчанадиган Х=f(t) катталигининг t1, t2, t3, ……. tn моментларига тегишли узуš šийматлари. Демак, дискрет œлчаш усули бœйича œлчанадиган катталикнинг ќамма šиймати (0 t) эмас, балки, айрим моментларга тегишли šийматигина маълум бœлади. Дискретлаш бу муайян дискрет (жуда šисšа) ваšт оралиђида šадномаларни олишдир. t1, t2, t3, ……. tn – дискретлаш моментлари дейилади ва t1 t2 гача оралиš дискретлаш моментлари дейилади. Квантлаш эса, X(t) катталикнинг узлуксиз šийматларини Хк дискрет šийматларининг тœплами (набори) билан алмаштиришдир. Œлчанадиган катталикнинг узлуксиз šийматлари муайян тартиблар асосида квантлаш даражаларининг šийматлари билан алмаштирилади. Кодлаштириш эса, муайян кетма-кетликда ифодаланган сонли šийматларни тавсия этишдан иборат.
Узлуксиз œзгарувчан катталикнинг дискрет усули асосида узук дискрет šийматларига, кодларга œзгартирилиши асосан 3 хил усулда амалга оширилади. (1-расм. а, б, в):
а) кетма-кет ќисоб усули;
б) таššослаш (солиштириш) усули;
в) саноš усули;
2. Ўлчаш воситалари ва уларнинг турлари
Маълумки, ўлчашни бирор бир воситасиз бажариб бўлмайди.
Ўлчаш воситаси деб ўлчашлар учун қўлланиладиган ва меъёрланган метрологик хоссаларга эга бўлган техникавий воситага айтилади.
Ўлчаш воситаларининг турлари хилма-хил. Улар содда ёки мураккаб, аниқлиги катта ёки кичик бўлиши мумкин. Ўлчаш воситалари меъёрланган метрологик хоссаларга эга бўлишлари лозим ва бу метрологик хоссалар даврий равишда текширилиб турилади. Ўлчаш амалида ўлчанаётган катталикнинг қиймати тўғри аниқланиши айнан мана шу ўлчаш воситасининг тўғри танланишига ва ишлашига боғлиқ.
Ўлчаш воситаларининг намоёндалари сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:
ўлчовлар;
ўлчаш асбоблари;
ўлчаш ўзгарткичлари;
ўлчаш қурилмалари;
ўлчаш тизимлари.
Ўлчовлар - кенг тарқалган ўлчаш воситаларидан ҳисобланади.
Ўлчов деб, катталикнинг аниқ бир қийматини ҳосил қиладиган, сақлайдиган ўлчаш воситасига айтилади. Масалан, тарози тоши, электр қаршилиги, конденсатори ва шу кабиларни ўлчовларга мисол қилиб олишимиз мумкин.
Ўлчовларнинг ҳам турлари ва хиллари кўп. Стандарт намуналар ва намунавий моддалар ҳам ўлчовлар туркумига киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |