Режа: Мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний (ҳаракат) сифалларини тарбиялаш


Download 99 Kb.
bet1/6
Sana20.12.2022
Hajmi99 Kb.
#1039196
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси


Мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси


РЕЖА:


1.Мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний (ҳаракат) сифалларини тарбиялаш
2.Ўқитиш ва тарбиянинг асосий услубиятлари
3.Мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний тарбия воситалари
4.Мактабгача ёшдагилар жисмоний тарбиясининг шакллари

Инсон ҳаётнинг биринчи етти йиллигида болалар соғлиғининг асосига замин тайёрланади, ҳаётий зарурий ҳаракат малакалари шаклланади, такомиллашади, кейинчалик жисмоний ривожланиш учун лозим бўлган шарт-шароитлар юзага келади.


Русий забон олимларимиз Шелованова, Аксарийной, Сорочек, Уваров, Биковларни тадқиқотларини натижалари шуни кўрсатадики боланинг жисмонан чиниққан, чаққон, кучли бўлиб ўсиши учун ўз вақтида тўғри режалаштирилган жисмоний тарбия жараёни муҳим роль ўйнайди. Жисмоний тарбиянинг аҳамиятини нотўғри баҳолаш бола организмини ривожлантиришни сусайтирибгина қолмай, уни ақлий ривожланишига ҳам салбий таъсири кўрсатишини жисмоний тарбия амалиёти исботлаб берди.
Боланинг организими тез ривожлана бошлайди. Лекин организмнинг ҳимоя рефлекси сует ривожланган бўлади, нисбатан касалга тез чалинади. Шунга кўра бу ёшдагилар жисмоний тарбиясининг вазифаси — уларнинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, чиниқтириш, ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш, гавдани тўғри тутиш, умумий ва шахсий гигиенага эътибор берадиган қилиб вояга етказишдир.
Энг аҳамиятлиси уларда ҳаёт учун зарурий энг оддий ҳаракат малакаларини — юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш, велосипедда, роликли чанғида, конькида юриш, югуриш, сузиш ва самокат ва велосипедда юришларни ривожлантиришдир. Бу ҳаракатларни болалар тез ўзлаштиради. Бунга сабаб уларнинг нерв системасини эластиклигини юқорилигидир. Оддий ҳаракат малакаси кейинчалик каттароқ ёшга ўзлаштиришга ёрдам беради.
Бу ёшдагиларда жисмоний сифатлардан чаққонлик, тезкорлик. Чидамлилик ва эгилувчанликни ривожлантиришга имкониятлар катта.
Леви Гориневскаяни текширишига Караганда мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний тарбиянинг тўғри йўлга кўйишда кийинроқ бўлган умумжисмонй машқлар, 1-синф дастурига яқин бўлган, унгатайёрлайдиган машқлар танлаб олинади.




  1. Download 99 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling