Режа: Мактабгача ёшдаги бола шахсининг ривожланиши. Мактабгача ёшдаги бола шахси ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Ривожланишнинг ёш ва узига хос хусусиятлари. “Шахс”


Мактабгача ёшдаги боланинг жисмоний ва психик камолоти шартли равишда қуйидаги даврларга бўлинади


Download 87 Kb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi87 Kb.
#1522621
1   2   3   4   5
Bog'liq
1546875858 73652

Мактабгача ёшдаги боланинг жисмоний ва психик камолоти шартли равишда қуйидаги даврларга бўлинади:

  • гўдаклик (1 ёшгача);

  • болалик ёши (1-2 ёш);

  • илк ёш гуруҳи (2-3 ёш);

  • кичик ёш (3-4 ёш);

  • ўрта ёш (4-5 ёш) ;

  • катта ёш (5-6 ёш);

  • мактабга тайёрлов даври (6-7 ёш)

Гўдаклик даври болаларииинг ривожланишидаги узига хосликлар. Инсоннинг ривожланиш даври она қорнидан бошланади. Бола она қорнида тўққиз ой мобайнида жуда тез ривожланиш жараёнини ва мураккаб тараққиёт даврини ўтайди. Бу даврда ҳам бола маълум даражада ташқи муҳит таъсирида бўлади. Шунинг учун ҳам бу таъсирнинг ижобий бўлишини таъминлаш лозим. Бир ёшгача бўлган даврда боланинг ривожланиши асосан оила муҳити таъсирида бўлиб, у она сути билан озикданиши лозим. Бола бу даврда нутққа эга бўлмаса ҳам нутқни тушуниш, англаш, ҳаракатларни идрок этиш, оила аъзоларини таниш қобилиятига эга бўлади. Шунинг учун ҳам гўдаклик давридан бошлаб уч ёшгача бўлган даврда боланинг нутқи ва тафаккури жадал ривожланади. Бола бир ёшгача бўлган даврда дастлабки сўзларни айта бошлайди. Бу даврда катталар, асосан, оила аъзолари гўдакни тўғри парвариш қилишни йўлга қўйишлари лозим.
Оилада болани тарбиялашда ота-она билан бола ўртасида қалбан яқинликка эришиш лозим. Ота-оналар ҳеч қачон тарбияни ўз холига ташлаб қўймаслиги, яъни боланинг илк ёшлигидан бу жараёнга киришиш талаб этилади. Чунки, бола оилада биринчи ҳаётий тажрибани ўрганади, кузатади ва ўзини турли хил вазиятларда қандай тутиш кераклигини ўрганади. Бола нимага ўргатилса, уни аниқ, ҳаётий мисоллар билан мустахкамлаш зарур, яъни бола катталар айтган гапларига амал қилишлари, шахсан тарбиянинг самарадорлигини таъминлайди.
Илк ёш гуруҳ (2-3 ёшли (болалар)нинг ривожланиш хусусиятлари). Бу давр ўзига хос хусусиятларга эга. Бир ёшдан икки ёшгача бўлган давр мобайнида боланинг нутқи ва ўзгалар томонидан айтилган сўзларни тушуниш қобилиятлари жадал ривожланган бўлса, 2-3 ёшга келиб, ўзгалар нутқига тақлид қилиш жараёни бошланади, бола мусиқа, бадиий сўз таъсирига тез берилади. Шунинг учун ҳам унта худди шу даврдан бошлаб шеърлар айтиш ҳамда рақсга тушишни ўргатиш лозим. Уларда катталарга жўр бўлиб қўшиқ айтиш, мусиқага мувофиқ ҳаракат қилиш, оҳангни ҳис этиш кўникмаси шаклланади. Бу ёшдаги болаларни бир жойга жамлаганда улар орасида ўзаро мулоқотга киришиш кўникмалари шакллана бошлайди. Таълим- тарбиявий ишлар болаларда шакллана бошлаган худди ана шу кўникмаларни ривожлантиришта ва уларни малакаларга айлантиришга йўналтирилмоғи лозим.
Кичик гурух; (3-4 ёшли болалар)нинг ривожланиш хусусиятлари. Бола 3
ёшга қадам қўйганда жисмоний ўсиши бир қадар секинлашади. Улардаги мустақиллик ортиб боради, хиссиёт ҳамда сенсор идроки ривожланиб боради. Жамоа бўлиб уйнаш кўникмалари шаклланади. Ўйин асосида амалга ошириладиган меҳнат фаолиятини фарқлаш имконияти кенгаяди. Тасвирий фаолият ҳамда кўриш-ясаш фаолиятининг дастлабки кўринишлари намоён бўлади. Уч ёшли болаларнинг диққати кисман марказлашади, хотираси мустаҳкамланиб боради, моддий борлиқни идрок этиш жараёни бошланади, фараз қилиш имкониятлари вужудга келади. Бунда ўйин фаолияти етакчи роль уйнайди. Мазкур дастур худди мана шу фаолиятни кенгайтиришга ва ривожлантиришга кенг йўл очадшан таълимий машғулотлар тизимини белгилаб беришга йуналтирилган.
Ўрта гуруҳ (4-5 ёш болалар)нинг ривожланиш хусусиятлари. Бола тўрт ёшга еттач, унинг жисмоний ўсиши бир мунча жадаллашади. Бу даврда боланинг мияси тез ривожланади. Катта ярим шарлар пустлогининг фаолияти такомиллашиб боради. Боладаги асосий ҳаракатларнинг ривожланишида жиддий-сифат ўзгаришлар содир бўлади, уларни бажаришда табиийлик ортиб боради, болаларда қиёслаш кўникмаси шаклланади. Бу ёшдаги болаларнинг нутқи равон, хотираси анча теран, мустақил фикрлаш даражаси бир қадар ривожланган бўлади. Барча ҳаракат ва фаолиятларни узи мустақил бажаришга интилади. Бу ёшда бола нихоятда серҳаракат, ўйинқарок, ўта қизиқувчан бўлади. У ҳар қандай тадбирга бажонидил қатнашади. Шунинг учун ҳам уларни тўғри овқатлантириш, ўз вақтида ухлатиш, саломатлигини мухофаза қилиш, руҳий ҳолатини назорат қилиб бориш, қувноқ кайфиятда бўлишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Улар билан олиб бориладиган машғулотларнинг мазмунини худди мана шунга йўналтириш мақсадга мувофиқдир.
Катта гуруҳ (5-6 ёш болилар) нинг ривожланиш хусусиятлари. Болаларнинг умуртқа суяклари қотмаганлиги туфайли тез қийшайиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам суякларнинг тўғри усишини таъминлашга алоҳида эътибор бериш керак. Уларнинг юраги чакалок юрагига нисбатан 4-5 баробар катталашган, бироқ мускуллари хали етарли даражада мустаҳкамланмаган бўлади. Олти ёшга етганда мия пустлогининг асаб катакчалари ривожланиб, оғирлиги ва ташки кўринишидан катталарникига яқинлашади. Шунинг учун ҳам боланинг асабларига жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Унинг талаффузи аниқ нутқи равон бўлишини таъминлаш керак. Боланинг бу фаолиятида нуқсон бўлган такдирда унинг олдини олиш чораларини кўриш лозим. Бу ёшдаги болаларнинг сўз бойлигининг ривожланишига алоҳида эътибор бериш лозим. Уларнинг нутқидаги сўзлар боланинг фикр ифодалаш эҳтиёжларини тўла қондириши керак. Бу даврда болаларнинг математик тафаккури, ҳисоблаш кўникмаларини ривожланиши лозим. Дастлабки иқтисодий тушунчаларга эҳтиёж сезилади. Боланинг фараз қилиш қобилиятини жадал ривожлантиришга алохида эътибор каратиш мақсадга мувофиқдир.
Мактабга тайёрлов гуруҳи (6-7 ёш болалар) нинг ривожланиш хусусиятлари. Бола ҳаётининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгаяди ва аниқлашади, унинг жисмида ҳаракатларнинг ўзаро мослашуви бошланади. 6-7 ёшли болалар узини идора қилиш ва ўз ҳаракатларини назорат қилиш имкониятига эга бўла бошлайди. Бу ёшдаги ўғил болаларда мустақил фаолият кўрсатиш, ташаббускорлик ривожланади ҳамда катталар фикрини тинглаш иштиёқи шаклланади Бу ёшда бола чиниқади. қизиқувчан бўлади, ўз саломатлигини назорат қила олади, Унинг идрок кучи ва тафаккури жадал ривожланади, моддий борлиқни билишга интила бошлайди. Болаларда гигиеник малакалар шакллана боради. Болани мактабга тайёрлаш жараёнида уларда фаолиятнинг янги тури бўлган таълим олишга ўқишга иштиёқ уйғотиш лозим. Бу ўринда болаларни руҳан таълим жараёнига киришишга тайёрлаш мақсадида дастлабки ўқув элементларини ўргатиш лозим. Ҳар қандай олти ёшли бола мактабга қабул қилиниши мумкин. Бунинг учун у жисмонан, руҳан ҳамда ақлий жиҳатдан таълим олишга тайёр бўлиши керак.
Болаларнинг мактабга тайёргарлик даражасини аниқлашда ташхис марказларининг хулосаларига таяниш лозим. Шу билан бир қаторда мактабнинг моддий-техник базаси олти ёшли болаларга таълим бериш имкониятига эга бўлиши шарт. Тарбиячининг педагогик-психологик билим даражаси, ахлок-одоби ва шахсий сифатлари олти ёшли болаларга таълим ва тарбия бериш учун лойиқ бўлганда, у олти ёшли болаларни ўқитиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунинг учун ҳам 6-7 ёшли болалар, уларни қабул қиладиган мактаблар ҳамда бу болаларни ўқитадиган тарбиячилар педагогик- психологик нуқтаи назардан алоҳида-алоҳида диагностика қилиниши ва шундан кейингина таълим жараёнига киритилиши керак. Демак, мактабгача ёшдаги бола шахсининг ривожланиши ўзига хос, мураккаб жараён саналади. Мактабгача таълим ёши болаларининг ривожланиши инсон ижтимоий мавжудотдир, деган фалсафий таълимотга асосланади.
Бу ёшдаги болаларнинг тулақонли ривожланишида биологик (ирсият), ижтимоий (ижтимоий муҳит) ва тарбия каби омиллар муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, мактабгача таълим ёшининг ўзи ҳам еттита ўзига хос, алоҳида даврларга ажратилади. Шу сабабли мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ўқитиш ва тарбиялаш ишига масъул бўлган шахслар - тарбиячи ва ота-оналар, васийлар болаларнинг ёш даври хусусиятларидан тўла хабардор бўлишлари зарур.

Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling